15:38 msk, 20 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида виза тартибининг бекор қилингани Шоҳимардон анклавидаги турмушни жонлантирди (фото)

29.08.2007 17:15 msk

Ўз ахб. (Шоҳимардон)

© Фарғона.Ру фотоси

Қурбонкўл фотосуратларини Галерея-IIда кўришингиз мумкин.

Табиий офатлар ва сиёсий сабаблар туфайли юзага келган ўн йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик юзлаб зиёратчилар ва сайёҳлар яна Ўзбекистоннинг кичкинагина Шоҳимардон анклави ёнида жойлашган Қурбонкўлга интила бошладилар. Бу ер қачонлардир СССРнинг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган, аммо 90-йилларда қарийб “таъқиқланган ҳудуд”га айланганди.

Тоғ музликларининг кутилмаган ҳаракати туфайли Шоҳимардон дарёсида юзага келган ҳалокатли тошқин 1998 йил ёзида ўнлаб кишилар ўлимига сабаб бўлган ва дам олиш маскани инфратузилмасини издан чиқарганди. Сел бу ерда кўплаб пансионатлар, болалар лагерлари ва дала ҳовлиларни барбод қилганди. Фожеанинг такрорланишидан чўчиган расмийлар омон қолган дам олиш масканларидан фойдаланишга узоқ муддатли таъқиқ жорий қилгандилар. Аммо фожеадан кейин ўзбекистонликларнинг ўзлари ҳам қачонлардир ўзлари учун севимли бўлган бу жойларга келмай қўйгандилар.

Последствия разрушительного селя. Фото ИА Фергана.Ру
Сел офатидан кейин: аввал бу ерда “Бургутча” кашшофлар лагери бўлганди. “Фарғона.Ру” АА фотоси. (2005 йил, ноябрь)

Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудлари билан ўраб олинган Ўзбекистоннинг икки икки қишлоқ – Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларидан иборат анвлави аҳволи 1999 йилда Ўзбекистон Исломий ҳаракати қуролли отрядларининг тоғ довони орқали Фарғона водийсига ёриб ўтишга қилган уринишларидан кейин яна ҳам ёмонлашганди. Помир томондан Шоҳимардонга кетаётган ЎИҲ жангарилари отряди Боткенда Қирғизистоннинг махсус топшириқлар бажарадиган отряди томонидан тўхтатиб қолинганди, аммо бошқа жойларда экстремистлар гуруҳлари Ўзбекистон чегараларидан ўтиб олишга муваффақ бўлгандилар, шундан сўнг расмийлар чегараларнинг тоғли участкаларини миналаштиргандилар ва чегараолди анклавларига боришни чеклаб қўйгандилар.

Озеро Курбан-куль в пяти километрах от Шахимардана. Фото ИА Фергана.Ру
Шоҳимардондан беш чақирим нарида жойлашган Қурбонкўл. “Фарғона.Ру” АА фотоси
2004 йилда Шоҳимардонга борган Фарғона.Ру АА экспедицияси аввалда оммабоп бўлган курортларни бўм-бўш ётганига гувоҳ бўлганди. (“Фарғона.Ру” ААнинг махсус лойиҳаси бўлмиш a href=http://www.fergananews.com/shakhimardan/main.php target=_blank>“Фарғона водийси анклавлари” материалларига қаранг). Ўз вақтида бу ернинг аҳолиси сайёҳлар ҳисобига кун кўрарди. Аммо маълум воқеалардан кейин Фарғонада бор-йўғи 42 километр нарида жойлашган анклавга кириш фақат рухсатномалар билан амалга оширила бошланган. Чегарадан ўтиш учун Фарғона вилоятида туғилганлар бир марталик рухсатнома расмийлаштиришлари, Ўзбекистоннинг бошқа фуқаролари эса Тошкентдаги Қирғизистон элчихонасидан кириш визаларини олишлари лозим эди. Аммо ҳатто визанинг бор бўлиши ҳам чегарадан муваффақият ўтишга кафолат беролмасди, чунки ҳар икки томондан вақти-вақти билан муваққат таъқиқлар, “карантинлар” ва бошқа чекловлар жорий этилиб туриларди. Қурбонкўл қирғоқлари ўша пайтда қадимдагидек кимсасиз кўринар, Ёрдон қишлоғидаги деҳқонлар эса тоғ ёнбағирларида етиштирган картошкаларини Фарғонадаги бозорга олиб бориб сотишга ҳам имкон топа олмаётганларини айтишиб нолирдилар.

Пустынный Шахимардан в 2004 году. Фото ИА Фергана.Ру
2004 йилдаги бўм-бўш Шоҳимардон. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўз фуқароларига ҳар иккала мамлакатда икки ойгача визасиз юришга рухсат берадиган икки томонлама битим имзолаганларидан кейин 2007 йилнинг баҳоридан аҳвол ўнгланишга турди. Аммо чегаралардаги вазият озми-кўпми изга тушган бугунги кунда ҳам Шоҳимардон анклавига бориш унча осон эмас. Даставвал Водил қишлоғидаги НЎМда божхона назорати ҳудудидан ўтиш керак. Бу ерда ўзбекистонлик божхоначилар маҳаллий қайдга эга бўлганлардан ҳам декларация тўлдиришни талаб қиладилар. Чегарачилар эса ҳар бир одамга шубҳа билан қарайдилар, агар меҳмон узоқроқдан, масалан, Тошкент ёки Самарқанддан бўлса, албатта сафар мақсадлари ва унинг нима иш билан шуғулланишини батафсил сўраб-суриштира бошлайдилар, паспортни компьютердаги маълумотлар билан солиштириб эринмай текшириб чиқадилар.

Россия, МДҲ мамлакатлари ёки Европадан келган сайёҳларни Водилда умуман ўтказмайдилар. Улар Андижон ва Ўш вилоятлари чегарасидаги “Дўстлик” НЎМга боришга мажбур қиладилар, бу эса Шоҳимардонга бўлган йўлни 200 километрга узайтиради. Лекин Фарғона водийси саёҳат фирмалари, одатда, Фарғона вилоят куч ишлатар тузилмаларида туристик гуруҳларнинг транзит ўтишини ташкил этишиб, бу муаммони олдиндан ҳал этиб қўядилар.

Қирғизистон томондан маъмурий муаммолардан кўра, “иқтисодий” характерга эга бўлган муаммолар чиқиши мумкин. Ўзбекистонлик ҳамкасбларидан фарқли равишда мулойимроқ бўлган қирғизистонлик божхоначилар ва чегарачилар учун ташрифчилар шахси ва ниятининг мутлақо аҳамияти йўқ, улар келувчиларнинг молиявий имкониятлари ва... гапга кўниш имкониятларини чамалаб, меҳмонларнинг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор берадилар. Баъзан эса улар “ортиқча расмиятчиликлардан халос бўлиш учун қанча бергингиз келса, шунча бераверинг”, дея очиқдан-очиқ айтиб қўяқоладилар, акс ҳолда эса тирғалиш учун баҳона излай бошлайдилар.

Уличные циркачи вернулись в Шахимардан в 2007 году. Фото ИА Фергана.Ру
Сайилларда томоша қўювчилар Шоҳимардонга 2007 йилда қайтиб келдилар. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Аснода чегарадаги муносабатларнинг илиқлашгани кичкина анклав турмушида сезиларли даражада акс этди. Шоҳимардон қишлоғидаги автобекатда бозор авжига чиққан, унинг ёнида томошабинлар полвонлар ва масхарабозлар томоша кўрсатаётган тупроқли саҳнани қуршаб олганлар.

Маҳаллий аҳолига кўра, асов Шоҳимардонсой қирғоқларидаги дам олиш ҳудудида меҳмонларга тунаш учун жой беришга рухсат этилган, бир неча хусусий меҳмонхоналар очилган, пансионатлар ва дам олиш масканлари ўз ишини қайта бошлаяпти. Аммо ҳар томондан бошқа мамлакат ҳудудлари билан ўраб олинган торгина жойда турмуш барибир унча осон кечаётгани йўқ. Бу ерда ҳатто сигир боқиб, ўт ўрадиган ер ҳам айтарли йўқ. Ишлов бериладиган далалар ҳам қанақадир қияликларда жойлашган, чунки кўчалар тугаб тоғлар бошланган жой бошқа мамлакат ҳудуди бўлиб ҳисобланади. Унча бой яшамайдиган қўшнилар ҳам унинг ҳар бир қаричини рашкчиллик билан қўрийдилар.

Бу ерда чегара зиддиятлари ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ бошланганди, ўшанда иттифоқдош республикаларни ташкил этишда чегаралар белгилаб чиқилганди. Энди эса ШҲТ, ЕврОсИҲ ва КХШТ таркибидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийларини ўзаро манфаатли қўшничилик учун муроса қидиришга мажбур қилмоқда.

Памир-Алай - Азиатская Швейцария. Фото ИА Фергана.Ру
Помир-Олой - Осиё Швейцарияси. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Шоҳимардондан ўн дақиқа ичида Қурбонкўлга муаммосиз етиб олиш мумкин. Қадамжонларга яқинлашиш учун яна Қирғизистон билан чегарани кесиб ўтишга тўғри келади, бироқ бу ерда яқинда ташкил этилган НЎМ кўплаб меҳмонларга ҳеч қанақа эътироз билдирмай, шунчаки тартиб-интизомни назорат қилиб туради.

Яна ишга тушган осма йўл бир неча дақиқа ичида бизни табиий тўғон тепасига олиб чиқиб қўяди.

Қурбонкўлдаги янги нарсалар – кўлни кесиб ўтишга ёрдам қилувчи моторли қайиқлар ва сув велосипедларидир. Умуман олганда, моторли қайиқлар совет даврида ҳам бўлганди. Лекин катамаранлар аввал йўқ эди.

Катера и лодки на озере Курбан-куль. Фото ИА Фергана.Ру
Қурбонкўлдаги қайиқлар. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Чет эллик сайёҳлар ҳозирча кўп бўлмагани учун кўлдан қайиқда ўтказиб қўйиш маҳаллий аҳоли учун бир томонга 500 сўм ($0,4) миқдорида белгиланган. Шу билан бирга, Қурбонкўлни қайиқда кесиб ўтиш анча хатарли иш. Тоғ кўлидаги сув йилнинг истаган пайтида шунчалик совуқ бўладики, ҳатто сузиш бўйича спорт устаси ҳам сув юзасида икки дақиқа туролмайди. Муқаддас кўлда чўмилиш таъқиқланган, албатта – бу нарса бировнинг хаёлига ҳам келмаса керак. Лекин кўлнинг зилол ва муздек сувини кўпчилик жон деб шимиради.

Фото ИА Фергана.Ру
“Фарғона.Ру” АА фотоси. Қурбонкўл фотосуратларини Галерея-IIда кўришингиз мумкин.