03:59 msk, 21 Август 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон ва Афғонистонни бирлаштирган кўприкнинг очилиш маросими (фотолавҳа)

27.08.2007 19:07 msk

Ш. Шодиев

26 август куни Тожикистон ва Афғонистонни бирлаштирган, Панж дарёси устига қурилган кўприкнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида иштирок этиш учун бу ерга Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ҳомид Қарзай ва Америка Қўшма Штатлари расмий делегациясининг аъзолари келдилар. Тожикистон президентига кўра, Панж дарёси бўйида эркин иқтисодий, сармоявий ва савдо-сотиқ ҳудуди яратилади, замонавий посёлка қурилади.

Хамид Карзай и Эмомали Рахмон. Фото с ИА Фергана.Ру
Ҳомид Қарзай ва Эмомали Раҳмон. “Фарғона.Ру” АА фотоси

26 август эрта тонгиданоқ Панж дарёсининг икки қирғоғига кўплаб афғонистонлик ва тожикистонликлар йиғилдилар. Улар ўз мамлакатлари учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган объект – Панж дарёсининг тожик ва афғон қирғоқларини бирлаштирган кўприкнинг очилиш маросимини томоша қилиш учун келгандилар.

Хамид Карзай и Эмомали Рахмон. Фото с ИА Фергана.Ру
Ҳомид Қарзай ва Эмомали Раҳмон. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Эрталабки соат 8.30 да Қуйи Панж назорат-ўтказиш масканига (НЎМ) кўприкнинг расмий очилиш маросимида иштирок этиш учун юқори лавозимли меҳмонлар – Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ҳомид Қарзай ва Америка Қўшма Штати расмий делегациясининг аъзолари етиб келдилар. Янги кўприк олдида уларни Тожикистон ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий, Хатлон вилояти раиси Ғайбулло Афзал, Тожикистондаги Афғонистон ва АҚШ элчилари, бошқа расмий кишилар ҳамда яқин туманлардаги жамоатчилик вакиллари кутиб олдилар.

Афганские старики переходят через мост. Фото с ИА Фергана.Ру
Афғонистонлик чоллар кўприкдан ўтмоқдалар. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Тантанали митинг иштирокчилари олдида сўзга чиққан Тожикистон раҳбари Э. Раҳмон мазкур кўприк қурилишининг якунланиши ва фойдаланишга топширилиши Тожикистон ва Афғонистон халқларининг ҳамда ушбу тарихий босқичда барча хорижий ҳамкорларнинг улкан яратувчанлик салоҳияти зуҳури бўлганини айтди. Тожикистон президенти қурилиш раҳбарияти, мутахассислари ва сармоя ётқизган мамлакатларга кўприкнинг сифатли қилиб қурилгани учун миннатдорчилик изҳор этди ва бу ерда эркин иқтисодий, сармоявий ва савдо-сотиқ ҳудуди яратилишини, замонавий посёлка қурилишини маълум қилди. Э. Раҳмон Тожикистон Қуйи Панжининг Афғонистон Шерхон-Бандари билан боғланиш жойи минтақавий транзит ва савдо алоқаларининг йирик нуқтасига айланажагига ишонч билдирди. Тожикистон президенти бу ерда киши савдоси, банг моддалари ва қурол-аслаҳа контрабандасининг кескин олди олиниши зарурлигини таъкидлади.

Афганские дети на торжественной церемонии открытия моста. Фото с ИА Фергана.Ру
Афғонистонлик болалар кўприкнинг тантанали очилиш маросимида. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ҳомид Қарзай ўз нутқини “Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм” калимаси билан бошлади. У ҳам бу воқеанинг улкан минтақавий аҳамият касб этишини ҳамда Тожикистон, Афғонистон ва АҚШнинг самарали ҳамкорлиги натижаси бўлганини таъкидлади.

АҚШ савдо вазири Карлос Гутьерес Тожикистон ва Афғонистон раҳбарларини ўз мамлакати президенти номидан бу тарихий воқеа билан қутлади. У мазкур воқеа уч мамлакатнинг бевосита ҳудудий алоқалари ривожланиши ҳамда жафокаш Афғонистон халқининг осуда ҳаётга қайтиши, иқтисодиёт ва савдо-сотиқнинг ривожланиши йўлидаги муҳим қадам бўлганини айтди.

Хамид Карзай и Эмомали Рахмон. Фото с ИА Фергана.Ру
Ҳомид Қарзай ва Эмомали Раҳмон. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Шундан сўнг юқори лавозимли меҳмонлар кўприкни расман очиш учун у томонга йўналдилар. Тожикистон ва Афғонистон президентлари ҳамда АҚШ савдо вазири рамзий тасмани қирқдилар ва Панж дарёси устида қурилган кўприкни очиб бердилар. Очилиш маросими икки мамлакат санъат усталарининг катта концерти билан якунланди.

Қайд этиш жоизки, узунлиги 672 метр ва кенглиги ўн бир метр бўлган мазкур объект Тожикистон, Афғонистон, АҚШ, Италия ва бошқа мамлакатлардан келган юқори малакали ишчилар ва мутахассислар томонидан тўққиз ой ичида қуриб битказилган. Мутахассисларга кўра, бу кўприк кучли зилзилалар ва тошқинларга дош бера олади, у ҳар куни минглаб автомашиналарни ўтказиш имкониятига эга.

Представители Исламской Республики Афганистан. Фото с ИА Фергана.Ру
Афғонистон Ислом Республикаси вакиллари. “Фарғона.Ру” АА фотоси



 

Реклама