23:21 msk, 20 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Россия: Суд икки марта озод қилган ўзбекистонлик қочоқ яна ҳибсга олинди

10.03.2009 15:08 msk

Фарғона.Ру

Уринбай Эргашев
Ўринбой Эргашев

Бир ой олдин суд қарори билан панжара ортидан озодликка чиқарилган ўзбекистонлик қочоқ Ўринбой Эргашев 2009 йил 7 март куни яна қамоққа олинди. Бу сафар уни ҳибсга олишга Санкт-Петербург шаҳар Марказий (Центральний) райони прокурорининг ўринбосари қарор чиқарди. Бу ҳақда “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига “Фуқаровий кўмак” қўмитасининг марказий осиёлик сиёсий қочоқларга кўмак бериш дастурининг раҳбари Елена Рябинина маълум қилди. Бир неча кун илгари Санкт-Петербургдаги газеталар “экстремистларнинг ўта хавфли етакчисини” қўлга олиниши ҳақида хабар бердилар (батафсил “Блог.Фергана.Ру”

“Фуқаровий кўмак” қўмитасининг эслатишича, 2009 йил 2 февраль куни Санкт- Петербург шаҳар Смоленск район суди Эргашевни озодликка чиқариш тўғрисида қарор чиқарганди, аммо бу қарорнинг ижроси амалга ошиши учун Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили В.П.Лукиннинг аралашуви зарур бўлди.

Кейинроқ, Ўзбекистон махсус хизмат идоралари томонидан диний эътиқоди учун таъқиб этилаётган қочоқни яна ҳибсга олиш билан якунланган воқеалар детектив вазнида ривожлана бошлади.

Санкт-Петребург шаҳар суди 12 февраль куни прокуратуранинг Эргашевни озод қилинишига кассация тартибида киритган талабини рад этди ва бу қарор қонуний кучга кирди ҳам. Аммо ишни кўриш жараёнида прокуратура экстрадициявий текширув олиб борилаётган Ўринбой Эргашевни яна қамаш ниятидан воз кечмоқчи эмаслиги яққол кўринди.

Ўринбой Эргашев 3 март куни ўзини қочоқ деб тан олинмагани борасида судга шикоят аризасини топширгани Дзержинский район судига келганида уни суд биносида ҳибсга олдилар, негаки, бир ой эркинликда юрган пайтда уни Интерпол маълумотлар базасига киритиб қўйган эканлар.

Дзержинский район суди 4 март куни прокуратуранинг Эргашевни ҳибсга олиш бўйича талабномасини кўришни бошлаб, тингловни кейинга қолдирди ва қўшимча материалларни тақдим этишни талаб қилди.

Суд ушбу материалларни олганидан кейин 6 март куни ишни синчковлик билан барча тафсилотларини ўрганиб чиқиб қўлга олинган шахсга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга рухсат беришдан бош тортди.

Шунга қарамай, уни суд залидан озодликка чиқармадилар.

Бунинг ўрнига прокуроратура вакили шу заҳотиёқ ёнидан олдиндан тайёрлаб қўйилган Марказий район прокурори муовини О.Н.Поповнинг Эргашевни ҳибсга олиш тўғрисидаги бошқа қарорини чиқарди. Маълум бўлишича, мазкур қарор “ҳар эҳтимолга қарши” Ўзбекистон судининг қидирилаётган қочоққа нисбатан ҳибсга олиш тўғрисидаги 2009 йил 2 март кунги қарори асос бўлган экан.

Россия Жиноят-процессуал кодексига кўра, бошқа мамлакатнинг экстрадиция қилиш тўғрисидаги талабномаси бўлсагина бериладиган шахсни ҳибсга олиш мумкин, холос. Аммо шунга қарамай,прокуратура Эргашевни суд биносининг ўзида яна ҳибсга олди ва уни 78-чи милиция бўлимига жўнатди.

Ўринбойни 6 март куни оқшомидан 7 март тонггигача милиция бўлимидан №4 Тергов ҳибсхонасига уч марта олиб бориб келишди. Аммо тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилмагани учун тергов ҳибсхонаси уни қабул қилишдан бош тортди. Шу вақт давомида 78-чи милиция бўлимига Эргашевни нолегал тарзда Ўзбекистонга олиб чиқилишидан хавотирланган “Мемориал” Ҳуқуқ маркази ва Human Rights Watch вакиллари милиция бўлимига тинмай телефон қилиб турдилар. 7 март куни эрталаб милиция бўлимининг бошлиғи уларга ва адвокатга Ўринбойни чиқариб юборажагини билдирганди ҳамки, прокурор уларга буни қатъий тарзда тақиқлаб қўйди.

Пировардида, шанба куни соат 13.00 да Тергов ҳибсхонаси қўлга олинган шахсни қабул қилишга рози бўлди.

Қайд этиш жоизки, Эргашевнинг ўзи ҳам бунга рози бўлди. Негаки, уни 4 кун давомида туман ИИБ навбатчи қисмида сақладилар. Тор катак ичида қулайликлар йўқ, узун ўриндиқда ётиб ҳам бўлмасди. Унга овқат ҳам бермадилар, ҳожатхонага ҳам кузатув остида олиб чиқдилар, у фақат ўша ерда сув ича олди. Маҳбусларни бундай шароитда сақлашни Европа суди инсонийликка зид деб ҳисоблайди ва Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенцияси 3-чи моддасининг (инсон шаънини таҳқирлаш) бузилиши деб санайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони Ўринбой Эргашевни диний эътиқоди учун мусулмонларга нисбатан ишлатиб келинган Ўзбекистон Жиноят кодексининг “анъанавий тўплами”дан иборат моддалари бўйича айблов эълон қилмоқда. Эргашевга қарши жиноят иши у Россияга кетганидан ярим йил ўтганидан кейингина қўзғатилган. Шу чоққача у Ўзбекистон суди олдида жавоб бермаган.

Шу билан бирга, у 3 март куни қўлга олинганидан бери Санкт-Петербург газеталари фаол равишда “хавфли ўзбек террористи қўлга олинди” дея хабар тарқатишдан чарчамаяптилар. Ҳуқуқ- тартибот идораларининг матбуот хизматлари воқеанинг бундай талқин этилишига сабаб бўлгани аниқ. Бу нарса уларнинг айбсизлик презумпциясига қандай муносабатда эканлигини яққол тасвирламоқда, дея ёзади “Фуқаровий кўмак” қўмитаси ўзининг кеча ёйинлаган матбуот варақчасида.

* * *

“Мемориал” Ҳуқуқ ҳимоя маркази. 127051 Россия, Москва, Малий Каретный пер., д. 12. т. (495) 225-31-18. Web-site: http://www.memo.ru/

Правозащитный Центр «Мемориал».

“Фуқаровий кўмак” қўмитаси 127006 Россия, Москва, ул.Долгоруковская, д.33, стр.6. т.(499) 973-54-74; (495)-251-53-19. Web-site: http://refugee.memo.ru/

Комитет «Гражданское содействие».