05:24 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон: Ўмурбек Текебаев тез кунларда мамлакатда сиёсий вазиятнинг мураккаблашувини башорат қилмоқда

20.02.2008 15:35 msk

Фарғона.Ру

Қирғизистонлик таниқли сиёсатчи, обрўли “Ата Мекен” партиясининг етакчиси, Жўғўрқу Кенешнинг собиқ депутати ва собиқ раиси Ўмурбек Текебаев Бишкекнинг “Репортер” газетасига интервьюда АҚШга бўлиб ўтган сафари ва расмий парламентга муқобил равишда тузилган жамоатчилик парламентнинг истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

У АҚШда “Ата Мекен” партияси ваколатхоналарининг тузилиши хорижда юрган қирғизистонликлар учун “республикада содир бўлаётган сиёсий жараёнларда иштирок этишга” имконият беришини маълум қилди. “Партиямиз Социалистик Интернационалда аъзо бўлиш учун ариза берди. Партиялараро характердаги тадбирларда иштирок этиш учун Европадаги ваколатхонамиз ҳаммасидан яхши тўғри келади деб ўйлаймиз”, ­ деди собиқ депутат.

Расмий мулозилар билан, хусусан АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер билан учрашув давомида Текебаевга кўра, “Қирғизистонда демократик иқлимнинг ёмонлашуви шамойили қайд этилган. Ўтган сайловларга нисбатан Давлат департаментининг позицияси салбий. Қирғизистонда демократиянинг ривожланиши устида ишлаётган Американинг етакчи институтлари сайлов натижалари қалбакилаштирилган, дея янада қатъийроқ баҳоладилар”, ­ дея маълум қилди собиқ депутат.

Жамоатчилик парламенти борасидаги саволларга жавоб бера туриб Ў.Текебаев ушбу институт “сиёсий партиялар томонидан у ёки бу долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун” сиёсий саҳнага айланади, дея билдирди Текебаев.

У “иқтисодиётнинг муҳим секторларини хусусийлаштириш каби радикал ҳодисалар яқинлашаётгани важидан” мухолифат яқин кунларда коалиция тузиши мумкинлигини қайд этиб ўтди. “Бунинг оқибатида мамлакатда сиёсий ва ижтимоий вазиятнинг мураккаблашуви кутилмоқда”, ­ дейди Теккебаев .

Мухолифат 2008 йилнинг октябрида Бишкек шаҳар Кенешига (кенгаш) сайловларда иштирок этмоқчи. “Агар биз ғалаба қозонсак, фуқароларимизга биргаликда кучли эканлигимизни ва ҳокимият томонидан содир этилаётган бедодликлар ва қонунбузарликларга қарши тура олишимизни кўрсата оламиз. Яъни, биз одамларга қонуний йўл билан бирор нарсани бўлса ҳам ўзгартириш мумкинлигини кўрсатиб қўйишимиз мумкин. Эҳтимол бунгача биз қандайдир мухолифат бирлашмасини туза оламиз. Бирор нарсани ўзгартириш учун биз бефарқ бўлмаслигимиз лозим”, ­ дея якунлади Текебаев.

Ў.Текебаев интервьюсининг тўлиқ матни билан 22 февраль куни чиқадиган Бишкекнинг янги, «Репортер» газетасининг тўртинчи сонида танишиш мумкин.