12:22 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик эколог Мақсет Қўсбереновнинг ҳимояси учун халқаро қўмита тузилди

04.04.2009 10:26 msk

Фарғона.Ру

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги таҳририятига 3 апрель куни ўзбекистонлик эколог Мақсет Қўсбергеновнинг ҳимояси учун Халқаро қўмита тузилганини эълон қилувчи матбуот варақчаси келиб тушди.

Сўнги маълумотларга кўра, пора олишда айбланаётган М.Қўсбергенов устидан суд 7 апрелга белгиланган.

Қуйида матбуот-варақчадаги матн келтирилган.

* * *

2008 йил 11 декабрь куни Нукус шаҳрида (Ўзбекистон) гўёки пора олгани учун Ўзбекистон Давлат бионазорати Амударё бассейни инспекциясининг бошлиғи Мақсет Қўсбергенов ҳибсга олинган.

Мақсет Рзамбетович ўзининг иш фаолияти давомида браконьерларга қарши шавқатсиз курашчи сифатида танилганди. Ҳибсга олинишидан олдинроқ у 2008 йил ноябрь ойида Судочье кўлида йигирма кишидан зиёд браконьерлардан иборат жиноятчилар тўдасини қўлга олганди. Браконьерлардан тонналаб балиқ, ов тўрлари ва рефрежератор мусодара қилиб олинди.

Ўзбекистон расмийлари бир қатор мамлакатлар жамоатчилик ташкилотлари вакилларининг мурожаатларини эътиборсиз қолдираётганини ҳисобга олиб ҳамда М.Қўсбергеновнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдиддан хавотирланган ҳолда, биз, қуйида имзо чкувчилар Мақсет Қўсбергеновнинг ҳимоясига қаратилган Халқаро жамоатчилик қўмитасини тузмоқдамиз.

Қўмита Мақсет Қўсбергеновни ҳимоя қилишга ҳамда уни тезда озод қилишга қаратилган ҳаракатлар ташаббуси билан чиқиш ва ташкил этишни ният қилмоқда.

Биз турли мамлакатларнинг жамоатчилигига, халқаро ва давлатлараро ташкилотларга, Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилувчи мамлакатлар раҳбарларига мурожаат қилиб Мақсет Қўсбергеновнинг ҳимоясига қаратилган кампанияни қўллашга чақирамиз.

Валерий Бриних, Халқаро Ижтимоий-Экологик Уюшма раисдоши (Майкоп, Россия Федерцияси)

Юрий Горшков, биология фанлари доктори, Эндрю Сейбин ва Мишель Батисс мукофотларининг лауреати (Россия Федерцияси)

Наталья Данилина, “Заповедники” (“Қўриқхоналар”) экология марказининг директори (Москва, Россия Федерцияси)

Андрей Затока (Тошҳоуз, Туркманистон)

Алексей Зименко, Ёввойи табиатни асраш марказининг директори (Москва, Россия Федерцияси)

Юсуп Камалов, Орол ва Амударёни ҳимоя қилиш уюшмасининг раиси (Нукус, Ўзбекистон)

Асхат Каюмов, "Дронт" экология маркази директори(Нижний Новгород, Россия Федерацияси)

Елена Коршунова, Керж давлат табиий биосфера қўриқхонасининг директори (Россия Федерацияси)

Сергей Наумов (Урганч, Ўзбекистон)

Ольга Переладова, Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди Марказий Осиё дастурининг директори (WWF)

Евгений Роман, (Херсон, Украина)

Сергей Шапаренко, "Печенеги" Экологлар гуруҳи кенгашининг раиси (Харьков, Украина)

Эмиль Шукуров, Қирғизистон “Алейне” Экологик ҳаракати раиси, профессор

Алексей Яблоков, Россия Фанлар академияси экология ва фавқулодда ҳолатлар бўйича илмий кенгаш раисининг муовини (Москва, Россия Федерцияси)

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги номидан бош муҳаррир Даниил Кислов ҳам ушбу гуруҳга қўшилади ва Максет Косбергеновнинг ҳимоясига қартилган ҳар қандай ҳаракатларни қўллайди.