05:03 msk, 26 Октябрь 2014

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон: Тошкент ва Душанбе сув ўтказиш ва газ етказиб бериш графигини келишиб олдилар

20.02.2009 12:14 msk

Фарғона.Ру

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумати вакилларининг сўнгги тўққиз йил ичида Душанбеда илк бор ўтган учрашуви иккита протоколнинг имзоланиши билан якунига етди.

“Фарғона.Ру” аввал хабар берганидек, 18 февраль куни Тожикистон пойтахтида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасининг демаркацияси ва делимитацияси масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди. Уларнинг якунлари бўйича иккита протокол тузилди. Тожикистон тарафидан ҳужжатларни бош вазир ўринбосари Муродали Алимардон ва Ўзбекистон томонидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов имзоладилар.

Рустам Азимов на заседании таджикско-узбекской межправкомиссии в Душанбе, 18 февраля 2009 года
Ўзбекистон делегациясининг раҳбари Рустам Азимов Тожикистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиянинг мажлисида, 2009 йил 18 февраль. Олег Давидов фотосурати, “Фарғона.Ру”

ИТАР-ТАСС хабар беришича, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан комиссияларнинг раҳбарлари музокаралар якуни бўйича шарҳ беришдан тийилдилар. Мажлис якуни бўйича режалаштирилган матбуот анжумани ўтказилмади. Мезбонларнинг таклиф этган зиёфатдан воз кечган ўттиз етти нафар ўзбекистонлик юқори мартабали мутасаддилар Душанбени тарк этиб ватанларига қайтиб кетдилар.

«Авеста» нашринин трансчегаравий дарёлар бўйича эксперти Абдурауф Латиповга таянган ҳолда хабар беришича, томонлар мажлис давомида Қайраққум сув омборидан сув ўтказиш графигини келишиб олдилар. Бу ҳужжатга мувофиқ Тожикистон томони Қайраққум ГЭС сув омборини 30 майгача тўлдирадилар.

Представители Таджикистана с интересом слушают узбекских партнеров
Тожикистон вакиллари ўзбекистонлик ҳамкорларини қизиқиш билан тингламаоқдалар. 2009 йил 18 февраль, Душанбе. Олег Давидов фотосурати, “Фарғона.Ру”

“Сув омборига етарли миқдорда сув тўплананидан сўнг, Ўзбекистон эҳтиёжи учун етарли миқдорда секундига 300 дан 600 куб метргача ўтказиб турилади”, - деди Латипов. У Ҳукуматлараро комиссия мажлисида электр энергияси етказиб бериш борасида ҳамкорлик масаласи муҳокама этиб олинганини қайд этди, аммо бу муаммо бўйича Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишлари тамойили боарсида аниқлик киритгани йўқ.

Ўзбекистон учун Қараққум сувининг аҳамияти катта, дея қайд этади Uzmetronom. Етти-саккиз йил илгари бу масалани бир киши ҳал этиб келган – Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Исмойил Жўрабеков. Муаммо пайдо бўлиши биланоқ у мошинага ўтириб, қўшниларнинг олдига гаплашиб олгани йўл оларди. Икки соат ўтар-ўтмай тожикистонлик биродарлар меҳнатсевар ўзбекистонлик деҳқонларнинг далаларига сувни қўйиб юборардилар. Исмойил Ҳакимовичнинг обрўси, миллати ва дипломатик қобилиятлари бу ерда сўзсиз иш берарди. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати таркибида бундай савиядаги одамнинг йўқлиги равшан. Шунинг учун ҳам эндиликда бундай катта таркибда сафарлар уюштирилгани билан бтрор ижобий натижаларга эришиб бўлмаяпти.

Ўз навбатида, “Тожиктрансгаз” Давлат унитар корхонасининг бош директори Саидаҳмад Шарофиддинов Ўзбекистон томони билан “Тожиктрансгаз”нинг “Ўзтрансгаз” олдидаги қарзини қоплаш графиги борасида келишувга эришилганини маълум қилди. Бу қарз айни пайтда 16 миллион долларни ташкил этади. “Шунингдек, биз Ўзбекистондан Сўғд вилоятининг Панжкент туманига табиий газ етказиб бериш борасида келишиб олдик”, - дея қайд этди Шарофиддинов.

Evrazia.Org хабар беришича, томонлар 1,2 минг километрга чўзилган Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг 97 фоизи бўйича келишиб олдилар.

Рустам Азимов
Рустам Азимов тожикистонлик журналистларга жилмайиб қўйди, холос. Олег Давидов фотосурати, “Фарғона.Ру”

Ўша куниёқ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Рустам Азимовни қабул қилди. Учрашув давомида улар Тожикистон-Ўзбекистон муносабатларини яхшилаш, шунингдек, Тожикистон-Ўзбекистон Ҳукуматлараро комиссияларининг иштирокчилари кўриб чиққан масалалаларни муҳокама қилиб олдилар.