16:05 msk, 19 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

“Лақайлик Наполеон”

03.09.2007 18:21 msk

К. Абдуллаев

“Лақайлик Наполеон” – илк совет даври бўйича очеркимиз қаҳрамонларидан яна бири ҳақида ёзилган китоблардан биттаси шундай номланади. Унинг тақдирида Ўрта Осиё халқларининг мураккаб ва зиддиятли тақдири акс этган. Бу қаҳрамонни Иброҳимбек деб атардилар. Унинг исми ўн йилдан кўпроқ вақт мобайнида қизил қўшинлар, Тожикистон ва бутун Ўрта Осиё расмийларининг асабини қақшатган. Иброҳимбек халқ хотирасида қолган ва эҳтимол яна узоқ йиллар қолажак. Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистондаги кимлар учундир у нафратга арзигулик босқинчи, ёвуз ва саводсиз ёввойи бўлиб ҳисобланади. Бошқалар эса унинг исмини ҳайрат билан тилга оладилар, енгилмас Қизил Армия билан узоқ йиллар яккама-якка олишган миллий қаҳрамон сифатида ундан фахрланадилар. Ушбу очеркда Иброҳимбекнинг 1921-1926 йилларда Шарқий Бухорода Совет ҳокимиятига қарши олиб борган кураши хусусида, унинг муҳожирлик ҳаётидаги мушкилалар тўғрисида сўз боради.

Ибрагимбек. Фото из архива автора статьи
Иброҳимбек. Мақола муаллифи архивидан олинган фотосурат

Мақоланинг рус тилидаги тўла матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.