14:09 msk, 17 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон: ИИБ раҳбари “Репортер” журналистининг ҳаётига тажовуз текширувини ўзининг шахсий назорати остига олди

04.03.2009 19:20 msk

Фарғона.Ру

Фотосуратда: Сирғақ Абдилдаев

Аввал хабар берганимиздек, 3 март куни кечки соат еттига яқин “Репортер-Бишкек” газетасининг сиёсий шарҳловчиси Сирғақ Абдилдаевнинг ҳаётига тажовуз содир этилди.

Номаълум шахслар “Репортер-Бишкек” гНомаълум шахслар “Репортер-Бишкек” газетаси таҳририяти жойлашган бинонинг ёнида 47 ёшли журналистга ҳужум қилдилар ва унга йигирма бир марта пичоқ урдилар. Бундан ташқари, журналистнинг икки қўли синдирилган, кўплаб жароҳатлар етказилган.

Абдилдаевни Бишкек шаҳар 4-чи касалхонасига оғир аҳволда етказдилар, у кўп қон йўқотди. Журналист Афғонистонда ҳам оғир яралангани унинг аҳволини оғирлаштирувчи омил бўлиб қолмоқда.

Қирғизистон ИИВ матбуот хизматининг раҳбари Бақит Сеитовнинг “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига маълум қилишича, жиноятни текшириш учун махсус тезкор гуруҳ тузилган. Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев бу ишни ўзининг шахсий назоратига олган.

Сирғақ Абдилдаев “Репортер-Бишкек” газетасида унинг биринчи сони чиққан кунлардан бери ишлаб келади, ўткир сиёсий материаллар ёзиб келган. Уларда амалдаги ҳокимият танқид қилинган ҳоллар кўплаб учраб туради.

“Биз журналистимизнинг ҳаётига тажовуз бўйича текширувнинг бошланишидан қониқмадик. Милиция ҳодиса содир бўлган ерни ўз вақтида текширмади, тажовузга алоқадор шахсларни аниқлашга ёрдам бера оладиган гувоҳларни батафсил сўроқ қилмади”, - деди “Репортер-Бишкек” газетасининг муассиси Султан Қаназаров “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига.

“Тажовузнинг таҳририятимиз биноси олдида, кечқурун, одамлар кўп бўлган пайтда намойишкорона содир этилгани кўзга яққол ташланиб турибди. Сирғақ Абдилдаев – жангавор зобит, бақувват, унга махсус тайёргарчилик кўрмаган одамнинг кучи етмасди. Номаълум шахслар унинг иккала қўлини синдирдилар, баданининг кўплаб жойларига пичоқ урдилар. Кеча Сирғақ Абдилдаев бизга унинг орқасидан кузатув олиб боилаётгани ҳақида гумон қилаётганини сўзлаб берди. Абдилдаев давлат хавфсизлиги идораларининг собиқ зобити сифатида бу нарсани сезмай қолмаган. Биз Сирғақ Абдилдаевга ҳужумни газетамизга ва умуман олганда сўз эркинлигига очиқ тажовуз сифатида қабул қиламиз”, - деди Султан Қаназаров.

Қайд этиш жоизки, бу “Репортер-Бишкек” газетасиниг журналистларига бўлган тажовузларнинг биринчиси эмас. Олдинроқ, ўтган йилнинг ноябрь ойида газетанинг муаллифларидан бири Хабира Мажиева Швецияга қочиб кетишга ва у ерда сиёсий бошпана сўрашга мажбур бўлганди.

Репортер-Бишкек
Репортер-Бишкек

Айни пайтда Сирғақ Абдилдаевнинг аҳволи оғир, аммо шифокорларга кўра, унинг ҳаётига хавф йўқ.

“Репортер-Бишкек” газетасининг таҳририяти Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ёрдам ташкил этиш бошқармасининг бошлиғи Динара Сағинбаевага, Республика Қон маркази раҳбари Мухаматалим Турсунбаевга ва Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Елена Баялиновага Сирғақ Абдилдаевнинг ҳаётини сақлаб қолишда шахсан иштирок этганлари учун миннатдорчилик билдиради.

“Репортер-Бишкек” ҳафталиги 2008 йил февраль ойидан бошлаб “Фарғона.Ру” АА билан ҳамкорликда нашр этиб келинади.