02:46 msk, 19 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Манманликка ёдгорлик

25.06.2009 16:01 msk

Алексей Волосевич, Тошкент

Насронийларнинг энг катта ибодатхонаси Римдаги авлиё Пётр черкови эмас, балки Африканинг унчалик катта бўлмаган Ямусукро шаҳарчасида унинг катталаштирилган нусхаси эканлигини ҳаммаям билавермаса керак. Бу шаҳарчада қачонлардир Кот д`Ивуар (Фил Суяги Қирғоғи) республикасинининг собиқ президенти Феликс Уфуэ-Буаньи туғилган. Ўзини ҳурмат қилувчи ҳар бир африкалик президенти сингари у мамлакатни мустақиллигидан бошлаб то ҳаётдан кўз юмгунича: аттиги 33 йил бошқарди, холос. Улккан ибодатхона қурилиши якунига етганидан кейин 1990-чи йилда пойтахтни аҳолиси миллион кишидан зиёд Обиджон шаҳридан Ямусукрога кўчирдилар. Президент вафоитдан сўнг давлат хазинасида ҳеч вақо қолмагани маълум бўлди ва тез орада республикани фуқаролик уруши қамраб олди. Шундан сўнг Кот д`Ивуар қашшоқлик ботқоғига ботиб қолди. Бугун ибодатхона олдида моллар подаси ўтлаб юрибди, унинг яқинида жойлашган кўлларда эса тимсоҳлар изғиб юришибди. Бюджет назораситсиз қолганида, давлат раҳбари эса тарихда буюк бунёдкор сифатида қолиш истагида амбицияларга берилганида баъзан шунақа ишлар ҳам бўлиб туради.

Мустақилликнинг Бош қурилиши

Тошкент марказида мамлакатда сўнгги йигирма йил ичида барпо этилаётган энг катта ва энг кераксиз “Ўзбекистон” форумлар саройи дея аталувчи улкан иншоот қурилиши жадал суратларда ниҳоясига етаётганини кўриб беҳосдан юқорида келтирилган тарих лавҳаси эсга келади. Кўринишидан, ушбу улкан бино Амир Темурнинг “Қудратимиздан шубҳалансангиз биз қурган биноларга қаранг” деган сўзларининг тимсолига айланиши керакка ўхшайди.

Ҳақиқатдан ҳам, бугуннинг ўзида саройнинг ҳайбати кишини ҳайратга соладиган даражада. Бинонинг олди қисмини колоналар безайди, унинг устида эса 48 метрли гумбаз қоплайди. Саройда учта зал бўлади: асосий зал 2200 ўринлик (Тошкентнинг янги расмий ёшига тенг қилиб) ва иккита 300 ўринлик. Саройнинг умумий майдони 9,5 минг квадрат метрга тенг. Чинакамига улкан иншоот.

Дворец форумов строится ускоренными темпами
Форумлар саройи тезлаштирилган суратлар ила қурилмоқда

Ўзбекистон пойтахтида саройлар етарлигидан ортиқча. Булар “Туркистон” ва “Истиқлол” (илгари бу сарой “Халқлар дўстлиги” деб аталарди) саройлари, Сенат ва Олий Мажлис бинолари. Аммо янги саройга ўта муҳим давлат вазифаси юклатилган: ўзининг ҳашамати билан барча олдинги саройларни ортда қолдириш. Боз устига, “Туркистон” ва “Халқлар дўстлиги” саройлари шўролар даврида қурилган. Шунинг учун ҳам янги сарой мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган ҳукмдорнинг даҳолигини яна бир бор таъкидлаши лозим.

Бундан бери энг муҳим ва тантанали тадбирлар айнан шу саройда ўтказиладиган бўлди. Бундай тантаналарнинг биринчиси 1 сентябрь куни нишонланиши режалаштирилган Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейи бўлади. Шунинг учун қурилиш стахановча суратлар билан, кечаю-кундуз тинимсиз олиб борилмоқда. Ушбу ҳашаматли бинонинг қиймати қанчага тушгани ошкор этилаётгани йўқ.

Дворец форумов строится ускоренными темпами

Мультиюбилей ўн йиллик

Аслида мақола ёзишдан мақсад Тошкент юбилейи қалбакилаштирилганини кўрсатиш эди. Бу санани нишонлаш баҳонасида турли ҳашаматли объектларни барпо этиш учун катта маблағлар ажратилмоқда. Ўз навбатида, номи машҳур компаниянинг бўлинма ва корхоналари ушбу маблағларни ўзлаштирмоқда. Албатта, қудратли мафкуравий негизни (биз энг қўҳна, энг маданиятли, умуман олганда биздек шоввозлар йўқ) ҳамда қўшнилардан ортда қолмаслик ва шуҳрат қозониш истагини ҳам ҳисобга олмай бўлмайди (айтишларича, Назарбаев Астанада қандайдир сарой қурган экан, Каримов бундан ҳам яхшисини қурамиз деган экан).

Ушбу сабабларнинг ҳаммаси бири-бирига боғлиқ, яъни манманликнинг ортидан фойда олишга уринишни кузатиш мумкин

Энди бўлса сўнгги ўн йил давомида Ўзбекистонда нишонланган юбилейларни эслаб кўрадиган вақт келди: Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги (2001 йил), Шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги (2002), Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги (2006), Марғилоннинг 2000 йиллиги ва Самарқанднинг 2750 йиллиги (2007). Ҳолбуки, Самарқанднинг 2500 йиллигини 1970 йилда нишонланган эди. Яъни, 37 йил ичида Самарқанд мўжизавий тарзда 250 ёшга улғайди. Энди бўлса навбат Тошкентга келди.

Тан олиш керакки, юбилейга бағишлаб кўп қурилишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, Форумлар саройидан ва иккинчи курантлардан ташқари “президент трассаси” дея аталувчи Каримов қатнайдиган кўчанинг икки четида оддий темир панжараларни олиб ташладилар ва уларнинг ўрнига минглаб устунчалардан иборат янги тўсиқлар ўрнатилмоқда. Ушбу устунчаларнинг ҳар бири бетондан қуйилган ва гранит плиткалари билан қопланган ёки бўлмаса декоратив қизил ғиштлардан терилган. Бундай устунчалардан иборат тўсиқ “президент трассаси” бўйлаб кўплаб километрларга чўзилади.

Ограждения на президентской трассе
Президент трассасидаги панжара

Шу билан бирга, шаҳар учун чиндан ҳам зарур аммо асрлар оша шуҳрат олиб кела олмайдиган объектлар қурилишлари ўн йиллардан бери ниҳоясига етмаяпти. Мисол учун, Тошкент кўчаларининг “президент трассаси”га тегишли қисми ҳамда президент кириб қолиши эҳтимоли бор кўчаларда йўл қопламаси сифатли, холос.

Қолган кўчалардаги йўл қопламалари ачинарли ҳолда.

Метрони умуман унутиб юборишди (мафкуравий жиҳатдан унинг ноқислиги бор – уни “лаънати мустамлакачилар” қуришган): Тошкентда саккиз йил бўлибдики, Юнусобод даҳасидаги икки станция қурилишини ниҳоясига етказа олишмаяпти (сўнгги участка 2001 йил 26 октябрь куни топширилган).

Котлован метро зарастает травой
Метро котлованини ўт босиб ётибди

Ўтиб кетган мингйилликда қурилиш учун ажратилган ерларда бугун дарахтлар ўсиб чиқди, ўшанда қазилган котлованларда келтирилган жиҳозлар занглаб ҳам кетди. Шу муносабат билан Хамас гуруҳи қисқа муддат ичида Ғазо секторидан Мисрга 160 та тоннель қазиганини эслаш жоиз. Исроил Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, баъзи тунелларнинг катталигидан унинг ичида унчалик катта бўлмаган “жип”ларда ҳам юрса бўлади. Фаластин “метро”лари шунақа. Яъни, агар хоҳиш бўлса кўп нарсаларни қилса бўлади.

Плакат на улицах Ташкента
Тошкент кўчаларидаги плакат

Алексей Волосевич. Муаллиф фотосурати