16:57 msk, 26 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

2007 йил cентябрь ойи охирида Тошкентда сотилаётган моллар ва кўрсатилаётган хизматлар қиймати

14.10.2007 18:15 msk

Ўз ахб.

Сентябрь ойи мобайнида Ўзбекистон пойтахтида кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли даражада қимматлади. Биринчи навли уннинг бир килограмми нархи 800-1.000 сўмдан 1.100 сўмгача (10-37 фоизга), олий навли ун – 1.000-1.200 сўмдан 1.150-1.300 сўмгача (8-15 фоизга) ошди. Пишлоқ ва қаймоқ баҳоси ҳам кескин кўтарилиб кетди. Ёз охирида 7.500-7.900 сўм турган пишлоқнинг бир килоси сентябрь ойи охирида 11.000-14.000 сўмдан сотилмоқда (нарх ошиши 46-77 фоизни ташкил этган).

“Viola” эритилган пишлоғининг 200 грамми 2.500 сўмдан 3.000 сўмга чиқиб олди (20 фоизга қимматлади). Қаймоқнинг бир килоси бир ой ичида 4.000 сўмдан 5.300-6.000 сўмгача (30-50 фоизга) ошиб кетди.

Мой нархи ҳам ўсишда давом этди. Бир ой ичида кунгабоқар ёғининг бир литри роппа-роса эллик фоизга қимматлади: агар сентябрь ойи бошида у 2.200-2.400 сўм турган бўлса, ой охирида у 3.300 сўмга чиқди.

Коммунал хизмат ҳақлари сентябрь ойи ичида ўзгаришсиз қолди, фақат хонадон учун тўланадиган пул 40-45 фоизга ошди.

2007 йил сентябрь ойи охирида Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва истеъмол моллари нархлари акс этган қиёсий жадвални html-файл шаклида очиш, 197Kb (алоҳида ойнада очилади).

30 сентябрь куни қайд этилган долларнинг сўмга нисбатан курси: расмий саррофлик дўконларида 1 доллар учун 1.275-1.281 сўмни, “қора бозор”да 1.270-1.275 сўмни ташкил қилган. Марказий банк курси - 1 доллар учун 1.275,03 сўм.

Ҳисоб-китоблар валютани эркин алмаштириш мумкин бўлган ўртача курс – 1 доллар учун 1.275 сўмдан келиб чиққан ҳолда чиқарилди.



 

Реклама