02:37 msk, 24 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Эсхил ва Марк Вайль “Орестея”си: Ўлим ҳақида мушоҳада

10.09.2007 23:24 msk

Қ. Нордонов, М. Захаржевский

Таниқли режиссёр Марк Вайль 7 сентябрь куни икки номаълум кимсанинг ҳужумига учраганидан кейин жон таслим қилди. Қотиллар режиссёрни ўз уйи йўлагида пичоқлаб кетдилар. Дунёга таниқли бўлган режиссёр Марк Вайлнинг ёвузларча ўлдирилиши “Илҳом” театрининг ўттиз иккинчи мавсуми очилиши арафасида содир бўлди.

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Марк Вайль “Илҳом”да Эсхил трилогиясини қўйишга қарор қилганига анча бўлганди. “Спектаклни қўйиш ғоясини мен ўйлаб топмагандим ва у “Илҳом”да топилмаганди, - деб ёзганди режиссер. - “У яқин-яқингача Эберт жамғармасининг Марказий Осиё бюроси директори лавозимида ишлаб келган ва бунгача театрда ҳечам продюсерлик қилмаган Рейнхард Круммга тегишли эди. Бу сиёсий маданиятни ривожлантириш билангина шуғулланувчи жамғарма учун ҳам, ўз ғояларини ўзи топадиган ва аввал Эсхилга мурожаат қилишни режаламаган мендек одам учун ҳам ғайриодатий ҳолат эди...”

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Спектакль устида ишлаш 2006 йилнинг апрелида бошланди. Спектаклда видеожиҳозлар аввалда бўлмаган кўламда кўп ишлатилди.

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Бунда “лавҳа” бир неча мураббаларга бўлинган, саҳна ичкарисида жойлашган катта экранга чиқарилади. Ўша экранда замонавий ҳужжатли фильмлардан лавҳалар – уруш ва зўравонлик саҳналари ҳамда актерларининг театр йўлаклари ва ҳатто шаҳар кўчаларидаги тасвирлари бериб борилади.

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Марк Вайль: “Эсхил “Орестея”си театрнинг таркиб бўйича энг катта, технологиялар бўйича энг мураккаб ва қиммат спектаклига айланди. Бу мақсад эмасди. Бу матн устида ишлаш чоғида юзага келган эҳтиёж эди. Биз баёнда соддаликка интилдик, аммо кўп маъноли ўйиндан воз кечолмадик... Спектаклда сўз, ўйин, классик рок-н-ролл услубидаги хорлар, мураккаб мультимедия бирлашди. Хор матнларининг бир қисмини воқеаларни рус, инглиз ва ўзбек тилларида шарҳлаётган тарафсиз-тажовузкор телебошловчиларга ҳавола қилдик... Барча қотилликлар ва қаҳрамонларнинг ўз қилмишларидан тавба қилишлари бизнинг спектаклимизда зикр этилмиш ўйингоҳларда эмас, балки бугунги кунда инсоният яшаётган чек-чегарасиз медиафазода содир бўлади”.

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Спектаклда энг аввало қотиллик ва қотиллик учун қасос олиш муаммоси кўтарилади. Спектакль финалида томошабин олдиндан ўриндиқларга қўйиб қўйилган майда тошлар воситасида Орестни қоралайди ёки оқланиши учун овоз беради... Отасини ўлдиргани сабабли қасос олиш мақсадида туққан онасини ўлдирган Орестни оқлаб бўладими?

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Марк Вайль: “Биз Қадимги Юнонлар билган пайтдан кўра ола-ғовурроқ бўлган воқелигимиз чорраҳасида Эсхил фазосининг кўп қирралилигини сақлаб қолган ҳолда, томошабин билан тушунарли ўйинларни ўйнаймиз... Биз бугун киммиз, нимамиз?.. Бугун қадимги афсонадагидек бир иш қилиш ва дунёнинг ўнглаш мумкинми?”

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Эсхил трагедиясида худолар Орестни оқлайдилар ва у яшашда давом этади. Вайль талқинида томошабинлар уни оқлайдилар (оқлов олдиндан режаланган), кейин эса Орест унга ҳамдард бўлган оломоннинг оёғи остида қолади. Вайль талқинида саволга битта маъно ташувчи жавоб йўқ: Орест оқланди, аммо у барибир жонга жон билан жавоб бериши керак. Шундай қилиб, Вайль учун бу спектакль ўлим ва Худонинг ҳукми ҳақидаги мушоҳада бўлиб қолди. Худди у яқинда бунга дуч келишини билгандек ва бунга ўзини ҳозирлагандек.

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Марк Вайль: “Ҳар биримиз – тарихнинг бир қисмимиз. Кундалик турмуш оқимида ўзимизни кўриб олишимиз қийин кечади. Аммо нималардир қилиш мумкин: биз қадимги афсоналарни қайта ўқиш асносида уларнинг нақадар чиройли ва теран эканини англашга қодирмиз...”

Фрагмент постановки Орестеи
“Орестея” репетициясидан лавҳа, “Илҳом” театри, 2007 й.

Театрнинг адабий эмакдоши Оксана Хрипун гапиради: “Мен УНИНГ “Орестея”сини имкон қадар кўпроқ одам кўришини жуда истардим! Бу Устанинг васияти эмас. Бу у кашф этган абадий двигателдир. Марк йиллар мобайнида, ҳатто актерлар таркиби алмашган тақдирда ҳам тобора кучланиб борадиган спектакллар қўя олишини ҳамма билади... Биз унинг спектаклларини сақлаб қоламиз”.

На премьере 7 сентября
2007 йилнинг 7 сентябрь куни бўлиб ўтган премьерада – “Илҳом” театри холли

Фотосуратлар ”Илҳом” театрининг расмий веб-сайти ҳамда Интернетдаги форумлардан олинди. Мақолада М. Вайлнинг сўнгги мақоласи матнидан олинган парчалардан фойдаланилди.