23:15 msk, 18 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

4 сентябрь куни Алишер Соиповниннг туғилган куни

04.09.2008 09:19 msk

Таҳририятдан

2008 йил 4 сентябрь куни ҳамкасбимиз, қирғизистонлик журналист Алишер Соипов 27 ёшга тўларди. Аммо ёш бўлишига қарамай жасур ва истеъдодли бўлган бу йигит шу кунгача етиб келмади.

Алишер Саипов. Фото ИА Фергана.Ру
Алишер Соипов. Фарғона.Ру. АА фотосурати. 2007 йил сентябрь, Ўш шаҳри

Дунё Алишерни 2005 йил Қирғизистонда “март инқилоби”ни бошланганидан ва Ўзбекистонда “Андижон воқеалари”нинг оқибатларини ёрита бошлаганидан кейин таниди.

Алишер 26 ёшга тўлгунча бир неча халқаро ОАВ мухбири бўлиб ишлашга ва ҳатто ўзининг “Сиёсат” дея аталувчи газетасини нашр этишни бошлашга ҳам улгурди.

Ёлланган қотил 2007 йил 24 октябрь куни Ўшда Алишерни отиб кетди.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев ва республика ИИВ раҳбари А.Соипов ўлдирилишининг текширувини шахсий назоратига олдилар.

Фожеадан бир ой ўтиб Қирғизистон ички ишлар вазирлиги жиноятнинг асосий фаразларини баён этди.

Кейинчалик қотилликда гумонланган кимсанинг портретини эълон қилдилар.

2007 йил декабрида Қирғизистон махсус хизмат ходимлари гумонланувчини қўлга олганларини билдирдилар.

Жорий йилнинг апрель ойида Алишернинг яқинларига текширувнинг вақтинчалик тўхтатилиши тўғрисидаги қарор нусхасини топширдилар, аммо кейинчалик ИИВ текширув давом этишини маълум қилди.

Тергов ўн ой давом этаётганига қарамай ҳеч қандай аниқ натижаларга эришилгани йўқ.

Алишернинг дўстлари ва ҳамкасблари журналист ўлдирилишининг сабаби унинг касб фаолиятида дея ишончлари комил.

Аллоҳ охиратингни обод қилсин Алишер, сенинг ишларинг доим хотирамизда қолади!

* * *

Алишер Соиповнинг фотосуратлари“Фарғона.Ру” Галереясида.

Алишер Соипов ҳақида ҳикоя қиладилар: Яндекс қидирув тизими , Google қидирув тизими.

Алишер Соипов ҳақида агентлигимизда чоп этилган мақолалар ҳикоя қиладилар:

“Ўлдирилган журналистнинг отаси Ўзбекистон президентини қотилликда айблади”

“Алишер Соиповнинг номи Вашингтонда абадийлаштирилди”

“Қотиллар томонидан ўлдирилган журналист ўлимидан кейин мукофотланди”

“Европа Иттифоқи мамлакатлари қирғизистонлик журналистнинг ўлдирилишини қораладилар”

“Милиция бошлиқлари ўлдирилган журналистнинг номини қоралашга тушдилар”

“Алишерни ўлдиришга ким буюртма берган?”

“Алвидо Алишер!..”


Бу эса Алишер Соиповнинг ахборот агентлигимиз учун 2004 йил июнь ойида ёзган биринчи мақоласи: “Фарғона водийсининг расмий ва ҳақиқий давлатлараро чегаралари”