Тожикистон: Душанбе расмийлари профессор Г. Моитдиновани ноқонуний равишда ўз уйидан ҳайдаб чиқараяптилар
19 сентябрь куни эрталабки соат саккизда Душанбе расмийлари Тожикистон архитектура ва қурилиш академияси мухбир аъзоси, профессор, тарих фанлари доктори, санъатшунослик фанлари номзоди Гузал Моитдиновани мутлақо қонуний асосларсиз ўз уйидан ҳайдаб чиқаришлари мумкин. Бу эски, аммо юз мураббаъ метрлик муносиб уй эвазига Тожикистон пойтахти маъмурияти шаҳар четидаги тўққиз қаватли, лифти ишламайдиган уйдан квартира таклиф қилмоқда.
|
Г. Моитдинованинг Тожикистон Республикаси раҳбари Имомали Раҳмонга ёзга очиқ хатини биз ўзгартиш ва шарҳларсиз чоп этмоқдамиз. Мазкур аризанинг рус тилидаги матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.