17:03 msk, 26 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентнинг солиқ назорати «Нирвана» савдо тармоғининг дабдаласини чиқарди. Энди Голливуд тинч ухласа бўлаверадими?

29.01.2008 16:42 msk

Ўз ахб. (Тошкент)

Тошкентнинг солиқ бошқармаси 2008 йилда 25 январь куни Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқлари бўйича агентлиги (ЎзРМҲА) билан ҳамкорликда мисли кўрилмаган кўламдаги амалиётни ўтказдилар. Маҳаллий ОАВ ва давлат телевидениесининг мухбирлари кузатувидаги солиқчиларнинг ўн саккизта бригадаси Тошкентдаги «Нирвана» савдо тармоғига қарашли ўн саккизта дўконга бир вақтнинг ўзида кириб келиб, пештахталардаги хорижий фильмлар, мусиқа, компьютер ўйинлари ва дастур таминотлари ёзилган 100 мингдан зиёд DVD, VCD ва MP3-дискларини мусодара қилдилар.

Ўзбекистон матбуотининг хабарларига кўра, ушбу тадбир адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн конвенциясининг низомларини ижро этиш мақсадида амалга оширилган. Ўзбекистон бу конвенцияга 2004 йилда қўшилганди. Рейд давомида мусодара этилган товарлар мутахассилар томонидан экспертиза қилиниши, шундан сўнг контрафакт деб топилган аудио ва видео маҳсулотлари йўқ қилиниши керак.

Текширув натижасига кўра якуний хулосалар чиқарилади ва жиноий иш қўзғатилади. ЎзРМҲА вакили Алишер Ҳафизовнинг маҳаллий журналистларга билдиришича,«Нирвана» дўконларидан мусодара қилинган дискларнинг деярли ҳаммаси ноқонуний йўл билан тайёрланган. Фақат ўзбекистонлик ҳуқуқ эгаларига тегишли оз миқдордаги дисклар машруъ, холос.

Ҳафизов «Нирвана» савдо тармоғида ҳақиқий лицензиявий дисклар ҳам сотувда бўлганини тан олди, аммо, сотувчилар керакли ҳужжатларни тақдим эта олмаганлари учун ҳам уларни контрафакт маҳсулотлари таркибига киритилган.

Сеть магазинов Нирвана представляет собой жалкое зрелище
Ўзбекистон. «Нирвана» дўконлари тармоғи аянчли аҳволга тушиб қолган. «Фарғона.Ру» АА фотосурати

Куни кеча элиталикни даъво қилган, доимий мижозлари ва замонавий хизмат кўрсатиши билан намуна бўлган «Нирвана» дўконларининг тармоғи бугунга келиб аянчли аҳволга тушиб қолди. Дўконларнинг эшиклари беркитиб қўйилган, витриналар ортида пештахталарнинг шип-шийдам бўлиб қолгани кўринмоқда. Шу билан бирга, ён-веридаги кўчаларда кўплаб майда дўкончалардан бемалол сифати жуда паст бўлган ва келиб чиқиши номаълум хорижий фильмлар, мусиқий дискларни бемалол сотиб олиш мумкин.

ЎзА ахборот агентлигининиг хабарига кўра, рейд ўтказилишидан бир кун аввал ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон пойтахтининг бозорларида ва гавжум гузарларида контрафакт дискларидан 10 мингтасини мусодара қилиб йўқ қилганлар. Кўринишидан, кўча тижоратчилари Голливуднинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилувчи солиқчиларнинг тажовузидан тезда ўзига келдилар. Маҳаллий матбуотда халқаро конвенциялар борасида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, «Нирвана» дўконларининг бўшаб қолган пештахталари олдида қолган истеъмолчилар расмийларнинг бозорни тартибга солиш борасидаги бу уринишларига киноя билан қарамоқдалар.

- Кўчада сотилаётган маҳсулотнинг сифати жуда паст. Уларни ҳатто плейерга қўйиш ҳам хавфли. «Нирвана»да бир оз қимматроқ бўлса ҳам, Россиянинг ёки ғарбнинг истаган сифатли фильмини сотиб олиш мумкин эди, - дея шикоят қилади тошкентлик киномухлис.

- Менимча президент оиласига қарашли одамлардан бири бозорнинг бу соҳасини ўз қўлига олмоқчи, - дея бошқаси фикр билдирди.

-Яна ғоявий кураш кетмоқда, - дея луқма ташлаб ўтди ўткинчи одам. – Расмийлар бизни фақат “Ўзбекфильм” киностудиясининг маҳсулотларини кўришимизни ва ўзбек эстрадаси юлдузлари ижросидаги ватанпарварлик қўшиқларини тинглашимизни истайди. 90-чи йилларнинг охирида ҳам бозорни замонавийлаштириш учун тижоратчилар ҳайдалганди. Нима, ўшандан бери Тошкент ва вилоятлардаги дўконларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлар пайдо бўлдими?..

- Нима, бошқа қиладиган ишлари йўқми? Уйларни иситиб бўлмаяпти, газ ўчай деб турибди, шаҳар телефон тармоғини таъмирлашни бошлаганларига бир йилдан ошди, чироқ ўчгани ўчган, новвойхоналарда нон олиш учун навбат кутасиз. Ҳудди Ўзбекистонда дисклардан бошқа муаммо йўқдек, телевидение шунақа ҳам шов-шув кўтарадими, - дея ҳайрон бўлади одамлар.

Несмотря на разгром Нирваны, контрафактной продукции на улицах Ташкента вдоволь
Ўзбекистон. «Нирвана»ни дабдаласи чиқарилгани билан Тошкент кўчаларида контрафакт маҳсулотларининг савдоси давом этмоқда. «Фарғона.Ру» АА фотосурати



 

Реклама