16:29 msk, 19 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Етакчи ахборот веб-сайтлари Интернет-цензурага қарши протест эълон қилмоқдалар

19.06.2008 17:35 msk

Фарғона.Ру

“Ўзбекистонда фуқаролик жамияти” интернет бюллетени, Uznews.net Ахборот хизмати ва “Фарғона.Ру” Ахборот агентлиги Ўзбекистонда Матбуот ходимлари ва ОАВ кунига бағишлаб республикада ҳозиргача давом этаётган цензурага норозилик сифатида “Сайт Ўзбекистонда тақиқланган!” дея аталувчи муддатсиз акциянинг бошланаётганини эълон қилмоқдалар.

Акцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонда очиб бўлмайдиган веб-сайтлар таклиф этилади. Акция иштирокчилари қаторидан ўрин олиш учун тақиқланган веб-сайтнинг бош саҳифасида ушбу ресурс Ўзбекистонда тақиқлангани ёки қисман “ғалвирдан” ўтказилаётганига далил сифатида “муҳр” эмблемасини жойлаштириш лозим.

Эмблема акции против цензуры
Цензурага қарши акция рамзи

Интернетдаги мустақил ахборотни ўқилишига техник тақиқнинг киритилиши Ўзбекистонда 2005 йил май ойидаги “Андижон воқеалари”дан кейин оммавий тус олган. Интернет-цензура тадқиқотчиларининг баҳо беришларича, ўшандан бери ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилар учун Жаҳон Тармоғидаги бир неча юзлаб сайтга йўл тўсиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасида содир бўлаётган ҳодислар ҳақида муқобил ахборот тарқатаётган ва ҳукуматга мухолифатда бўлган партиялар, ҳаракатлар ва ташкилотларнинг веб-ресурсларига йўл тўсиб қўйилган. Халқаро тадқиқотчилар ҳисоботларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон жаҳон Интернет-цензорлари “элита клуби”нинг тўлақонли аъзоси бўлиб қолган. Бу клубга Куба, Вьетнам, Шимолий Корея, Хитой, Тунис ва Мьянма (Бирма) кирган.

Ўзбекистон ҳукумати “ўзгача фикрловчи Интернет”нинг аксилконституциявий “ғалвирланиши”ни тўла тўхтатмагунича акция иштирокчилари ўз протестларини давом эттирмоқчи эканларини билдирмоқдалар.