12:25 msk, 29 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

2007 йил июль ойи охирида Тошкентда сотилаётган моллар ва кўрсатилаётган хизматлар қиймати

03.08.2007 07:39 msk

Ўз ахб.

Июль ойи мобайнида Ўзбекистон пойтахтидаги аксар моллар ва хизматлар қиймати ўзгаришсиз қолди ёки бир озгина ўзгарди, холос. Гўшт ва гўштдан қилинган маҳсулотлар нархи 15-30 фоизга қимматлади. Сариёғ баҳоси 8-28 фоизга кўтарилди. Цемент нархи ҳам аста-секинлик билан бўлса-да, ой сайин узлуксиз ошиб бораяпти. Лекин турар-жой баҳоси ҳозирча барқарорлашди, эҳтимол бу ўзбекистонлик гастарбайтерлар пул топиб қайтадиган куз фаслигача давом этар.

Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, шунингдек, коммунал хизматлар ва электр энергияси нархлари ҳам июль ойида ўзгаришсиз қолди.

html-файл қиёсий жадвалини очиш 180 Kb (алоҳида саҳифада очилади).

31 июль куни қайд этилган долларнинг сўмга нисбатан курси: расмий саррофлик дўконларида 1 доллар учун 1.268-1.275 сўмни, “қора бозор”да 1.260-1.275 сўмни ташкил қилган. Марказий банк курси - 1 доллар учун 1.267,96 сўм.

Ҳисоб-китоблар валютани эркин алмаштириш мумкин бўлган ўртача курс – 1 доллар учун 1.270 сўмдан келиб чиққан ҳолда чиқарилди.



 

Реклама