11:36 msk, 25 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Нукусда нон буханкасининг ҳажми кичрая бормоқда

05.11.2007 17:06 msk

Фарғона.Ру

Ўзбекистонда ун ва нон маҳсулотларининг нархи анчага ўсгани ҳақида ёзгандик. 2007 йил сентябрида Ўзбекистонда чакана савдога чиқарилган оддий ун нархи 20 37 фоизга, олий навли ун нархи эса 10 15 фоизга ўсган.

Республиканинг баъзи ҳудудларида нон буханкасининг ҳажми ва вазни кичрайгани ҳақидаги мухбирларимизнинг хабарларини ҳам чоп этгандик. Лекин буни ўз кўзингиз билан кўриб ишонишингиз учун бугун янги далил пайдо бўлди.

Пустые прилавки хлебных магазинов в Нукусе. Фото ИА Фергана.Ру
Нукус шаҳри нон дўконларидаги бўш расталар. Фарғона.Ру АА фотоси.

Қорақалпоғистон пойтахти Нукусдан хабар беришларича, Дўсназаров кўчасидаги (собиқ Калинин) дўконларидаги нон бўлимлари бўшаб ётибди. Бу дўконларнинг нон расталарида ҳеч қандай нон йўқ. Аммо, улар пайдо бўлганида шаҳарликлар ҳайрон бўлиб, нон буханкаларининг борган сари кичрайиб кетаётганини қайд этмоқдалар. Нон кўз ўнгингизда “эриб” кетаётгандек, гўё. Бугун нон буханкасининг ҳажми стандартда кўзда тутилганидан деярли икки баробар кичик.

Так выглядит сегодня хлеб в Нукусе. Фото ИА Фергана.Ру
Нукусдаги ноннинг бугунги кўриниши. Фарғона.Ру АА фотоси.

Айнан шундай нон буханкалари Нукусдан юборилган фотосуратларда тасвирланган. Манба юборган маълумотга кўра, шаҳардаги аксарият дўконларда нон расталари бўшаб ётибди.

Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, дўконларга қўшни бозорларда “кичрайтирилган” нон сотилмоқда. Бу ерда бир буханка ноннинг нархи 350-400 сўм. Солиштириб кўришингиз учун Тошкентда стандарт ноннинг нархи 250 сўмни ташкил этади.

Старушка просит подаяния на улице Нукуса. Фото ИА Фергана.Ру
Нукус кўчаларидан бирида тиланаётган кампир. Фарғона.Ру АА фотоси

Пустые прилавки хлебных магазинов в Нукусе. Фото ИА Фергана.Ру
Нукус нон дўконларидаги бўш расталар. Фарғона.Ру АА фотоси



 

Реклама