15:40 msk, 20 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Фарғона Болалар уйи тарбияланувчиси мутахассислар ёрдамига муҳтож

16.05.2008 13:19 msk

Болалар уйи (Фарғона)

Болалар уйига болалар турли сабабларга кўра келиб тушадилар. Кимнидир бу ерга вақтинча, онаси касалдан тузалгунча ёки моддий тарафдан ўнглангунича жойлаштирадилар. Кимдир етим қолган ёки ота-онаси учун кераксиз бўлиб қолган.

Фарғона Болалар уйига яқинда келиб қолган чақалоқ оиласида узоқ вақт давомида кутилган биринчи фарзанд бўлган. Аммо унинг туғилиши оилавий фожеага айланди.

“Ташқи кўринишдан, ижтимоий ҳам аҳлоқий жиҳатдан беками-кўст бўлган оилада қўлсиз ва оёқсиз чақалоқ туғилди. Чақалоқнинг тирсагидан икки қўли ва тиззасидан икки оёғи йўқ”, - дейди Domrebenka-fg.ru сайтининг саҳифасида Фарғона Болалар уйининг бош шифокори Р.Давидбаева. – “Унинг ақлли кўзлари сизга шундай ишонч билан қарайдики... Вақт шунчалик тез ўтади ва яқин кунларда у қўлларини ўйинчоқларга, сут қуйилган идишга чўзишга бошлайди, оёқчалари билан биринчи қадам қўйишга интилади. Унга қандай қилиб ёрдам берса бўлади? Ортопедлар бугун унга қандай ёрдам таклиф қилишлари мумкин?”


Чақалоқнинг ота-онаси тушкунликда. Бола туғилганидан кейин унинг онасини руҳшунос шифокорлар кузатув остига олганлар ва даволамоқдалар.

“Фарғона.Ру” сайтини дунёнинг турли бурчакларида яшаётган одамлар ўқиб юргани учун сизларга мурожаат қилишга қарор қилдик, ҳурматли муштарийларимиз. Ушбу вазиятда бирор енгилловчи йўл борми? Агар бўлса, илтимос айтинг. Фарғона Болалар уйининг тиббий ходимлари ва чақалоқнинг қариндошлари сабрсизлик билан унга ким ёрдам бера олишини кутмоқдалар.