10:09 msk, 19 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Фуқаролик жамияти Ўзбекистон пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди

16.11.2007 21:27 msk

Матбуот варақчаси

Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг бир гуруҳ фаоллари дунёнинг энг йирик мамлакатлари ҳукуматларини ва халқаро бизнесни Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланган ҳолда етиштирилган пахта ва тўқимачилик маҳсулотларини бойкот қилишга чақирдилар. Баёнот муаллифларига кўра, бойкот Ўзбекистон оддий фуқароларининг манфаатларига зид келмайди, негаки улар пахтадан ўзлари учун ҳеч қандай манфаат кўрмайдилар, фақат болаларининг ҳар йили пахта даласига чиқиб, камида икки ой давомида ўқишдан қолиб кетишидан жабр кўрадилар.

ЎЗБЕК ПАХТАСИ БОЛАЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТИ ДОҒЛАРИДАН ТОЗАЛАНСИН!

Европа Иттифоқига

АҚШ маъмуриятига

Россия Федерацияси ҳукуматига

Хитой ҳукуматига

Европа тикланиш ва тараққиёт банкига

Жаҳон банкига

ЮНИСЕФга

Халқаро меҳнат ташкилотига

Нусхаси:

Халқаро пахта қўмитасига

Гданьск пахта уюшмасига

Бремен пахта биржасига

Ўзбекистонлик фаоллар гуруҳидан

Ўзбекистон пахтасини бойкот қилишга чақириқ!

Ўзбекистон фуқаролар жамияти фаоллари гуруҳи Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланган ҳолда етиштирилаётган пахта ва тўқимачилик маҳсулотларини бойкот қилишга чақирмоқда.

Ўзбекистон фуқаролар жамияти фаолларига кўра, Ўзбекистонни пахта соҳасидаги мажбурий болалар меҳнати аҳолининг қашшоқлиги, кам саводлилиги ва болаларни ўз ота-оналарига ёрдам беришга интилиши оқибатлари ҳисобланмасдан, Ислом Каримов режими томонидан мақсадли йўналтирилган мажбуран меҳнатга солиш сиёсатининг оқибатидир. Бойкот Ўзбекистон оддий фуқароларининг манфаатларига зид келмайди, негаки улар пахтадан ўзлари учун ҳеч қандай манфаат кўрмайдилар, фақат болаларининг ҳар йили пахта даласига чиқиб, камида икки ой давомида ўқишдан қолиб кетишидан жабр кўрадилар.

Бойкот фақат ўзбек пахтаси экспортини назорат қилиш эвазига улкан даромадлар оладиган президентга яқин бўлган тор доирадаги шахслар манфаатларига путур етказади. Биз ўзбек пахтасини бойкот қилиш, Ўзбекистон хукумати ва Ислом Каримовни пахта соҳасида ҳаққоний ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда, биринчи навбатда, болаларнинг мажбурий меҳнатини бекор қилишга мажбур этади, дея умид билдирамиз.

Мурожаатнома матни:

“Ҳурматли хонимлар ва жаноблар,

Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш амалиёти иттифоқ давридан буён давом этиб келмоқда. Лекин бу тизим ҳанузгача нафақат бекор қилинмаган, балки янада кўпроқ хунук хусусиятларни орттирган.

Агар Совет хукумати даврида болаларнинг мажбурий меҳнати давлатнинг болалар саломатчилиги, улар овқати сифати, қишлоқдаги ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳақидаги маълум ғамхўрликлари билан мужассамлантирилган бўлса, эндиликда мажбурий меҳнатга ҳеч қандай ҳақ тўланмайди. Ҳукмрон режим бунинг эвазига қишлоқ меҳнаткашларига ҳеч нима бермаган ҳолда, қишлоқдан фақат кўпроқ ресурсларни сўриб олишга харакат қилмоқда.

Ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб, катта шаҳарлардан ташқари, мамлакатдаги барча мактаблар икки ойдан кам бўлмаган муддатга ёпилади. Марказий ва маҳаллий хукуматнинг буйруғига биноан, ўқувчилар мажбурий равишда пахта теримига ҳайдаладилар. Пахта далаларида болалар ҳар куни 8 соатдан кўп, шу билан бирга, дам олиш кунларисиз ишлайдилар. Далада ишлар эканлар, улар теримдан олдин пахта далаларига жуда кўп қўлланиладиган кимёвий моддалар, пестицид ва дефолиантлар қолдиқлари билан тўйинган чанг ҳаводан нафас оладилар.

Ўзбекистонда юзага келган болалар меҳнати амалиёти миллий қонунчиликнинг бола ва меҳнат ҳуқуқлари, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрлари - энг аввало 1989 йилги Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ Конвенцияси, мажбурий меҳнат (29-сон), мажбурий меҳнатни бекор қилиш (105-сон), энг кам ёш (138-сон) ва ҳатто болалар меҳнатини ёмон усуллари тўғрисидаги (182-сон) ХМТ Конвенциясини қўпол равишда бузади.

Кўплаб далиллар болалар меҳнати Ўзбекистонда етиштирилган пахтанинг ярмидан кам бўлмаган улушини таъминлаши ҳақида гувоҳлик беради. Ундан ташқари, пахта терими пайтида коллеж ва университет талабалари ҳамда қишлоқдаги давлат хизматчилари мажбурий меҳнатидан фаоллик билан фойдаланилади.

Пахта теримидан бош тортиш қатъий маъмурий жазо чораси қўллаш баробарида ўқув юртидан ҳайдалишгача боради. Пахта терими кампаниясида қатнашишдан бош тортганлик учун мактаб маъмурияти томонидан болаларни калтаклаш ҳолатлари ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Шу билан бирга, болалар меҳнати учун тўланадиган ҳақ жуда оз, у пахтанинг дунё бозоридаги баҳосига таққослаганда, 12 марта камроқ . Ҳаммаси бўлиб, фақат президент оиласи назорат қиладиган учта савдо компаниясига ўзбек пахтасини дунё бозорларида сотиш ваколати берилган. Собит валютанинг асосий манбаи бўла туриб, Ўзбекистоннинг пахта экспорти жамият учун очиқ ва ҳисобли эмас.

Каримов режими пахта сотишнинг орқасидан келган катта даромадлардан, шахсий ва тор гуруҳ мақсадлари, шунингдек, болалар ва ёшларни пахта далаларидаги меҳнатга мажбурлашда тузумнинг ажралмас қисми бўлган армия, милиция, хавфсизлик идоралари ва прокуратурадан таркиб топган қатағон машинасини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланади.

Туман қишлоқларидаги катта ёшдаги аҳолига келадиган бўлсак, улар мамлакатдан иш ва яшаш учун маблағ қидириб, кўча туриб, пахта далаларидаги ушбу замонавий кўринишда бўлган қулликдан қочмоқдалар. Пахтанинг талончиликка қаратилган харид нархи фермерларга қиммат турадиган техникадан фойдаланишга йўл қўймагани боис, мамлакатда пахта териш машиналари парклари деярли тарқатиб юборилган.

Мазкур вазиятда пахта терими ташвиши болалар ва талабалар елкасига тушади. Шундай қилиб, улар ҳукмрон аймоқларни худбин манфаатларига хизмат қилувчи хукуматнинг самарасиз иқтисодий сиёсати қурбони бўладилар.

Ахлоқсиз бу тизимни бузиб ташлашга эришиш учун, Ўзбекистонда пахта экспортини назорат қиладиганларни адолатсизлик билан топаётган катта даромадларидан маҳрум этиш зарур.

Ўзбек пахтасига халқаро миқёсда бойкот қилиш ушбу мақсадга эриша оларди. Бойкот ўзбек ҳукуматини болаларнинг мажбурий меҳнатини бекор қилиш ва фермерларга ҳақиқий иқтисодий эркинлик беришга мажбур қилган бўларди.

Ўзбекистондаги пахтачилик соҳаси болаларнинг мажбурий меҳнатисиз ҳам даромадли бўлиши мумкин.

Биз давлатнинг иқтисодни, жумладан, пахтачилик соҳасини тартибга солишдаги фаол ролига қарши эмасмиз.

Лекин, бизнинг назаримизда, давлат аралашуви қишлоқдаги ресурсларни сўриб олиш ва ўзбек болаларини келажакда сифатли билим олишларидан маҳрум этиш эмас, балки бозор иқтисодидаги ёмон натижаларни чеклаш, фермерлар ва қишлоқ аҳолиси манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган бўлиши керак.

Улар ўзлари учун пахтадан ҳеч қандай наф кўрмагани боис, бойкотнинг ўзбекистонлик оддий фуқаролар, фермерлар ва қишлоқ аҳли манфаатларига дахли йўқ. Юзага келган тизимда эса у етарлича зарар келтиради.

Пахта бу қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлгани каби, фермерларнинг фаровонлик манбаи бўлиши мумкин эди, аммо бунга ҳукуматнинг маъмурий буйруқбозликлари халақит бермоқда. Юзага келган шароитда қишлоқдаги катта ёшли аҳолининг катта қисми бугун пахта ва давлатни ғамхўрлиги шарофатидан эмас, балки кўчманчи меҳнатдан ишлаб топган маблағига тирикчилик ўтказмоқда.

Биз ўзбек пахтасига қилинган бойкот ўта узоқ муддатли бўлмаслигига умид қиламиз. У Ўзбекистон хукуматига пахтачилик соҳасини ривожлантиришдаги ўз ёндошувини қайта кўриб чиқиш ва ҳақиқий ислоҳотлар бошлашга имконият бериш учун, чегараланган вақтга жорий қилиниши мумкин.

Биз Европа Иттифоқи, АҚШ маъмурияти, Россия Федерацияси ва Хитой хукуматларига, ўзларининг ҳудудий ваколатларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон пахтаси ва шу пахтадан ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари импорти юзасидан чекловлар жорий этиш ва бу чекловларни Ўзбекистон ҳукумати болаларнинг мажбурий меҳнатини нафақат қоғозда, балки амалда бекор қилмагунича қўллашларини таклиф этамиз.

Биз Европа ва Умумжаҳон банкларини, юқорида кўрсатилган ислоҳотлар бажарилмагунича, Ўзбекистонни пахта ва тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштиришдан ўзларини тийиб туришга чақирамиз.

Биз ЮНИСЕФ ва Халқаро Меҳнат Ташкилотига, ниҳоят, пахта соҳасидаги болаларнинг мажбурий меҳнати муаммосига Ўзбекистоннинг эътиборини қаратиш ва бу ҳақда халқаро ҳамжамиятни хабардор қилишини таклиф этамиз. Хонимлар ва жаноблар, дунё Сизлардан ушбу давлатдаги вазиятга холисона ва тўғри баҳоларни кутади.

Шунингдек, биз Ғарб ва бутун дунёдаги бизнес-уюшмаларни ҳам, Ўзбекистон пахтаси болаларнинг мажбурий меҳнати доғларидан тозаланмагунича, мазкур бойкотни қўллаб-қувватлашга ва Ўзбекистон пахтаси ҳамда ундан тайёрланган маҳсулотларни сотиб олишдан ўзларини тийиб туришга чақирамиз”.

Имзолар:

Нуриддин Низом, Ўзбекистон фуқароси, Нидерландия резиденти, “Уйғон Ўзбекистон” Демократик ёшлар харакати аъзоси,

Дилсора Фозилова, Ўзбекистон фуқароси, АҚШ резиденти, “Уйғон Ўзбекистон” Демократик ёшлар харакати аъзоси,

Фармон Ҳамроев, Ўзбекистон фуқароси, АҚШ резиденти, “Уйғон Ўзбекистон” Демократик ёшлар харакати аъзоси,

Сулаймон Мурод, Ўзбекистон фуқароси, Канада резиденти, Ўзбекистон “ERK” Демократик партиясининг Канада ва АҚШдаги координатори,

Исмоил Дадажонов, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, Ўзбекистон Демократик Форуми раиси,

Рафиқ Ғаниев, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Фарғона бўлимининг собиқ раиси,

“Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси” ва “Серқуёш Ўзбекистон” коалицияси жамоатчилик ҳаракати қатнашчилари, Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари:

Абдулло Тожибой ўғли,

Людмила Бобожонова,

Ольга Баришева,

Светлана Баҳромова,

Вараксин Анатолий,

Вера Запорожец,

Жанна Игнатенко,

Юсуф Имомов,

Карима Камолова,

Людмила Кудрявцева,

Акромхўжа Муҳиддинов,

Фарходхон Мухторов,

Наталья Пантелеева,

Дилшодбек Пўлатов,

Валентина Степченко,

Валентина Толипова,

Расул Тожибоев,

Ужов Анатолий,

Елена Урлаева,

Ахтам Шаймарданов,

Юрий Коноплев,

Татьяна Тирбах,

Мурод Султонов,

Олег Сарапулов,

Валерий Макаров,

Нигора Ҳидоятова, Ўзбекистон фуқароси ва резиденти, “Озод деҳқонлар” партияси етакчиси, “Серқуёш Ўзбекистон” коалицияси аъзоси,

Баҳодир Номозов, “Виждон асирлари қўмитаси” раҳбари,

Надежда Атаева, Ўзбекистон фуқароси, Франция резиденти, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси президенти,

Қудрат Бобожонов, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, “Ўзбекистонда Матбуот Эркинлиги учун Гуруҳи”, Тимро,

Баҳодир Исомуҳамедов, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, “Маҳалла” мустақил лойиҳаси раҳбари, Стокгольм, webmaster@mahalla.org

Суръат Икромов, Ўзбекистон фуқароси ва резиденти, Ўзбекистон Мустақил Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббускор Гуруҳи раиси,

Сафар Бекжон, Ўзбекистон фуқароси, Швейцария резиденти, Халқаро ПЭН-клуб аъзоси, Лазана,

Дўстназар Худойназаров, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, ўзбекистонлик қочқинлар ва мажбурий муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш

жамияти бошлиғи, Сундсвал,

Камолиддин Раббимов, Ўзбекистон фуқароси, Қозоғистон резиденти, мустақил сиёсатчи,

Ҳотам Ҳожиматов, Ўзбекистон фуқароси, Норвегия резиденти, “Ватандош” лойиҳаси муаллифи, http://jakob.clan.su/ , Улстенвик,

Мақсуд Бекжон, ёзувчи, Ўзбекистон фуқароси, Норвегия резиденти, Норвегия Хельсинки қўмитаси аъзоси, Осло,

Алишер Таксанов, Ўзбекистон фуқароси, Швейцария резиденти, мустақил журналист,

Зокиржон Ибрагимов, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, мустақил журналист,

Ёдгор Обид, Ўзбекистон фуқароси, Австрия резиденти, ёзувчи, Граз,

Виталий Красиловский, Ўзбекистон фуқароси, АҚШ резиденти, ҳуқуқ бўйича таҳлилчи,

Улуғбек Зайнобиддинов, Ўзбекистон фуқароси, Украина резиденти, ҳуқуқ ҳимоячиси,

Музаффармирзо Исҳоқов, Ўзбекистон фуқароси, Норвегия резиденти, сиёсий муҳожир,

Насрулло Саидов, Ўзбекистон фуқароси, Канада резиденти, Ўзбекистон парламентининг (Олий Кенгаш) собиқ депутати,

Аваз Фаёзов, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, “Бирлик” партияси аъзоси,

Олег Марутик, Ўзбекистон фуқароси, Норвегия резиденти, “Демократик ислоҳотлар ва Ўзбекистондаги миллий озчиликлар ҳуқуқлари учун” ассоциацияси Норвегия бўлими раиси, marutik@mail.ru

Сергей Горин, Ўзбекистон фуқароси, Норвегия резиденти, “Демократик ислоҳотлар ва Ўзбекистондаги миллий озчиликлар ҳуқуқлари учун” ассоциацияси Скандинавия бўлими раиси,

Анвар Ҳасанов, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти,

Маъруф Абдуғаффоров, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, “Эрк” партияси Стокгольм бўлими раиси, +46 737138967

Йўлдош Очилов, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, “Эрк” партияси Швеция бўлими раиси,

Феруза Мирзақулова, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, “Эрк” партияси аъзоси,

Машҳура Салоҳиддин, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, журналист,

Александр Ўринов, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти, вейтлифтинг бўйича собиқ Осиё чемпиони,

Ян Бефер, Ўзбекистон фуқароси, Швециядаги қочқин,

Андрей Жидик, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти,

Набижон Оқибоев, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти,

Флора Горохова, Ўзбекистон фуқароси, Швеция резиденти “Эрк” партияси аъзоси,

Акмал Ғозиев, Ўзбекистон фуқароси, Франция резиденти, мусулмон фаоли