08:39 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Архивимиздан. СССР делегацияларидан бирининг Тошкентдаги қисқача тарихи

18.12.2007 22:51 msk

Фарғона.Ру

Россиянинг бўлажак президенти Владимир Путин ўн олти йил аввал илк бор расмий шахс сифатида Тошкентга келганди. Ўшанда у шаҳар миқёсидаги мулозим: Санкт-Петербург мэриясининг ташқи алоқалар бўйича қўмита раиси бўлган. Архивдан топилган “Правда Востока” газетасидаги ушбу фотосуратда у Ўзбекистон раҳбари билан турибди. Фотосурат 1991 йил 9 октябрь куни СССР тарқалиб кетишидан икки ой аввал чоп этилган.

Фотосуратда ўзларининг юксак мақомидан ҳузурланаётган сиёсий “юлдузлар”нинг хушҳоллик билан олға шаҳдам қадам ташлаётгани, орқароқда эса ҳурмат ила Собчакнинг кўз илғамас ёрдамчиси – қандайдир Путин келаётгани кўринади. Бир неча йил ўтгач, Россия президенти бўладиган, “Андижон фожеаси”дан кейин Каримов ёрдам сўраб борган Владимир Владимирович Путин. Ҳар ҳолда, бунга ҳали анча бор, унгача эса ҳамма бир-бирига жилмайган, санкт-петербурглик босиқ мулозимга бўлса бирорта ҳам кимса заррача эътибор бермаётганди.

Запечатленное мгновенье: встреча российской делегации в ташкентском аэропорту. «Правда Востока», 9 октября 1991 года
Россия делегациясининг Тошкент аэропортида кутиб олиниши. “Правда Востока”, 1991 йилнинг 9 октябри

Анатолий Собчак 1991 йил июнь ойида Ленинград шаҳар мэри этиб тайинланганди. Ўзбекистон пойтахтига у Душанбедан қайтаётиб, укаси Валерий билан кўришиш учун кирганди. Ўшанда Валерий “Қозоғистон” кинотеатри яқинида хотини ва икки фарзанди билан яшар эди. Келини Раиса яқиндагина диссертация ёқлаганди.

Унинг оиласини билганлар А. Собчак келишидан олдинроқ қўшнилардан гилам ва қандайдир мебель олиб турганларини эслашади. Тошкентда таниқли сиёсатчининг укаси яшашини билган Ислом Каримов ҳайрон бўлган ва унга уй шароитини яхшилашда ёрдам беришни таклиф этган. Анатолий Собчак ҳам ўз навбатида укасини хотини билан Россияга кўчиб келишга таклиф этганди.

Газетада 7 октябрь куни Тошкентга СССР Президенти қошидаги маслаҳат кенгашининг аъзоси А.А. Собчак ва академик Велихов келгани тўғрисидаги хабар берилганди. Тошкент аэропортида уларни Ўбекистон Республикаси президенти И. Каримов, республика вице-президенти Ш. Мирсаидов,Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти М. Салоҳиддинов ва бошқа расмий шахслар кутиб олгани хабар қилинган.

Р. Жуманиёзов фотоси