21:12 msk, 20 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Бибихоним ҳақидаги номаълум афсона

17.09.2007 19:04 msk

Максим Исаев

Самарқанддаги муҳташам жомеъ масжидининг барпо этилиши ҳақида халқ оғзида юрган афсона Амир Темурнинг завжаларидан бири бўлмиш Бибихоним номи билан боғланган. Бу тарихни шаҳарликлар ҳам, кўҳна шаҳарнинг кўп сонли меҳмонлари ҳам яхши биладилар. Бироқ қаттиққўл ҳукмдор катта хотинининг номи бошқа афсоналарда ҳам зикр этилиб, у тарих ишқибозлари кўпчилигига деярли маълум эмас. Улардан бирида Бибихоним гўё мусулмон динига мансуб бўлмаганлиги тўғрисида айтилади.

1870 йиллар бошида Самарқанд маъмурияти Бибихоним жомеъси ёнида жойлашган нон бозори савдо расталарини кенгайтиришга қарор қилади. Масжиддан тақрибан эллик метрча нарида жойлашган эски кулбалар бузилганидан кейин улар ўрнида чоғроқ тош бино топилган. Уни кўздан кечириш чоғида номсиз даҳма топилади. Иншоот остида ертўла бўлиб, унда яна учта қабр топилади. Уларда бу ерда ким дафн этилгани ёзилмаганди. Шунга қарамай, мутахассислар қабрлар Темур даврига оидлигини аниқлашга муваффақ бўладилар.

Мавзолей Биби-Ханым, в котором стоят мраморные саркофаги
Бибихоним мақбараси. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Айтиш жоизки, топилдиқ археологларни танг қолдиради: тўртала қабр ҳам тош тобут шаклида эди. Шарқшунос археолог В.Л.Вяткиннинг гувоҳлик беришича, бу мутлақо ғайритабиий, Ўрта Осиёда мисли кўрилмаган даҳмалар эди. Бу нарса Темурнинг рафиқаси ҳақида халқ орасида ёйилган янги афсонанинг пайдо бўлишига асос ўлароқ хизмат қилган бўлиши мумкин.

Мечеть Биби-Ханым. Фото С.М.Прокудина-Горского с сайта Самарканд в фотографиях
Бибихоним масжиди. С. М. Прокудин-Горский фотоси. “Самарқанд фотосуратларда” сайтидан олинган фото

Бозор бўйлаб ертўладан ҳар куни илон чиқиб келиши ва бироз офтобда тоблангач, яна ўз жойига кириб кетиши ҳақида миш-мишлар болалай бошлайди. Бу миш-мишларнинг турли вариантлари қанақадир умумийликка эга бўлиб, бу нарса ўлкашунос М. Ростиславовни маҳаллий оқсоқоллардан эшитган афсонани ёзиб олишга ундайди. Тез орада воқеа “Туркестанские ведомости” газетасида (1875 й., 27-сон) чоп этилади, 1898 йилда эса Туркистон археология ишқибозлари тўгарагининг Тошкентда чиқадиган журналида қайта чоп этилади. Ўшандан буён малика Бибихоним ҳақидаги афсона бошқа нашр этилмаган, шу сабабдан ҳам кенг оммага номаълумлигича қолган. Бугун биз “Фарғона.Ру” муштарийларини ўша мақола билан таништирамиз. “Қабрдан чиққан илон” сарлавҳали мазкур мақоланинг русча матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Так выглядела мечеть Биби-Ханум на момент её консервации и начала реконструкции (1968 год)
Бибихоним масжиди таъмирланишидан аввал шундай кўринишга эга эди (1968 йил). “Самарқанд фотосуратларда” сайтидан олинган фотосурат