11:09 msk, 23 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Меҳнат муҳожирлари ­ Қозоғистон учун яхшиликми ёки ёмонлик?

21.02.2008 06:02 msk

Алмат Тоекин (Астана)

Бутун дунё бўйича аҳоли миграцияси давлатлар тараққиёти, иқтисодий ва интеллектуал салоҳияти ўсишининг омилларидан ҳисобланади. Кўплаб юқори даражада ривожланган давлатлар муҳожирлар оқимини жалб қилишга рағбатлантирувчи сиёсат юргизадилар. Аксарият мамлакатларда туғилишнинг камайиши ҳисобига аҳоли сони камаймоқда. Шунинг учун ҳам келажак ўн йилликлар давомида юқори малакали кадрлар, шу жумладан чет эллик кадрлар учун кураш кучайиб боради.

Қозоғистон ҳам жиддий кадрлар танқислигини бошидан кечирмоқда. Мамлакатда ишсизлар сони 2007 йил декабрида 74,4 минг кишини ёки республика иқтисодий фаол аҳолисининг 0,7 фоизини ташкил этади. деярли юз фоизлик меҳнат бандлиги турган гап мамлакатда ишчи кучининг ўткир тақчиллиги ва меҳнат муҳожирларига эҳтиёжи борлигини кўрсатади. Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 53.928 тангани (450 доллар) ташкил этади. Бу қўшни мамлакатларга нисбатан анча кўп бўлгани учун ҳам Қозоғистонни қашшоқ ўлкалардан келаётган меҳнат муҳожирлари учун ёқимли ва мақбул қилмоқда.

Во всем мире миграция населения признается фактором, направленным на развитие государств, рост их экономического и интеллектуального потенциала. Многие высокоразвитые государства проводят политику, стимулирующую приток мигрантов. Во многих странах в связи с падением рождаемости численность населения стремительно уменьшается. Так что в предстоящие десятилетия будет усиливаться борьба за высококвалифицированные кадры, в том числе - зарубежные.

Казахстан также испытывает значительный дефицит кадров. В декабре 2007 года численность безработных, состоящих на учете в органах занятости Министерства труда и социальной защиты населения республики, составила 74,4 тысячи человек – это 0,7 процента от экономически активного населения республики. Естественно, что почти стопроцентное трудоустройство говорит об острой нехватке рабочих рук и крайней необходимости страны в трудовых мигрантах. Среднемесячная заработная плата в Казахстане в том же месяце составила 53.928 тенге (около 450 долларов), что в несколько раз больше, чем в соседних странах региона. Все это, конечно, делает Казахстан привлекательным для трудовых мигрантов из бедных краев.

Начальник отдела мониторинга трудовой миграции Департамента занятости населения и госконтроля за соблюдением законодательства о труде Сарсен Дуйсенов рассказал, что миграция, в первую очередь, связана с тем, что несколько последних лет экономика Казахстана сильно развивается. Соответственно, повышается и уровень жизни, заработной платы.

С тех пор как Казахстан стал признанным лидером центральноазиатского региона, сюда хлынул поток иностранцев. Причем в поисках лучшей жизни и высоких заработков в страну стали приезжать жители не только постсоветского пространства, но и Китая, Турции, даже африканского континента.

Строительство здания Парламента Казахстана – дело рук турецких рабочих
Қозоғистон Парламенти биносини туркиялик ишчилар қурган. “Фарғона.Ру” АА фотосурати

2005 йилгача Қозоғистонга квота доирасида ҳар йили ўртача ўн мингдан одам келган. Ўтган йили меҳнат муҳожирларининг сони ўттиз мингдан ошган. Квотадан ташқари келаётган ишчилар сони ҳам ўсмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда ҳозирги кунда олтита олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассисга фақат битта касб­ҳунар маълумотига эга бўлган ишчи тўғри келмоқда. Ҳолбуки, бошқа мамлакатларда битта муҳандисга бешта малакали ишчи тўғри келади. Вазият мураккаб ва яқин беш йил ичида тузалиши амри маҳол. Қозоғистон меҳнат бозоридаги ишчи кучи танқислиги меҳнат муҳожирлари эвазига қопланмоқда ва шундай аҳвол кейин ҳам давом этса керак.

Марказий осиёлик мардикорлар Астана, Олмаота ва йирик вилоят марказларида қурилиш ишларида ишламоқдалар. Бундан ташқари, уларнинг меҳнати Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалигида ва саноат корхоналарида, шунингдек, кўплаб бозорларида ҳам кор келмоқда.

Кашеварят на рынках – тоже приезжие
Бозордаги ошпазлар ҳам келгиндилар. “Фарғона.Ру” АА фотосурати

Меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат!

Танишим икки йилдан бери Астанада ўзига ҳашаматли коттеж қуриш билан банд. Қурилиш унга арзон тушмоқда, негаки, унинг қўлида ўзбекистонлик энг яхши усталар ишламоқда. Меҳнатсевар, итоаткор, боз устига, қозоғистонлик усталардан кўра анча арзонроқ пулга ишлашга тайёрлар улар. Ичмайдиган, чекмайдиган, ҳалол одамлар.

Ўтган йили тўртта ўзбек усталари уйини деярли битириб бердилар. Эрта тонгдан қаро ҳуфтангача тинмай ишладилар, бир соат тушликка тўхтадилар, холос. Овқатларини ҳам ўзлари билан олиб келган хотинлари тайёрлаб бердилар. Болалари уйда, қариндошлари билан қолган. Октябрда қурувчилар уйларига шошадилар, Қозоғистоннинг қаҳратон совуқларига чидаш осонми. Бунинг устига, қишки кийим учун яна пул сарф қилиш керак.

Ўтган йили олти ой давомида тўртта устага 7200 доллар пул тўланди. Яъни, ҳар бирига ҳар ойда 300 доллардан тўғри келади. Қозоғистон учун арзимаган, аммо Ўзбекистон учун катта пул.

Келгуси йилда ўзбекистонлик ишчиларнинг иш ҳақи бир оз кўтарилди. Хўжайин ишчиларни қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказганини ва давлатга солиқ тўлаётганини айтди. Усталар уй ичини безаш, том ёпиш, канализация ётқизиш ишларини бажардилар, уй атрофини девор билан ўрадилар. Қўлларидан келмайдиган иш йўқ! Бунақа одамларни қаердан топиш мумкин!

Ўзбекистонлик мардикорлар Астанада яшаб бирор марта ҳам шаҳар айланганлари йўқ. Полиция келгиндиларни ҳар қадамда тўхтатиб ҳужжат текширади, арзимаган баҳона топиб пул таъма қилади ва Худо асрасин, ватанига депортация қилиб юбориши мумкин.

Дети трудовых мигрантов тоже работают
Меҳнат муҳожирларининг болалари ҳам пул топиш билан овора. “Фарғона.Ру” АА фотосурати

Қозоғистонда деярли ҳамма маҳаллий тадбиркорлар ва мулозимлар ўзлари учун уй қуриш билан овора.

Ҳаммалари қўшни мамлакатлардан келган мардикорларни ишлатадилар. Уларнинг энг яхшилари ­ ўзбеклар билан тожиклар. Иш берувчи фирмалар мардикорларга қозоғистонлик ишчиларга қараганда анча паст иш ҳақи тўлайдилар.

Қирғизистон Иқтисодий ривожланиш ва молия вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисидан эллик минг киши Қозоғистонда тирикчилик қилади. Қирғизистон ҳукумати ўзида ишчи ўринлари яратиш борасида ҳаракат қилаётган бўлса ҳам, ҳозирча натижа йўқ. Шунинг учун Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларининг чет элга чиқиб кетишидан манфаатдор. Тахминий ҳисобларга кўра, сўнгги йилларда республикага меҳнат муҳожирларидан йилига 500­700 миллион доллар пул келиб тушмоқда.

Кўпчилик мардикорлар Олмаота ва Жамбул вилоятларига мавсумий қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилади. Булар асосан Ўш вилоятидан келган коррандалар бўлиб кун бўйи далаларда ишлайдилар.

Мардикорлар мамлакат учун яхшими ёки ёмонми?

Бир неча йил илгари меҳнат муҳожирларига гўёки улар маҳаллий фуқароларнинг ризқини қирқаётгандек ола қарашлар одатий ҳол бўлган. Энди бўлса қозоғистонликлар меҳнат муҳожирлари иқтисодиёт учун манфаатли эканини тушуниб етдилар. Қозоғистонликлар назари илмаган оғир ва малакасиз ишлар меҳнат муҳожирларига юкланди, натижада мамлакатда ижобий самара пайдо бўлди: ички товар айланмаси ўсмоқда, хизмат кўрсатиш соҳаси кенгаймоқда, мамлакатда қашшоқлик даражаси пасаймоқда.

Қабул қилувчи давлатларда машруъ, яъни рўйхатдан ўтиб, даромад солиқ тўлаётган муҳожирларга яхши муносабатда бўладилар. Бундайлар кўп эмас. Машруъ чет эллик ишчи кучи асосан олий мутахассисларга эҳтиёжи катта бўлган йирик корхоналарда ва халқаро лойиҳаларда ишламоқдалар. Номашруъ муҳожирлар эса хусусий ёлланма йўли билан иш топадилар, бу эса уларнинг ҳисобга ва назорат остига олинишини қийинлаштиради.

Ноқонуний меҳнат муҳожирлиги иқтисодиётнинг яширин секторини кенгайишга, ички меҳнат бозорининг деформациясига олиб келади, бюджет оладиган солиқларнинг бир қисмидан маҳрум бўлади. Қозоғистонликлар иш ҳақи пасаяди: катта маош тўлашнинг нима кераги бор, ахир арзон чет эллик мардикорлар етарлику? Боз устига, номашруъ муҳожирларнинг ҳуқуқлари ҳимоясиз қолади ва уларнинг меҳнат шароитлари ёмонлаша беради.

Аккорду тоже возвели гастарбайтеры
Аққўрдуни ҳам чет эллик мардикорлар қурдилар. “Фарғона.Ру” АА фотосурати

Қозоғистон Меҳнат вазирлигининг расмий прогнозига кўра, республикада ишчи кучига эҳтиёж ҳар йили олтмиш минг кишига ўсади ва 2015 йилга келиб мамлакатда расман 1,2 миллион чет эллик ишчи ишлайди.

Ниҳоят, марказий осиёлик ишчилар сони Қозоғистонда ўсишининг муҳим омили Россиянинг ўз меҳнат бозорида назорат ўрнатишга интилишидир. Бордию, Россия раҳбарияти Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари учун ўз меҳнат бозорини ёпиб қўйса ёки чеклаб қўйса, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келаётган ишчилар оммавий равишда Қозоғистонга келишлари турган гап.

Мигранты работают и в праздники
Муҳожирлар байрам кунлари ҳам ишлайдилар. “Фарғона.Ру” АА фотосурати

Марказий Осиё халқлари қондош бўлишларига, шунингдек, қозоғистонликлар азалдан толерант ҳисобланишига қарамай, ҳозирдан маҳаллий аҳоли ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровлар келгинди ишчиларга нисбатан салбий муносабатларни аниқламоқда.

Шунинг учун ҳам меҳнат муҳожирлари Қозоғистон учун яхшиликми ёки ёмонликми деган саволга аниқ жавоб бериш мумкин эмаслиги табиий. Бу таёқнинг икки томони борлиги каби, бунга ақл билан ёндошиши лозим. Ўшанда бу масала ҳамма жойда тенденцияга айланиб, муаммо бўлмай қолади.