18:05 msk, 21 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Итальянча сентябрь» Тошкентда

08.09.2005 08:34 msk

Лилит Абдусаидова

7 сентябрь куни Тошкентнинг «Кино музейи» кинотеатрида Италия комедия жанри мавсумининг очилиши бўлиб ўтади. Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Итальянча комедия» кунларини тақдим этмоқда. Федерико Феллинининг «Оқ шайх», Витторио де Сиканинг «Итальянча никоҳ», Роберто Бениньининг «Ёвуз маҳлуқ», Дино Ризининг «“Авлиё Януарий” операцияси», Сержо Корбуччининг «Уйдирма» каби кинематография дурдоналари кўрсатилади.

«Кино музейи» раҳбари Олег Карповга кўра, «итальянча комедиялар, биринчи навбатда, бунинг вазият, ҳолат комедияси эмас, қаҳрамонлар характери комедияси эканлиги билан ажралиб туради».

«Шунингдек, кузги мавсумда, Италия элчихонасининг кўмаги шарофати билан, биз «Итальян операси оқшомлари»ни давом эттирамиз, унда Навоий номидаги Давлат Академик Катта опера ва балет театри артистлари, чет эллик ижрочилар ва Штутгарт симфония оркестри иштирок этадилар. Очилиш маросими 14-сентябрь куни бўлиб ўтади. Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. 16-сентябрь куни Тошкентдаги Гёте институти режиссёр Вернер Ҳерцог ижодига бағишланган «Вернер Ҳерцог фильмлари» дастури ва фотокўргазмани тақдим этади. Фильмлар рус тилида бўлгани каби, немис тилида ҳам кўрсатилади. Ушбу тадбирларнинг барчасига кириш бепул», дея маълум қилди Олег Карпов.