06:30 msk, 12 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистон: Мамлакат жанубида тўй тантаналарида асоссиз исрофгарчиликка қарши уруш эълон қилинди

07.04.2008 18:25 msk

Ирина Казорина (Чимкент)

Қозоғистон жанубида яшаётган ўзбеклар тўйларидаги исрофгарчиликка қарши уруш эълон қилинди. Бу масала айниқса маҳалла фуқаролар йиғинларида ва аҳолиси асосан ўзбеклардан иборат Туркистон ва Сайрам туманларида фаол муҳокама қилинмоқда. Туркистон ўзбек маданий маркази 2008 йилни Тўй тантаналарини тартибга солиш йили деб эълон қилди.

- “Бекарис” ресторанида спиртли ичимликсиз ҳам тун ярмигача чўзилган келин ва куёв тарафнинг биргаликда амалга оширган тўйи бўлиб ўтди, - дейди ўзбек маданий маркази хотин қизлар кенгашининг раиси Маҳбуба Айметова.

Ўзбек тўйларини тежамкорлик билан ўтказиш муаммоси анчадан бери долзарб бўлиб қолмоқда. Кишини хонавайрон қиладиган даражадаги бу тантаналар Туркистон аҳолисининг яхши бўлмаган аҳволини анчагина аянчли аҳволга солиб қўйди. Тахминий ҳисобларга кўра, Жанубий Қозоғистон вилоятида (ЖҚВ) тўй муносабати билан бир миллиондан ўн миллионгача танга (1 доллар 120,7 танга) миқдорида пул сарфланади. Аҳолининг аксарияти банкдан олган кредит эвазига дабдабали тўй ўтказишга уринишларини ҳисобга олинса, тўй харажатларини оз деб бўлмайди.

Тўйдан кейин катта қарз ва устама фоизларни банкка қайтариб тўлашга тўғри келади. Маҳаллий аҳоли одатда томорқа хўжалигидаги ҳосилга умид қилади, аммо топилган пул келгуси йилда экиш учун уруғ сотиб олишга ҳам зўрға етади. Пировардида, ёш келин-куёвлар ва уларнинг ота-оналари кредитни қайтариш каби мураккаб жараёнига ботиб қоладилар.

- Одамлар аста-секинлик билан тўйларнинг камтарона ўтказилиши мақсадга мувофиқ ўтиши лозимлигини тушуниб етмоқдалар. Аммо бу борада барибир қийинчиликлар бор, - дея ҳасрат қилади Маҳбуба Айметова. – Тўй комиссияларини тузиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман. Унинг таркибига обрўли туркистонликлар кириб, биргаликда тўй тантаналарини тартибга солишлари мумкин эди, улар келин-куёвнинг ота-онаси билан суҳбат ўтказишлари ва тўйларни ўтказиш муддатлари ва нозик томонларини муҳокама қилиб олардилар.

Айметовани вилоят депутатлари кенгаши ҳам фаол қўлламоқда.

- Бу масалада маҳалла қўмиталари ёрдам бериши керак. Ҳозирча эса қўшни Ўзбекистондаги каби бизда тегишли ваколатларимиз йўқ, - дейди вилоят депутати Муталиб Йўлдошев.

Катта ёшдаги ўзбеклар вакиллари анъана гирдобида қашшоқлашаётган Туркистон аҳолисини қонунга таянган чоралар тўхтатиб қолишига ишонмоқдалар. Балки фақат шу ҳолдагина “от отдан қолса қулоғини кес” қабилида ўтказилаётган тўйлар туркистонликлар учун ибрат бўлмай қолиши мумкин бўлиб қолади.