12:51 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Сўнгги манғит

30.07.2007 12:41 msk

Камолудин Абдуллаев

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги “Шинжондан Хуросонгача. 1917-1934 йилларда Ўрта Осиёдаги ҳижрат тарихи” дея номланган ажойиб монографияни нашр этиш учун маблағ излаяпти. Муаллиф – тарихчи Абдуллаев Камолудин Нажмудинович. Ҳомийлар, ҳамкорлар ва реклама берувчилар ўз таклифларини “Эмиграция” деган ёзув билан таҳририятга юборишларини сўраймиз.


Синопсис:

Китоб постсовет манбашунослигида илк дафъа Октябрь инқилобидан кейин юзага келган Ўрта Осиё ҳижратининг биринчи ва иккинчи тўлқинлари тарихини ўрганишга ҳаракатни ўзида акс эттирмишдир. Унинг предмети 1917-1934 йилларда инқилоб туфайли ўз ватанидан Афғонистон, Ғарбий Хитой, Эрон, Ҳиндистон ва Туркия каби давлатларга сиқиб чиқарилган тожиклар, ўзбеклар, туркманлар, қирғизлар, қозоқлар ҳамда русларнинг ярим миллионли оммаси бўлган. Китобда Россия, Ўрта Осиё, Англия ва Афғонистон архив материалларидан фойдаланилган.
Тадқиқотда оқибатни келтириб чиқарувчи сабабларни очишга уринилган; ҳижратнинг асосий босқичлари берилган; муҳожирларнинг хорижда қай тарзда жойлашганлари кўрсатилган; улар борган мамлакатлардаги ҳижрат тарихи ҳамда ватанга қайтишга уринишлар ўрганилган.
Китоб Марказий Осиё тарихи ҳамда инқилобдан кейинги рус эмиграцияси тарихи билан қизиқадиган барча кишиларда қизиқиш уйғотиши мумкин. Янги фактларнинг мўллиги ва янгича ёндошувларнинг кўплиги тарихчилар, ўқитувчилар, Россия ва Марказий Осиё мамлакатларидаги кўп сонли русийзабон китобхонлар эътиборини жалб этиши мумкин.

Бугундан бошлаб тожик тарихчиси Камолудин Абдуллаевнинг нашрга тайёрланаётган Шинжондан Хуросонгача. 1917-1934 йилларда Ўрта Осиёдаги ҳижрат тарихи монографиясидан олинган тарихий очеркларни муштарийлар эътиборига ҳавола қиламиз. У Олимхон, Анвар Пошо ва Иброҳимбек ҳақидаги уч ҳикоядан ташкил топган. Бу туркум ҳар бир маданий халқ учун табиий ва зарур бўлган ўзига ва ўз ўтмишига ҳурмат анъаналарни тиклашга қаратилган. Муаллиф конкрет шахслар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиш орқали ХХ аср биринчи ўттиз йиллигидаги Ўрта Осиё тарихининг айрим саҳифаларини объектив равишда тасвирлашга ҳаракат қилган.


Сайид Алим-хан. Фото С.М.Прокудина-Горского, примерно 1911-15 гг.
Саййид Олимхон. С.М.Прокудин-Горский фотоси, тахминан 1911-15 йиллар

“Сўнгги манғит” дея номланган бугунги ҳикоянинг русча матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.