08:38 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Эксперт фикри. Жаҳон ҳижобининг ҳаммабоп бичими

20.09.2007 21:20 msk

Виктор Дубовицкий

Islamnaneve.ru сайтидан олинган фотосурат

Турмушимизда мансубият рамзлари катта роль ўйнайди. Айниқса бу руҳоний турмушимизга дохил бўлса. Ҳар бир диндорнинг диний ҳаёти тамомила рамзлардан иборат. Буни тушунса бўлади: диннинг ботиний хоссаси – яъни, инсоннинг Худо билан муносабати – фақат кишининг ўзигагина аёндир. Шунинг учун ҳам биз кишининг қайси динга мансублигини ё кўкракдаги хоч, ё қўлдаги тасбеҳ, ё катта шляпанинг айвонига қараб аниқлаймиз.

Биз (ўзимиз жабҳанинг қайси тарафида турганимизга қараб) глобализацияга жаҳоннинг ҳозирдаги муносабати юзасидан таассуф изҳор қилишимиз ёки ундан шодланишимиз мумкин. Сўнгги ўн етти йил ичида бу муносабат Самуэль Хантингтон томонидан башорат қилинган тамаддунлар тўқнашувига (ҳар ҳолда, католик-протестант ва ислом тамаддуни тўқнашувига) айланиб кетди. АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқдошлари тимсолидаги Ғарб мусулмон дунёси билан бевосита ҳарбий тўқнашувга тобора чуқурроқ киришиб бормоқда.

Бундай шароитда тамаддуний ва диний рамзлардан фойдаланиш тобора “ўз-бегона” шаклида фарқланиш аҳамиятига молик бўлиб боради. Энг аввало, бу либосда сезилади – биз уни ҳар куни ва теварак-атрофдагиларнинг кўз ўнгида кийиб юрамиз.

Энди эса гап Шарқдаги аксар мамлакатларда муслималарнинг анъанавий либоси ҳисобланган ҳижоб юзасидан пайдо бўлган “олтин миллиард” ваҳимаси ҳақида боради.

Шу ўринда ҳар қандай халқнинг анъанавий либоси миллий маданият унсури сифатида у ёки бу дин таъсирида шаклланганини эслаш фойдадан ҳоли бўлмайди. Бундан дин таъсири миллий маданиятга кучлироқ бўлган жойларда либос “бичими” одмироқ бўлиши келиб чиқади. Мазкур ҳодиса аёллар либосида айниқса яққолроқ кўзга ташланади. Мисол учун, араб жазирасидаги муслиманинг либоси унга диндош бўлган бошқирд аёлининг либосидан нақадар фарқланишини қиёслаб кўринг.

Бироқ Саудия Арабистонидан бўлган муслиманинг анъанавий либоси мисрлик насроний аёл либосига ўта ўхшашлигини сезиш қийин эмас. Бу ерда гап мамлакатларнинг жўғрофий яқинлигида эмас, балки… Иброҳим динига мансуб у ёки бу шариатларнинг ҳукмларидадир. “Тажриба софлиги” учун биз католик динига мансуб сицилиялик деҳқон аёл либоси билан Сибирдаги староверлар қишлоғи оиласининг табаррук онахони кийимини мисол тариқасида олишимиз мумкин. Бу либосларнинг ҳар қайсиси бир-бирига, энг аввало, сатри (ёпувчанлиги) билан ўхшайди, бунга сабаб Инжилдаги иффатни сақлашга оид ҳукмлар бўлиб ҳисобланади. Худди шунга ўхшаш амрларни биз Қуръони Каримнинг “Нисо” сурасида кўрамиз.

“Катта ўн тўққизинчи аср”, яъни француз инқилоби давригача ҳаё-иффатли ҳар бир насроний аёлнинг миллий либоси Яқин Шарқдаги муслиманинг ҳижобидан унча фарқланмаган. Насроний дини ҳам Ислом дини каби аёлни (унга маҳрам бўлмаган) эркакларнинг суқли боқишларидан “тўсиш”га жаҳд қилган. Рус деҳқон аёли атиги олтмиш-етмиш йил аввал ҳозирги эронлик аёлдан кам бўлмаган йўсинда узун кўйлаклар ва рўмолга ўран Миллий қонунчиликка аёлларнинг паспортга ҳижобда суратга тушишларига рухсат берувчи тузатишлар киритган и Миллий қонунчиликка аёлларнинг паспортга ҳижобда суратга тушишларига рухсат берувчи тузатишлар киритган Миллий қонунчиликка аёлларнинг паспортга ҳижобда суратга тушишларига рухсат берувчи тузатишлар киритган юрарди.

Аёлларни “ечинтириш” черковни давлатдан ажратиш баробарида содир бўлди ва 1960 йиллардаги “сексуал инқилоб” пайтида авж паллага чиқди. Агар яҳудийлик, насронийлик ёки Ислом эътиқодида бўлган халқлар орасида “урфдаги либос” қайси тамойилларга асосида шаклланганини жамият одамларининг ёдида турмаса, бугунги кунда турли томонлардан эшитилаётган аҳлоқнинг тубанлашуви юзасидан нолишлар масалани ҳал қилишга ёрдам беролмайди. Калта юбка кийган қизларининг хавфсизлиги ва осойишталигидан ташвишланган аёллар томонидан келтирилмиш мисоллар ҳирсу ҳавасга ғарқ бўлган ўз жигаргўшаларининг “Нима учун ахир?” қабилидаги саволлари билан йўққа чиқарилаяпти. Оналар ўз қизларига нима деб жавоб беришни билмай қолаяптилар.

Сўнгги ярим аср мобайнида ўз диний ва миллий мансубиятини кўпроқ намойиш қилиб бораётган мусулмонларнинг хатти-ҳаракатлари “олтин миллиард” томонидан ўзларининг (энг зўр ва биттаю битта мақбул) турмуш тарзига нисбатан “бошқача яшашни ис-та-май-миз!!!” қабилидаги қаршилик ўлароқ қабул қилинаяпти.

Миллий қонунчиликка аёлларнинг паспортга ҳижобда суратга тушишларига рухсат берувчи тузатишлар киритган Россия ва Қирғизистон расмийларининг оқилона қадамларини фақат олқишлаш мумкин, холос. Ҳар қандай физиономист сизга айнан юз айланаси киши қиёфасидаги таниб олиш мумкин энг асосий нарса эканини, соч турмаги эса қиёфани мутлақо ўзгартириб юборишини айтиб беради.

Ғарбнинг исталган мамлакатидан кўра Ислом билан тиғизроқ мулоқот олиб бораётган Россия ўз миллий уйғониши ҳар икки жинсдаги диндорларнинг кийимига нисбатан ўзгармас муносабатда бўлган православ дини билан чамбарчас боғланганини эсласа ёмон бўлмасди. Шундай экан, муҳтарама хонимлар, бувиларингизнинг сандиғидаги нарсаларни ташлаб юборишга ошиқманг – улар келажакда сизга шубҳасиз керак бўлиб қолади!

Муаллиф ҳақида: Виктор Дубовицкий – тарих фанлари доктори, “Фарғона.Ру” АА эксперти, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида яшайди.