06:07 msk, 20 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Москва: Юртдошларнинг олтинчи учрашувига собиқ чирчиқликлар бутун дунёдан етиб келдилар

04.12.2007 22:18 msk

Фарғона.Ру

Ўн йил аввал Чирчиқ OnLine сайтини ишга тушира туриб, ушбу сатрларнинг муаллифи Интернетдаги жонажон шаҳарларига бағишланган саҳифа дунё бўйлаб тарқаб кетган минглаб чирчиқлик собиқ ҳамшаҳарларни боғловчи ришта бўлиб қолишини ўйламаганди ҳам.

Вақти келиб сайт порталга айланди. Собиқ чирчиқликлар учун сайт синфдошларни, қариндошларни, қўшниларни йўқлаб “яшайдиган”, мулоқот воситаси бўлган виртуал шаҳарга айланди.

Фото с вечера чирчикцев в Москве. Фото автора
Москвадаги чирчиқликлар кечасидан фотосурат. Муаллиф фотоси

Тез орада офф-лайнда учрашув зарурати туғилиб қолди, яъни виртуал мулоқот “жонли”га айланди ва 2002 йилда Москвада Чирчиқ OnLine сайти фаол иштирокчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу учрашув шунчалик кўтаринки руҳда ўтдики, унинг барча иштирокчилари яна бир бор йиғилишга қарор қилдилар. Учрашувлар анъанага айланди, унга тобора кўпроқ чирчиқлик муҳожирлар кела бошладилар.

Бу йилги навбатдаги учрашувни порталнинг юбилейига бағишлаб, Москвада ўтказишга қарор қилинди. АҚШ, Канада, Юнонистон, Олмония, Украина, Қозоғистондан ҳамда Россиянинг қирқдан ортиқ ҳудудларидан келган уч юздан зиёд собиқ чирчиқликлар 2007 йилнинг 1 декабрь куни Москванинг энг катта “Сўғдиёна” ресторан-чойхонасида йиғилдилар. Учрашув иштирокчилари орасида ишчи ва ходимлар, Россиядаги таниқли корхоналарнинг эгалари, лейтенантлар ва генераллар бор эди...

Фото с вечера чирчикцев в Москве. Фото автора
Москвадаги чирчиқликлар кечасидан фотосурат. Муаллиф фотоси

Йиғилганларни сайтнинг юбилейи билан Чирчиқ шаҳри ҳокими Шукрулло Бобоев табриклади ва навбатдаги учрашувни Чирчиқ шаҳрида ўтказишни таклиф этди.

Кечани истеъдодли инсон Владимир Никольский олиб борди. Юртдошларни фристайл бўйича биринчи жаҳон чемпиони Василиса Семенчук табриклади. Кечада Бутунроссия танловлари лауреати бўлган “Руслан ва Людмила” вокал дуэти, Бутунроссия “Олтин аккордеон” танловининг ғолиби Сервер Абкеримов, қўшиқчи Зиёда Эшонхўжаева, Ўзбекистон халқ артисти Наталья Нурмуҳаммедова, “Учқудуқ” гуруҳи ва албатта Ўзбекистон халқ артисти “Ялла” гуруҳининг солисти Фаррух Зокиров чиқишлари учрашув иштирокчиларини ҳушнуд этди.

Фото с вечера чирчикцев в Москве. Фото автора
Москвадаги чирчиқликлар кечасидан фотосурат. Муаллиф фотоси

Фаррух Каримович Зокировга кўра, у ресторанга йиғилган уч юз кишининг учрашувга йиғилмиш собиқ чирчиқликлар эканини хаёлига ҳам келтирмаган экан. Фаррух Зокиров Чирчиқ шаҳри собиқ яшовчиларининг ватанпарварлигини қайд этиб ўтди ва уларга илиқ учрашув учун миннатдорчилик билдирди.

Мен эса учрашувнинг барча иштирокчилари номидан ҳомийларимизга катта миннатдорчилик билдираман. Уларнинг кўмагисиз ушбу тадбир бўлиши мумкин эмасди.

Олег Швайберов