23:25 msk, 18 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Сув камлиги туфайли Сирдарёда балиқ қолмаслиги мумкин

09.09.2008 12:34 msk

Фарғона.Ру

Фарғона.Ру © фотосурати

Сирдарёрада 2008 йилда қайд этилган кам сувлик ундаги балиқлар миқдорига таъсир этмай қолмади. Ўзбекистон Давлат бионазорат қўмитаси қошидаги Сирдарё ҳавзаси инспекциясининг бошлиғи Абляким Абировга кўра, одатда балиқ март-май ойларида Чордара сув омборидан Бекободгача кўтарилади. Аммо бу йил Сирдарёда сув сатҳи жуда паст бўлди: гидрологларнинг расмий маълумотига кўра, бугун дарёдаги сув миқдори ўтган йилларга нисбатан деярли ўн баробар кўп. Шунинг учун балиқ тўдаларининг асосий қисми урчигани дарё бўйлаб юқорига боргани йўқ.

На Фархадском базаре в Ташкенте. Фото Фергана.Ру
Тошкент шаҳар Фарҳод бозорида. Фарғона.Ру © фотосурати

Сирдарё – Ўрта Осиёдаги энг йирик дарёлардан бири саналади. Узунлиги 2212 км. Сирдарё ҳавзаси ҳудудида Қирғизистоннинг учта вилояти (Норин, Жалолобод ва Ўш), Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Ўзбекистоннинг олтита вилояти (Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё) ва Қозоғистоннинг икки (Жанубий Қозоғистон ва Қизил Ўрда) вилояти жойлашган.

Дарёда бир неча сув омборлари қурилган: Тўқтўғул (Қирғизистон), Қайроққум (Тожикистон), Айдаркўл (Ўзбекистон) ва Чордара (Қозоғистон). Баҳорги сув тошқинларини тартибга солиш учун Жанубий Қозоғистон вилоятида Кўксарой сув омбори қурилмоқда.

Сирдарё соҳилида Хўжанд, Сирдарё, Бекобод, Чордара, Қизил Ўрда, Бойқўнғир, Казалинск, шаҳарлари жойлашган. Википедия

“Фарғона.Ру” олдин хабар берганидек, сув тақчиллиги важидан балиқларнинг кўпи урчигани йўқ. “Балиқ тухум қўйишга одатланган жойлар қуриб қолгани учун ҳам улар бу ишни қила олмадилар”, - дея тушунтирди Азия-плюс ахборот агентлигига Сўғд вилояти атроф муҳитни муҳофазаси бошқармасининг бош мутахассиси Ғофуржон Каримов. Унга кўра, бу йил балиқларнинг ярми наслини давом этишга муваффақ бўла олгани йўқ.

Бу омилларнинг бари Марказий Осиё балиқ бозорларидаги аҳволга таъсир этмай қолмади. Ўзбекистон пойтахти савдо тизимига балиқ асосан Айдар-Арнасой кўл тизимларидан ва Тошкент вилояти балиқ хўжаликларидан етказилади. Аммо бу сув ҳавзаларида балиқо овлаш октябрь-ноябрь ойиларида бошланади. Олдинги йилларда мавсум бошлангунча балиқ асосан Сирдарёдан келтириларди. Аммо айни пайтда Тошкентнинг “Чорсу”, “Аҳмад Дониш” ва “Чилонзор” бозорларидаги балиқ пештахталари деярли бўшаб қолган. Бошқа жойларда балиқ майда чакана савдо асосида сотилмоқда, аммо кам. Нарх-наво эса ўтган йилги шу даврга нисбатан деярли икки баробар қиммат. Мисол учун, бир кило зоғора балиқ эндиликда ўтган йилги 1200 сўм ($0,92) ўрнига 2800 ($2,2) сўмдан сотилмоқда.

- Сирдарёда сув кам, шунинг учун ҳам балиқ оз. Бошқа дарёларда, масалан Чирчиқда балиқ умуман йўқ, - дейишади Юнус-Обод бозоридаги балиқ пештахталари ортида турган сотувчилар.

- Балиқ Чордарадан кўтарилади, аммо Чинозда ҳам тақчил бўлиб қолди. Лекин, ҳар ҳолда тутса бўлади, - дейди Бешёғоч бозорида сазан сотаётган аёл.

- Бугунги кунда сув Чордарада кўп, холос. Балиқни ўша ердан олиб келишаяпти, - дейшади Фарҳод бозоридаги балиқфурушлар.

Ҳаваскор балиқчилар ҳам қармоққа илинаётган балиқларнинг камайиб кетганидан ҳасрат қилмоқдалар.

- Сирдарёда сув жуда кам, шунинг учун ҳам балиқ урчигани йўқ. Аммо биз сув саёз ерларда майда лаққа балиқларни, карась ва чехонларни овлаётган балиқчиларни кўрдик, - дейди “Фарғона.Ру” мухбирига Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани туристик клубининг раҳбари Пўлат Серикбоев.

Ўзбекистон балиқчиликни ривожлантириш илмий-текшириш маркази маъмуриятидагилар Сирдарёдаги балиқ миқдори нафақат сув сатҳи даражаси, балки бошқа омилларга ҳам боғлиқ дейишмоқда. Аммо марказ ходимларига кўра, улар балиқ захиралари борасидаги маълумотга эга эмаслар.

На одном из узбекских рынков
Ўзбекистон бозорларидан бирида. Фарғона.Ру © фотосурати

Чиноз туманидаги Сирдарё кўпригидан туриб дарё тубини кўрса бўлади. Чуқур жойлари бўлмагани учун ҳам балиқчилар кўринмайди. Аммо бу ерда саёзлашиб қолган дарё ўзанини балчиқ, ахлат ва сув ўсимликларидан тозаловчи кўчма станциялари ва ер кавлагичлар тинмай ишламоқда.

- Сирдарёда бу каби сув тақчиллиги кузатилмаган. Бунинг дарё экологиясига ва ундаги балиқ миқдорига кўрсатган таъсирини келгуси йилларда кўриш мумкин, - дея изоҳ беради Абляким Абиров.

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги олдин хабар берганидек, бу йил сув тақчиллиги Марказий Осиё минтақасининг бир неча ҳудудларини қамраб олган. Тожикистон ва Ўзбекистоннинг кўплаб сув омборлари айни суғориш мавсумида деярли қуриб қолди.

Қирғизстон гидроэнергетиклари ҳам Тўқтўғул сув омборида сув тақчиллигини қайд этмоқдалар: 2008 йил 25 августига келиб ундаги сув ҳажми бор-йўғи 9,482 миллиард куб метрни ташкил этган, холос. Бу эса ўтган йилги шу даврга нисбатан 4,202 миллиард куб метрга кам. Сўнгги йилларда ёз мавсумида Сирдарёда сув тақчиллиги одатий ҳолга айланиб қолди. Қишда эса ошиб-тошиб кетган дарё соҳил бўйи аҳолисини ташвишга солмоқда ва катта ҳудудларни сув босмоқда.

Рыбаки на Сырдарье. Фото 2007 года
Сирдарёдаги балиқчилар. 2007 йил фотосурати. © «Фарғона.Ру»