19:55 msk, 12 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Халқаро донорлар Қирғизистонга радиоактив чиқиндиларни зарарсизлантиришга кўмак берадилар (фото)

02.07.2009 15:08 msk

Г.Михайлов (Бишкек)

Қирғизистон уран чиқиндилари омборларини рекультивация қилиш учун қўшимча пул оладиган бўлди. Женевада ўтган “Марказий Осиёдаги уран чиқиндилари омбори: Миллий муаммолар, минтақавий оқибатлар, глобал ечимлар” дея аталувчи форум иштирокчилари шундай баёнот билан чиқдилар.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда БМТ, МАГАТЭ, ЕҲХТ, Европа Комиссияси, Европа реконструкция ва ривожланиш банки ва ЕврОсИҲ делегациялари ишитрокида ўтган тадбир якунлари бўйича Марказий Осиё мамлакатларига уран чиқиндилари муамоларини ҳал қилишда ёрдам беришга қарор қилинди.

Халқаро донорлар Марказий Осиё минтақаси уран чиқиндиларини хавфсиз ҳолатда сақлаш ва бошқариш учун қўшимча молиявий ва бошқа ресурсларга муҳтожлигини тан олдилар.

Карта расположения хвостохранилищ Кыргызстана
Қирғизистон радиоаткив чиқиндилар омборларининг ҳаритаси. Uranium.Kg сайтидан олинган фотосурат

Бунга жавобан Қирғизистон бош вазири Игорь Чудинов тез кунлар ичида мамлакатда янги тартибга солувчи давлат идораси – атом ва радиация хавсизлиги агентлиги тузилажагини маълум қилди.

Қирғизистон ҳудудида 72 та радиоактив чиқиндилар омбори мавжуд. Бу “бойлик” СССРнинг “ядровий қалқони”ни иложи борича тезроқ яратиш учун экология ва маҳаллий аҳоли хавфсизлигига зид равишда радиоактив унсурлар қазиб чиқаришга интилган совет саноатидан қолган мерос.

Агар Қирғизистон ҳудудидаги радиоактив чиқиндилар омборлардан маҳаллий сой ва дарёларга тушса Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат 5 миллион киши жабрланади.

Карта-схема потенциального заражения местности
Радиациядан жабрланиши мумкин бўлган жойлар ҳаритаси

Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги статс-котиби Туратбек Жунушалиевга кўра, агар табиий офат муҳофаза иншоотларини вайрон қилса, шундай вазиятга дуч келиш мумкин. Ўз навбатида, AFP маълумотига кўра, Қирғизистон бош вазири Игорь Чудинов чиқиндиларни сақлаш бўйича хавфсизликни таъминламасликнинг соғлиқ ва атроф-муҳит учун оқибати “ҳар қандай қуролдан фойдаланиш каби хавфли бўлади” деб айтган.

Экологик ҳалокат хавфи ҳақида экспертлар анчадан бери гапириб келишади. Аммо яқинда яна бир нохуш аҳвол юзага чиқди: маҳаллий уран чиқиндилари омборидаги баъзи материаллардан террорчилар “ифлос бомба” тайёрлашлари мумкин экан.

“Радиация ва кимсасизлик”

Поселок Ак-Тюз
Ақтуз қишлоғи. Муаллиф фотоси, 2009 йил

Бу фотосуратлар Чуй вилояти Кемин туманидаги Кемин қишлоғи ёнида жойлашган “Ақтуз” чиқиндилар омборида олинган. Қачонлардир бу ердаги радиоактив қабристони темир тўр билан ўраб чиқилган, устунларда хавф тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар осиб қўйилган. Қачонлардир бу ерда тоғ-кон бойитиш корхонаси ишлаган. Юзлаб ишчилар таркибида қўрғошин, рух ва бошқа нодир элементлар бўлган руда қазиб чиқарганлар.

Поселок Ак-Тюз
Ақтуз қишлоғи. Муаллиф фотоси, 2009 йил

Совет иттифоқи тарқаб кетганидан 18 йил ўтиб ҳаёт қайнаган қишлоқ ўрнида ташландиқ фабрика ва иш жойларидан маҳрум бўлган бир неча юз кишидан иборат аҳоли қолган. Тўртта радиоактив чиқинди омбори ҳам қолган. Бу омборлардаги 2,3 куб метр торий чиқиндилари исталган вақтда шу ерда оқиб ўтувчи Кичикемин сойга оқиб тушиши мумкин. Олдин ҳам шунақа воқеа бўлган: 1964 йилда сел оқими кўмилган чиқиндиларининг катта қисмини Чуй дарёсига оқизиб юборган. Чиқиндилар Қозоғистонга оқиб кетган.

Поселок Ак-Тюз. Корпуса заброшенной горнообогатительной фабрики
Ақтуз қишлоғи. Ташландиқ тоғ-кон бойитиш фабрикасининг биноси. Муаллиф фотоси, 2009 йил

Фабрика цехлари талон-тарож қилинган, асосий корпус нисбатан бутун қолган, уни маҳаллий аҳоли қўриқлаб келмоқда. Ақтюзда фақат битта иш бор – фабрикани қўриқлаш. Маҳаллий аҳоли ўз хўжалиги ҳисобига тирикчилик қилмоқда. Қишлоқ аҳолисининг аксарияти кўчиб кетди. 1959 йилда бу ерда 3757 киши, 1999 йилда 938 киши яшаган. Ҳозир эса Ақтузда икки юз кишидан кўп бўлмаган аҳоли яшайди.

Чиқиндилар қабристони турар-жой биноларидан бор-йўғи 600 метр нарида жойлашган. Аммо маҳаллий аҳоли бунга кўп эътибор бермайди, бу ерда чорва ўтлаб юради, одамлар балиқ овлайдилар. Шу билан бирга, ФВВ мутахассислари ҳар сафар ёмғир ёққанидан сўнг бу ердан оқиб ўтадиган дарёга радиоактив моддалар тушади дейишмоқда.

Поселок Ак-Тюз. Журналисты бродят по территории хвостохранилища
Ақтуз қишлоғи. Журналистлар чиқинди омбори ҳудудида юришибди. Муаллиф фотоси, 2009 йил

Айни пайтда Қирғизистон экспертларининг баҳолашича, чиқинди омборларининг хавфсизлигини таъминлаш учун 41,5 миллион доллар керак. Давлат бюджетида бундай пуллар йўқ. Сўнгги йиллар давомида Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги чиқинди омборларини таъмирлашга 200 минг доллар сарфлади, холос. Шунинг учун ҳам фақат халаро донорлардан келадиган ёрдамга умид қолмоқда, холос.

Поселок Ак-Тюз. Хвостохранилища находятся в непосредственной близости от жилых домов
Ақтуз қишлоғи. Радиоактив чиқиндилар омбори турар-жой биноларига яқин жойда жойлашган. Муаллиф фотоси, 2009 йил

Григорий Михайлов (Бишкек)