22:28 msk, 17 Август 2017

Марказий Осиё янгиликлари

2007 йил август ойи охирида Тошкентда сотилаётган моллар ва кўрсатилаётган хизматлар қиймати

08.09.2007 12:36 msk

Ўз ахб.

Августдан ойидан бошлаб Ўзбекистонда бюджет соҳасида ишлаётган ходимларнинг маоши, пенсия, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар 1,25 баробарга оширилган. Натижада энг кам иш ҳақи миқдори 15.525 сўм ёки 12 АҚШ долларига етган.

Пул оқимларини иш ҳақи ва пенсияларга, ортиқча пулларни эса бюджетга йўналтириш учун расмийлар маъмурий тартибда қатор моллар ва хизматларнинг нархларини оширганлар. Биринчи августдан бошлаб бензин нархи 16-17 фоизга ҳамда жамоат транспорти ва метродаги йўлкира 25 фоизга кўтарилган. Барча транспорт воситалари учун (метродан ташқари) йўловчи карточкалари 25 минг сўм туради, бу энг кам иш ҳақидан 1,6 баробар кўпдир.

20 августдан нон ва ун нархи кескин ошиб кетган. Натижада Қозоғистонда ишлаб чиқарилган сифатли ун килосининг нархи 600 сўмдан 1.000-1.200 сўмгача (қарийб икки баробар), бўлка нон 170 сўмдан 200 сўмгача (17,6 фоиз), арпа унидан қилинган нон 200-300 сўмдан 250-600 сўмгача (25-100 фоиз), оқ ундан ёпилган оби-нон эса 150-700 сўмдан 300-1400 сўмгача (икки баробар) кўтарилган.

Боғчага тўланадиган ҳақ ҳам битта бола учун 8.700 сўмдан 10.868 сўмгача (25 фоиз) ва иккита бола учун 7.763 сўмгача ошган. Совуқ сув учун тўланадиган ҳақ ҳам кўтарилган – ҳар бир одамдан олинадиган ҳақ 793 сўмдан 976,21 сўмгача (23 фоиз) ва ҳисоблагич бўйича бир кубометр учун 79 сўмдан 96,3 сўмгача (22 фоиз) қимматлаган.

Қиёсий жадвал акс этган html-файлни очиш, 180Kb (алоҳида саҳифада очилади).

31 август куни қайд этилган долларнинг сўмга нисбатан курси: расмий саррофлик дўконларида 1 доллар учун 1.272-1.280 сўмни, “қора бозор”да 1.270-1.290 сўмни ташкил қилган. Марказий банк курси - 1 доллар учун 1.271,72 сўм.

Ҳисоб-китоблар валютани эркин алмаштириш мумкин бўлган ўртача курс – 1 доллар учун 1.280 сўмдан келиб чиққан ҳолда чиқарилди.



 

Реклама