15:43 msk, 26 Июль 2017

Марказий Осиё янгиликлари

2007 йил ноябрь ойи охирида Тошкентда сотилаётган моллар ва кўрсатилаётган хизматлар қиймати

12.12.2007 15:39 msk

Ўз ахб.

Ўзбекистонда 16 ноябрдан бошлаб бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг иш ҳақлари, пенсия, ижтимоий нафақа ва талабалар стипендияси тақрибан 1,2 баробар кўтарилган. Минимал иш ҳақи 15.525 сўмдан ($ 11,6) 18.730 сўмгача ($ 14,1) ўсган. Қарилик пенсияси, шунингдек, болаликдан ногиронларга нафақа 30.750 ($ 23) сўмдан 36.900 ($ 27,8) сўмгача, иш стажи етарли бўлмаган қария ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақа 22.350 сўмгача ($ 16,9) ошган.

Айни пайтда болалар боғчаси учун тўловлар ҳам ошган. Энди битта бола учун 10.868 сўм ($ 8,14) ўрнига ҳар ой 14.000 сўмдан ($ 10,6) тўлашга тўғри келади. Нарх ўсиши 29 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ, 1 ноябрдан бошлаб телефон ҳақлари 20 фоизга ошганди. Бунгача телефон станцияларининг абонентлари 180 дақиқали сўзлашув лимити учун 665 сўм ($ 0,5) тўлаган бўлсалар, энди худди шундай хизмат учун 800 сўм ($ 0,62) тўлашларига тўғри келади.

Саноат молларидан хўжалик совуни сезиларли даражада - 450-625 сўмдан ($ 0,34-0,47) 550-800 сўмгача ($ 0,42-0,60) ёки 22-43 % қимматлаган.

30 ноябрь куни қайд этилган долларнинг сўмга нисбатан курси: расмий саррофлик дўконларида 1 доллар учун 1.295-1.298 сўмни, “қора бозор”да 1.310-1.340 сўмни ташкил қилган. Марказий банк курси - 1 доллар учун 1.285,23 сўм.

Ҳисоб-китоблар валютани эркин алмаштириш мумкин бўлган ўртача курс – 1 доллар учун 1.325 сўмдан келиб чиққан ҳолда чиқарилди.

2007 йил октябрь ва ноябрь ойларидаги нарх-навонинг қиёсий жадвали акс этмиш html-файлни очиш (алоҳида саҳифада очилади, 206Кб)



 

Реклама