23:25 msk, 20 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Жазони ижро этиш бош бошқармаси ходимаси Тоштурма бошлиғи туфайли ўзига ўт қўйди

04.07.2008 09:04 msk

Ўз ахб.

Махсус контингент билан тарбия ишлари бўйича йўриқчиси капитан Нина Шестопалова 2 июль куни тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиларга мурожаат қилди. У ўзига нисбатан Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ) маъмурияти томонидан ва шахсан Тоштурма бошлиғи томонидан содир этилаётган бебошликлар ҳақида сўзлаб берди. Ўта кетган инсофдан ташқари муносабатларга чидамаган бу аёл ярим йил аввал ўз жонига суиқасд қилган ва пировардида иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган.

Нина Шестопалова показывает свои ожоги
Нина Шестопалова куйган баданини кўрсатмоқда. “Фарғона.Ру” АА фотосурати

Тоштурмада тарбия ишлари бўйича йўриқчи вазифасида ишловчи капитан Нина Шестопалова 2007 йил 7 декабрь куни турма ҳовлисида устидан бензин қуйиб ўзига ўт қўйган. Бундан олдин у хат ёзиб, ўзининг ўлимида Тоштурма бошлиғи Эркин Комилов айбдор деган. Бу даҳшатли воқеа ҳақида Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш альянси a href=http://www.pau-novosti.ucoz.ru target=_blank> веб-саҳифаси хабар бермоқда.

Қуйида мактуб матни келтирилади:

“Мен, Шестопалова Нина, 1965 йилда туғилганман, маҳаллий “шоҳ”, Тоштурма бошлиғи туфайли ўзимга ўт қўйиб ўз жонимга суиқасд қилмоқдаман. У мени таҳқирлади ва энди болаларимни ҳам хонадондан маҳрум этди. Мамлакатда оналик ва болалик қонун билан ҳимоя остига олинади деб кўрсатилган Конституциянинг моддаси бизга тааллуқли эмас. Менинг ўлимимда бошлиқ Эркин Комиловни айбдор деб билишингизни сўрайман”.

Тоштурма ходимлари хушёрлик билан оловни ўчирмаганларида Нина ҳалок бўлган бўларди. Уни оғир яралар билан Республика тез ёрдам илмий марказининг куйган касаллар бўлимига келтирдилар. Бу ерда уни бир неча ҳафта давомида даволадилар. Шундан кейин аёлни биринчи клиник касалхонага ўтказдилар ва бир неча бор терисини кўчириб ўтқазиш бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказдилар.

Нина Шестопалова ўз жонига суиқасд қилиш сабабларини “Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш альянси”га аризасида батафсилроқ изоҳлаб берди.

“ЖИЭББ тизимида йигирма беш йилдан бери ишлайман, болаларим билан умумий ётоқхонанинг бир хонасида яшайман. ЖИЭББ раҳбарияти шу чоққачча мени турар-жой билан таъминламаган. Тошкент шаҳар Наманган кўчасида жойлашган Тоштурмага тегишли баракни 2007 йил ноябрида Тошкент шаҳар ҳокимияти балансига ўтказдилар ва Тоштурма ходимларига баракдаги хоналарни хусусийлаштириб бердилар. ЖИЭББ кадрлар бўлимининг бошлиғи М.Саидхўжаев мавжуд бўлган навбатга мувофиқ шу баракдаги хоналарнинг иккитасини менга беришни ваъда қилганди. Аммо Тоштурма бошлиғи Комилов навбатни эътиборга олмай, менга берилиши керак бўлган хоналарни ўзининг муовини М.Расуловга ва бизда эндигина бир неча кун ишлашни бошлаган янги ходимга берди. Шундай қилиб, менга тегиши лозим бўлган хоналар Эркин Комиловга пора берган одамларга ўтиб кетди”.

Юнусобод туман прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103 моддасига бўйича (ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатига олиб бориш) жиноят иши қўзғади. Аммо “Ҳуқуқ альянси”нинг маълум қилишича, бу иш Тоштурма бошлиғини оқлаш йўлида бошиданоқ сохталаштирила бошланди. Прокуратура терговчиси Б.Иброҳимов жиноят иши материалларида жабрланган аёл ўзига ўт қўяётганида маст бўлган деб кўрсатмоқи бўлди. Аммо Шестопалова ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмаган. 2008 йил 6 март куни Тоштурма бошлиғига нисбатан жиноят иши унда “жиноят таркиби йўқлиги важидан” тўхтатиб қўйилди.

Шестопалова иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолди. Етти ой давомида даволангани учун ЖИЭББ унга ҳеч нарса тўламади. У ҳозиргача учта боласи билан у ётоқхонанинг битта хонасида яшамоқда. Боз устига, энди у ишсиз ҳам қолди: Тоштурма бошлиғи Эркин Комилов ундан хизмат гувоҳномасини олиб қўйди.

“Олий маълумотли, зобит ва ватанпарвар бўлишимга қарамай шундай ҳуқуқсиз аҳволга тушиб қоламан деб ҳеч қачон ўйламагандим, - деб ёзади Нина Шестопалова. – Мен етти ой давомида турли идораларга қатнаб ёлғиз ҳолда ҳақимни талаб қилиб юрибман. Аммо шу бугундан бошлаб мен Альянс ҳуқуқ ҳимоячиларига қўшиламан ва улар билан Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга киришаман. Энди альянс аъзоси сифатида мен Тоштурмада ва ЖИЭББ тизимида содир бўлаётган бедодликлар ҳақида сўзлаб бера олишим мумкин”. У Тоштурма бошлиғи ҳаётидан бир неча лавҳаларни ва бу қамоқ муассасасидаги мавжуд “тартиблар” ҳақида мисоллар келтирди.

Нина Шестопалова аризасининг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси сайтида танишиш мумкин - www.pau-novosti.ucoz.ru.