08:10 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: “Архарчи” президентнинг ишқи ёки бизнинг қўйларимиз ҳақида

05.12.2008 10:19 msk

Сергей Наумов (Урганч)

Ушбу фотосуратTrophyhunt.ru. Trophyhunt.ru веб саҳифасидан олинди. Суратдаги қўчқор ­ ҳақиқий архар. Суратдаги киши ­ умуман олганда, Болгария президенти эмас.

Ўзбекистонда ноёб ҳайвонларни яна овлай бошладилар. Шикор ва мамлакатнинг ташқи сиёсий фаоллашуви сиёсатчиларнинг саёҳатлари билан боғланиб қолмоқда. Тошкент, Урганч, Нукус аэропортларида ов анжомларини кўтариб юрган арабистонлик шайхларни кўриб ўзбекистонликлар ажабланмай қолганларига анча бўлиб қолди. Ўзбекистонга Ғарб мамлакатларидан олий мартабали меҳмон сифатида Болгария президенти Георгий Пирванов биринчи бўлиб ташриф буюрди. Ўзининг давлат ташрифи давомида у халқаро Қизил китобга киритилган тоғ эчкиси ­ архарни отиб ўлдирди. Дўстона мамлакат президентининг ушбу қилмиши жазосиз қолди. Негаки, унга жиноят саналган қилмишни содир этишга расман рухсат бердилар.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 204­чи моддасига кўра, “қўриқланадиган табиат ҳудулари тартибини бузиш оқибатида келтирилган йирик зарар (минимал иш ҳақининг юз баробаридан уч юз баробаригача тенг бўлган миқдорда) ёки бошқа оғир оқибатлар минимал иш ҳақининг эллик баробаригача бўлган жарима ёки маълум бир ҳуқуқлардан беш йилгача маҳрум этиш ёки икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади”.

“Фарғона.Ру” мухбири болгариялик ашаддий овчининг кўнгилхушликлари тафсилотларидан хабардор бўлиб қолди. Жиззах вилоятининг Юқори Ҳаёт қишлоғига олий мартабали меҳмон 2008 йил 7 ноябрь куни эрта тонгда етиб келди. Бунгача “Жиззах­биоспектр” фирмаси меҳмоннинг кўнглини олди. Бу фирманинг туяқуш фермаси ва Ҳайдаркўл соҳилида дам олиш манзили бор. Юздан ортиқ мулозимлар, югурдаклар ва қўриқчилар тоғда чопқиллаб юрган шохли қўчқорларга қарата отиладиган бир неча ўқ учун Нурота давлат қўриқхонасининг осойишталигини буздилар. Қайд этиш жоизки, Болгария президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича расмий хабарномада бу ҳолат ҳақида умуман сўз юриталгани йўқ.

Георгий Пырванов
Бу суратда эса Болгариянинг ҳақиқий президенти Георгий Пирванов. Айтишларича у ашаддий овчи экан. Blog.Creato.biz сайти фотосурати

Кўринишидан, Болгария президентининг ов қилиши учун Вазирлар Маҳкамаси рухсатнома берган, шунинг учун ҳам Табиатни қўриқлаш давлат қўмитаси ва Давлат бионазорати вакиллари жаноб Пирвановнинг ов қилишига ёрдам беришга мажбур бўлдилар. Давлат бионазоратининг Ҳайдар­Арнасой назорати ходимлари Ҳайдаркўлда меҳмонларни кутишда фаол иштирок этдилар.

Президент шикорига бир оз бўлсада машруълик тус бериш ниятида Вазирлар Маҳкамаси вақти­вақти билан “Қизил китоб”га киритилган жониворлардан биттасини овлаш учун рухсатнома бериб туради, ўшандаям қўриқхонада эмас Давлат ўрмон жамғармаси ҳудудида. Ўрмон хўжалиги ҳудудидаги архарларни браконерлар аллақачон қириб битирган. Шундай қилиб, ов тақиқланган қўриқхона ҳудудида Пирванов милтиғининг ўқ овозлари янгради. Олий мартабали меҳмоннинг кўнглини олиш учун мамлакат қонунларини оёқости қилдилар.

Бир пайтлар, ўзининг қайсидир интервьюсида Пирванов: “Болгариялик сиёсатчилар ва давлат арбоблари аҳоли турмуш даражасини кўтаришга, миллий ўзлик ва маданиятни муҳофаза қилишга, мамлакатда ва минтақада экологик балансни асраб қолишга масъуллар” деб айтганди.

Арха́р, шунингдек, тоғ қўйи, арғали (лат. Ovis ammon)қўштуёқли сутэмизувчи Ўрта ва Марказий Осиёда, шунингдек, Сибирь жанубида ҳам учратса бўлади. Табиатни қўриқлаш ташкилотлари томонидан қўриқланади; халқаро Қизил китобда йўқолиб кетиши осон бўлган турлар туркумига (VU) киради. Яъни, уларнинг сони ва истиқомат қилаётган жойлар салбий омиллар босими остида қисқариб бормоқда. .

Шу ерда қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда ноёб турларни асраш муаммоси борасида маҳаллий ҳокимият вакиллари эмас, балки чет элликлар ­ хориждаги экологик марказлар кўпроқ қайғуришмоқда. Ушбу табиат ҳудудида биотурфаликни ва уникал табиат зонасини асраб қолишга қаратилган БМТ Ривожланиш дастурининг ГЭФ лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Нурота­Қизилқум биосфера резерватини яратиш” лойиҳаси учун ҳам айнан халқаро ташкилотлар маблағ ажратдилар. Ўшандан бери бир йил ўтди. Халқаро донорлар қўриқхона ишларида иштирок этмай қўйдилар, аммо Ўзбекистон ҳукумати ҳам лойиҳанинг кейинги тақдири борасида бир қарорга келгани йўқ.

Бараны Северцова
Северцев қўйлари (Ovis ammon severtzovi)

БОЛГАРИЯ РАҲБАРИ ­ БУНАҚАСИ ҲОЗИРЧА БИТТА, ХОЛОС

Ҳозирча Ўзбекистонга бунга ўхшаш “давлат” ташрифи биринчи ва ўзига ҳос ягона бўлиб қолмоқда. Қўриқхонада 2003 йилгача оддий чет элликлар учун ов уюштириш ҳолатлари бўлганди. Бу “шикор”лар Қўриқхоналар, миллий парклар ва ов хўжаликлари бошқармаси томонидан ташкил этилган.

- Россия, Қирғизистон, Тожикистонда хусусий ов хўжаликлари мавжуд бўлиб уларнинг ҳудудлари давлат қўриқхоналарига қараганда яхшироқ муҳофаза қилинади;

- Ўзбекистонда табиат қўриқловчи тузилмалар қашшоқ ва қўриқхоналар ёмон ққўриқланади. Шунинг учун ҳам уларда браконьерлик муаммоси жиддий бўлиб қолмоқда. Қўриқхоналардан ташқарида ёввойи ҳайвонлар бир пасда маҳаллий браконьерларнинг ўлжасига айланиб қолади;

­ валюта эвазига уюштириладиган овлар маҳаллий аҳоли ўртасида браконьерликни кучайишига сабаб бўлмоқда. Уларга кўра, чет элликлар келиб ов қиладиган бўлсалар бизга Худонинг ўзи ижозат берган деб ҳисобламоқдалар.

Афсуски, интервью берган мутахассис олимлар ҳамда экологик журналистика бўйича ихтисослашган ҳамкасабаларим эгаллаб турган лавозимларини ва фамилияларини ошкор этмасликни сўрадилар. Гап уларнинг ҳаммаси ҳам расмийлар томонидан жазоланишдан қўрқишида эмас. Улар ўз идораларида иш маромининг бузилишини, идора ичида суриштирув ва тўқнашувларнинг пайдо бўлишини истамаяптилар, холос.

“Фарғона.Ру” Ўзбекистонда биотурфаликни асрашга қаратилган бир неча мақолаларни чоп этиб келган. Мисол тариқасида, мамлакат Табиатни асраш давлат қўмитаси вакиллари билан Оролбўйи биоресурсларидан фойдаланиш муаммоларига бағишланган баҳсни келтириш мумкин. “Фарғона.Ру” ушбу мақолада кўтарилган мавзуни муҳокама қилишга тайёр ва ҳатто ўз партиясини тузишни режалаштираётган ўзбекистонлик мутахассисларнинг ошкора жавобларини кутади.

Албатта, узоқдаги Болгария президентини айблаш учун катта жасорат талаб қилинмайди. Европадаги “яшиллар” унинг тақдирини истаган пайтда ҳал қилиб қўйиши мумкин. Ва бу адолатдан бўлади. Аммо архар қўйлар бизники­ку! Улар ҳамон адолатсиз дунёнинг бир бўлаги бўлиб қолаётган Ўзбекистон ҳайвонот дунёсининг бир бўлагидир.

Ислам Каримов и Георгий Пырванов
Ислoм Каримов и Георгий Пирванов, 2008 г.

Ислам Каримов ва Георгий Пирванов, 2008 й.

Сергей Наумов