05:33 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистон: Сайлов натижалари расмийлар парламентга қандай мухолифатни ўтказишига боғлиқ бўлади

18.08.2007 23:16 msk

Ф. Жоний

18 август куни Қозоғистоннинг саккиз миллион нафар фуқароси (ўн беш миллион аҳоли истиқомат қиладиган республикадаги сайловчилар сони айнан шунча) парламент сайловларида иштирок эта оладилар. Сайловлар биринчи марта пропорционал тизим бўйича бўлиб ўтади. Мандатлар учун мавжуд саккиз партиядан еттитаси кураш олиб борадилар. Энг яхши натижаларга “Нур Ўтан” ҳокимият партияси эришиши қарийб ҳеч кимда шубҳа уйғотаётгани йўқ. Бу ерда бошқа бир нарса қизиқ бўлаяпти: иккинчи ва учинчи ўринларни қайси партиялар эгаллайди?

Қозоғистонлик сиёсатшунос ва эксперт Марина Сабитовага фикрича, “бу сайловлар деярли ҳеч ким учун қизиқ эмас”. Уларни ўтказиш учун танланган вақт ҳам ноқулай: ёзда кўпчилик ўзларининг доимий яшаш жойларини тарк этиб, дала ҳовлиларга йўл оладилар, талабалар эса таътилда. “Овоз бергани одам камроқ келиши учун барча ишлар қилинди”, - дея қайд этади М. Сабитова. – “Сайлов пойгасидаги фаворит, шубҳасиз, президентнинг шахсий имкониятларидан ўз партиявий имкониятидай фойдаланаётган “Нур Ўтан” ҳокимият партияси бўлиб ҳисобланади. Фаворитизм деганда мен нимани назарда тутаяпман? Бу сайлов кампаниясининг ўзи бошдан оёқ “Нур Ўтан”ни қўллаб-қувватлашга қаратилган пиар-тадбирдан иборат. Мен мухолифатда парламентга ўтиш имконияти бор, деб ўйлайман. Бунинг сайлов натижаларида қандай акс этиши эса бошқа масала. Сайлов натижалари расмий Астананинг ҳақиқий мухолифат ва буюртма мухолифатни қай миқдорда ўтказишга қарор қилишига боғлиқ. Бу сиёсий сабабларга асосланган қарор бўлади”.

Депутатлик учун курашаётган партии:

“Нур Ўтан” Халқ-Демократик партияси
Умуммиллий социал-демократик партияси (УСДП)
“Ақ жўл” демократик партияси
Қозоғистон Ватанпарварлари партияси
“Ауил” социал-демократик партияси
“Руханият” партияси
Қозоғистон Коммунистик Халқ партияси
“Нур Ўтан”нинг асосий рақиблари УСДП ҳамда “Ақ жўл” бўлиб ҳисобланади. Умуммиллий социал-демократик партияси – фақат сайлов бюллетенидагина биринчи бўлиб турибди: тасодиф демократларга катта ёрдам қилди. УСДПга 2004 йилдаги парламент натижалари эълон қилинганидан кейин мухолифат сафига ўтиб кетган Қозоғистон собиқ бош прокурори ва Н.Назарбоевнинг собиқ сафдоши Жармахан Туяқбай етакчилик қилади. “Ақ жўл” раиси эса қирқ саккиз ёшида республика президенти маъмурияти бошлиғи, меҳнат вазири “Қозоғистон демократик танлови” жамоатчилик ташкилотининг ҳаммуассиси бўлишга улгурган Алихан Байменов бўлиб ҳисобланади.

“Бу сайловларнинг асосий вазифаси битта бўлиши керак – битта кишига, яъни президентга боғлиқ бўлган барқарорликдан сиёсий институтларга боғлиқ бўлган барқарорликка ўтиш. Агар бошқарувнинг парламент-президентлик шакли эълон қилинса, асосий урғу сиёсий институтларнинг, энг аввало, партияларнинг мустаҳкамланишига берилмоғи лозим. Менимча, бу нарса ҳали содир бўлгани йўқ”, - деб ҳисоблайди Марина Сабитова. – “Парламент-президентлик республикасига ўтиш парда ортида бўлиб ўтди. Яъни на референдум ўтказилди, на жамоатчилик ишончи-ю розилиги билдирилди – хуллас, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Конституцияга киритилган тузатишлар лойиҳаси бўйича овоз беришга атиги ўн саккиз дақиқа вақт кетди, у бир ҳафта ичида қабул қилинди”.

ЕХҲТ/Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари миссиясининг оралиқ ҳисоботида парламентга ўтиш тўсиғининг юқорилиги (етти фоиз) майда партияларнинг ғалаба қозониш имкониятидан маҳрум этади, пропорционал сайлов тизимининг киритилишига норозилик эса Қозоғистон Коммунистик партиясини ҳатто депутатлик учун курашдан бош тортишига сабаб бўлди. ЕХҲТ миссиясининг “Сайлау” электрон овоз бериш тизимига нисбатан ҳам эътирозлари бор. Электрон овоз бериш учун фойдаланиладиган машина 2004 ва 2005 йиллардаги сертификатланган жиҳозларга мувофиқ келишини тасдиқлаши мумкин бўлган мустақил аудит йўқ.