23:11 msk, 19 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Президентлик лавозимига олтинчи номзод Ўзбекистон учун нега керак бўлиб қолди?

09.11.2007 07:07 msk

Фарғона.Ру

Суратда: Акмал Саидов

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан рўйхатга олинган ягона сайловчилар ташаббускор гуруҳи демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўз ўзини бошқарув идоралари бўйича парламент қўмитаси раҳбари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидовни 8 ноябрь куни расман президентликка номзодини кўрсатди.

“Мустақил номзод” сайловчилар ташаббускор гуруҳи мажлисидаёқ ўз сайловолди дастурининг асосий банди ҳақида сўзлаб берди. Агар сайловда ғолиб бўлса, у жамоат ташкилотларининг ролини оширишга, хусусан, асосий давлат назорат функцияларини фуқаролик институтларига олиб беришга ваъда қилди.

Акмал Саидов Ўзбекистон президентлигига олтинчи номзод бўлди. Ўзбекистоннинг энг янги тарихида илк бор давлат раҳбари сайловларида иккитадан ортиқ номзодлар иштирок этмоқдалар. Бу муҳим воқеадаги Акмал Саидовнинг роли аслида бошқа номзодлар роллари каби аҳамиятсиз. Ахир сайловолди пойгасида ғалаба қозонадиган шахс анча олдин маълум бўлган-да.

Тошкентлик сиёсий технологларнинг мулоҳазаларича, сайловларда барча расмий сиёсий партияларнинг иштирок этиши унда олий давлат лавозимига тўртинчи бор даъвогарлик қилаётган Ислом Каримовнинг иштирокини машруълаштирилиши лозим эди. Қандайдир қўғирчоқ партиясидан эмас, балки мамлакат фуқаролари томонидан бевосита кўрсатилган “мустақил номзод” нинг иштироки кузатувчилар назарида бу кўзбўямачиликни кучайтириши керак.

Нафақат рўйхатга олинган бешта сиёсий партиялар барчасининг иштироки, балки сайловчилар ташаббускор гуруҳи томонидан кўрсатилган мустақил номзоднинг иштироки ҳам сайловларнинг демократик тарзда ўтказилишини таъминлаши керак эди. Шоу режиссёрлари аллақачон қўлга ўргатилган фуқаролар эркинлиги учун курашчи Акмал Саидовга “мустақил номзод” ролини ижро этишни топширганлар.

Агар ўзбекистонликлар ўз ватанларида Ислом Каримовдан бошқа бирорта ҳам сиёсатчини танимасалар, ушбу “сайловчилар ташаббускор гуруҳи”ни ким ташкил этган, деган мантиқий савол осонликча ҳал бўлди: Акмал Саидовни қўллаб овоз беришни нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан сўрадилар.

Ислом Каримовнинг сайловда иштирок этиши муқаррарлиги маълум бўлганидан кейин ҳаммани қизиқтирган асосий савол унинг давлат раҳбарлигига даъвогарлиги қанчалик машруълигини тушунтириш бўлиб қолди. Шу чоққача жуналистлар на Ислом Каримовни ўз номзоди сифатида кўрсатган ЎзЛиДеП вакилларига, на МСК раиси Мирзоулуғбек Абдусаломовга бу саволни беришга имкониятлари бўлмаганди. Мамлакат парламентидаги манба “Фарғона.Ру” АА мухбири билан норасмий суҳбатда қуйдагиларни маълум қилди: “Президентлик ваколати икки йил аввал етти йил қилиб белгиланганди. Ислом Каримов фақат бир марта етти йиллик муддатни ўтади. Демак, бу ерда бир киши икки марта мамлакат президенти бўла олиши мумкинлиги кўзда тутувчи Конституция моддасисига қарши келадиган ҳеч нарса йўқ”.



 

Реклама