14:34 msk, 23 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қоракўл: Ўзбекистоннинг олтин териси

26.07.2007 15:20 msk

Андрей Ажамов (Тошкент)

. © А.Ажамов фотоси. Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Янги туғилган қоракўл қўзиси қўй гўнглари ва барра майсалар билан қопланган Қизилқум қумлари бўйлаб илк қадамларини қўяди. Унинг терисидаги зич гажаклар бир неча кундан кейин тўғриланиб, дағаллашиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам қўзичоқни ҳаётидаги биринчи оқшомгача қўйман бўғизлайдилар. Ўзбекистон марказидаги Қизилқум чўлида жойлашмиш Конимех фермасида туғилган бу қўзичоқларнинг терилари вазнсиз, аммо нобоп мўйна учун юзлаб ёки минглаб долларлар тўлашга тайёр бўлган урфпараст эркак ва аёлларнинг эгнини безайди.

Ферма ишчилари териларга саксонинчи йилларда қурилган эски омборларда қўлда ишлов берадилар.

Ферма в поселке Канимех, Узбекистан
Конимех қишлоғидаги ферма, Ўзбекистон. © А.Ажамов фотоси.
Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Қоракўл совет мўйналарининг бешдан иккисини ташкил қилган. Чарм каби юпқа ва бахмал каби юмшоқ бўлган турли рангдаги бу тери хорижга чиқариларди.

Қоракўл насли юз йиллар аввал қадим Қоракўл кўли атрофидаги Қизилқум яйловларида ёки Бухоро яқинидаги Қоракўлда етиштирилган.

Каракулевые овцы
Қоракўл қўйлари. © А.Ажамов фотоси.
Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Жаҳон модаси инжиқлиги ва балки қоракўл телпагини бошидан қўймайдиган Афғонистон президенти Ҳомид Қарзайга матбуотнинг эътибори туфайли Ўзбекистон терилари яна жаҳон бозорига қайтди. Ҳозир Ўзбекистон Афғонистондан кейин қоракўл ишлаб чиқарувчи жаҳондаги иккинчи мамлакат бўлиб ҳисобланади.

Қимматбаҳо терилар бозорга етиб боргунича анчагина қўзи қони ва инсонларнинг пешона тери тўкилиши керак.

Шкуру с новорожденных ягнят сдирают как чулок
Янги туғилган қўзичоқларнинг териларини пайпоқ ечгандек сидириб оладилар. © А.Ажамов фотоси.
Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Янги туғилган қўзичоқлар путурдан кетган кушхонага ҳайдаб кетилаётган тонг палласида Қизилқум марказидаги ферма уларнинг жон аччиғида маърашига тўлиб кетади. У ерда қассоблар қўзичоқларни сўйишиб, чаққон ҳаракатлар билан териларини шилиб оладилар. “Худди пайпоқни ечиб олгандек”, - дейди улардан бири. Қўзи гўштининг қони шунингсиз ҳам қўнғир тусга кириб кетган тупроқли ерга оқиб тушсин учун у темир илмоққа илиб қўйилади.

Эркак ва аёллар кушхона ёнидаги ерга чўккалаб олишиб, терини пичоқ ва қирғичлар ёрдамида тозалайдилар. Кейин териларни тахтасупалар устига қўйишиб, устига туз сепадилар. Бу туз бир ҳафта давомида теридаги қон ва ёғни шимиб олади.

Шкурки обрабатывают солью
Терилар туз билан ошланади. © А.Ажамов фотоси.
Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Кейин териларни арпа уни ёки замонавий кимёвий моддалар қўшилган илиқ сувли ёғоч бочкачаларда “тузлаб” қўядилар. Яна бир марта тозаланиб, сараланганидан сўнг терилар Бухородаги ягона заводга ёки кўп сонли тикув устахоналарига юборилади.

Ўтган йили Ўзбекистондан 137 минг қоракўл териси олиб чиқиб кетилган. 30 та тери кетадиган пўстинлар юзлаб ва минглаб долларга баҳоланган бир пайтда Ўзбекистонда етиштирилган битта қоракўл терисининг улгуржи баҳоси 18 долларга етади.

Аслида, мамлакатдан чиқиб кетаётган қоракўл миқдори бундан кўпроқ. Масалан, Тошкентдаги Чорсу бозори олдида Пахтакўча деб номланган кўча бор бўлиб, у ердаги ҳар икки уйнинг бирида яширинча қоракўл пўстинлари сотилади, даллоллар эса қимматбаҳо меҳмонхоналар ёки марказий универсал дўконда мизож излаб юрадилар.

Блюдо из тушеного мяса ягнят
Қўзичоқлар гўштидан димлаб пиширилган таом. © А.Ажамов фотоси.
Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Жониворлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кишилар қоракўлчиликни “кечириб бўлмас ваҳшийлик” учун қоралаганлар.

“Улар энг асосий нарсани назардан қочирганлар”, - деб ҳисоблайди Самарқанддаги Қоракўлчилик институти директори Суръат Юсупов. – Чўл қўзичоқлар ўлимининг биринчи ва асосий ростловчисидир. Қизилқумдаги 50 даража иссиқдан 30 даража совуққача бўлган ҳарорат, ёввойи ўтлар ва буталар шу қадар бадҳазмки, уларни фақат энг чидамли жониворлар бўлмиш туялар, эчкилар ва қоракўл қўйларигина ейишлари мумкин.

“Қоракўл қўйи – табиат мўъжизаси”, - дейди Юсуповнинг муовини Адҳам Ғозиев. - “У бошқа ҳайвонлар ичмайдиган шўр сувни ичади, совуқда ёки жазирамада тирик қолиш учун нафас олиши тезлигини ҳамда қон таначалари зичлигини бошқара олади, Ўзбекистоннинг қарийб ярмини – 20 миллион гектар майдонни эгаллаган чўл яйловларига зарар етказмайди”.

Серқор қиш ёки кўп ёққан баҳорги жалалар ем-хашакнинг мўл бўлишига сабаб бўлади, ёғингарчилик кам бўлган пайтда эса камроқ қўзи омон қолади – чунки ҳар бир қўйга йилига 12 гектаргача ўтлоқ жой зарур.

Мўйна учун фақат нимжон қўчқорлар ўлдирилади. Бунақа қўзичоқлар сони бештадан биттага ёки ҳатто ўнтадан биттага тўғри келади, уларни 30 та ўлчов бўйича аниқлайдилар, дейди Ғозиев.

“Совет даврида қўзичоқларнинг ярми мўйнага кетарди, аммо ҳукуматнинг янги қарорида анча кам фоиз кўзда тутилган”, - дейди Конимехдаги ферма ходимларидан бири.

“Ўзбек Қоракўли” статистикасига мувофиқ, Ўзбекистонда апрель ойи ўртасида туғилган 661 минг қўзичоқдан фақат 80 минги мўйнаси учун сўйилган.

Этого барашка не убьют
Бу қўзичоқни сўймайдилар. © А.Ажамов фотоси.
Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Ҳамма қўзичоқларнинг йилига икки марта жуни олинади, уларнинг жуни Бухоро гиламларини тўқиш учун жўнатилади. Бундан ташқари, бу қўйлар гўшт ва сут ҳам берадилар.

Конимех фермаси қошида ишловчи чўпонлардан бири Шокир Қушбеков чўл ўртасидаги уйчада истиқомат қилади. Хотини ва кичик қизи хўжалик ишлари билан банд, саксовул қалаб тандирда нон ёпадилар ва қўй сузмасидан шўртак қурутлар ясайдилар.

Уй ёнида 30 метрли қудуқ қазилган бўлиб, ғинғиллаган мотор қўпол бетон ариқчаларга шўртак сув чиқариб беради. Академик Павлов ўгитларига риоя қилган қўйлар мотор шовқинини эшитишлари билан ариқчалар ёнига югурадилар.

Одамлар учун сув эса ҳафтасига бир марта цистернали эски юк машинада келтирилади.

Поселок Канимех
Конимех қишлоғи. © А.Ажамов фотоси.
Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Қушбековнинг ота-бобоси чўпон ўтган, у ёз кунлари қўйлар ўз сояларидан ҳуркиб кетмасликлари учун подани ой чиққан тарафга қараб ҳайдаш кераклигини билади. Қишда эса қўйлар шамоллаб қолмасликлари учун уларни шамол эсган томонга қараб ҳайдаш керак.

Қўй олти ёки етти ёшга етганида, унинг тишлари дағал хашак ва буталардан едирилиб кетади, шунда у ўзининг сўнгги қўзичоғини беради. Она қўй қорнини ёриб олинадиган бу барра (қоракўлча) мўйнанинг энг қимматбаҳо тури бўлиб ҳисобланиб, охиригача ривожланмаган бу мўйна хўл ипакни эслатади.

Она қўй туғишидан икки ҳафта аввал сўйилади, унинг қорнидаги бола олиниб, териси шилинади, танаси эса паррандалар ёки чўчқаларга учун озуқа тайёрлашда ишлатиладиган суяк унига кетади.

“Бу усул ўзини оқлайди, чунки тишсиз қўйлар шундоқ ҳам очликдан ўлишга маҳкумлар”, - дейди Юсупов.

Барра терисидан пўстин бичиш ўта сермашаққат иш - битта мўйнага “минглаган майда қавиқлар” кетади, деди ўзбек мўйнадўзи.

“Қоракўлча мутлақо нобоп мўйна, у битта мавсумга ҳам етмайди”, - дея таъкидлайди у. – “Уни фақат олифтагарчилик учун киядилар”.

Образцы выделанного каракуля
Ишлов берилган қоракўл намуналари. © А.Ажамов фотоси.
Бошқа фотосуратларни “Фарғона.Ру”нинг очиқ галереясида томоша қилишингиз мумкин

Амалий жиҳатдан нобоплиги ва аҳлоқий муаммоларга қарамасдан, қоракўл подиумлар ва дўконларга қайтиб чиқди. 2004 йилда “Прада” қора рангли қоракўлдан тикилган коллекцияни намойиш қилди ва тез орада Арманидан Гуччигача бўлган фирмаларнинг дизайнерлари янги пўстинлар, костюмлар, юбкалар ва бурмаларни тақдим этдилар.

Уларни сотишдан тушган пулларнинг фақат озгина қисмигина чўлни инсон яшаши мумкин бўлган жойга айлантирган қоракўлчилар қўлига тегади.

Бу орада, шу йилнинг январь ойида президент Владимир Путин ҳарбий фарқ белгилари ҳақидаги алоҳида фармон билан Россия армиясига қоракўл телпаклари ва ёқаларини қайтарди. Ўзбекистонлик қоракўлчилар фармоннинг иқтисодий оқибатларини ҳали ҳис этганларича йўқ, аммо Россияда киритилган янгилик туфайли буюртмалар сони ошишига уларнинг ишончлари комил.