02:14 msk, 24 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Балжувон: Анвар Пошо ўлими

06.08.2007 17:33 msk

Камолудин Абдуллаев

Бундан роппа-роса 85 йил аввал Кўлоб шимолидаги Балжувонда Қизил Армия отряди билан бўлган аёвсиз жангда Биринчи жаҳон уруши пайтида Туркиянинг уч ҳукмдоридан бири бўлган генерал Анвар Пошо ҳалок бўлган. Тожик тарихчиси Камолудин Абдуллаевнинг нашрга тайёрланаётган “Шинжондан Хуросонгача. 1917-1934 йилларда Ўрта Осиёдаги ҳижрат тарихи” монографиясидан олиниб, эътиборингизга ҳавола қилинаётган парча “халифа куёви”нинг 1921 йилда Шарқий Бухорода пайдо бўлиш тарихидан бошланади. Бироқ очеркда асосий эътибор Анвар Пошонинг сўнгги даври – генералнинг Тожикистонда бўлган пайтига қаратилади.

Анвар Пошога бағишланган мақолани (RTF форматидаги файл, 400Кб) бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Энвер Паша
Анвар Пошо. Wikipedia сайтидан олинган сурат

Мақолада Анвар Пошонинг большевиклар, Бухоро жадидлари, Иброҳимбек, Олимхон билан бўлган алоқалари таҳлил қилинган, шунингдек, тарихчиларнинг бир неча авлоди эътиборини қозонишдан чарчамаган бу ғайриоддий шахснинг қандай ҳалок бўлганлиги кўрсатиб берилган.

Муаллиф ҳақида: Камолудин Абдуллаев – тарихчи, “Фарғона.Ру” АА экспертлик кенгаши аъзоси, Душанбеда яшайди.

Мазкур мақола Камолудин Абдуллаевнинг тарихий очеркларидан иккинчиси бўлиб ҳисобланади. Биринчи мақолада муаллиф бизга Бухорониннг сўнгги амири Саййид Олимхон тақдири ҳақида ҳикоя қилганди.

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги “Шинжондан Хуросонгача. 1917-1934 йилларда Ўрта Осиёдаги ҳижрат тарихи” дея номланган ажойиб монографияни нашр этиш учун маблағ излаяпти. Муаллиф – тарихчи Абдуллаев Камолудин Нажмудинович. Ҳомийлар, ҳамкорлар ва реклама берувчилар ўз таклифларини “Эмиграция” деган ёзув билан таҳририятга юборишларини сўраймиз.

Анвар Пошога бағишланган мақолани (RTF форматидаги файл, 400Кб) бу ердан юклаб олишингиз мумкин.