12:37 msk, 21 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Фарғона водийсида “Браво” тармоғининг иккинчи арт-кафеси очилди

08.07.2007 12:52 msk

Фарғона.Ру

“Фарғона.Ру” АА фотоси, 2007 йилнинг июнь ойи. “Браво” қаҳвахонасининг мунтазам равишда янгиланувчи галереяси билан Picasaweb.google.com сайтида танишишингиз мумкин

2007 йил еттинчи ойининг еттинчи санасида Ўшдаги “Браво” арт-кафеси меҳмонлар учун ўз эшикларини очди. Ўшдаги “Браво” арт-кафеси ҳам Фарғонадагиси каби Фарғона водийсида жойлашган энг жозиб емакхоналардан биридир. Қирғизистон жанубий пойтахтининг қарийб марказида жойлашган “Браво” арт-кафеси хос меъморчилик, сирли Шарқ руҳи ва европача қулайликни ўзида мужассам этган.

Кафе Браво-Ош

“Мен бу қаҳвахонани фақат еб-ичиш мумкин бўлган жой, деб ҳисобламайман. Бу ўз руҳига, кайфиятига эга бўлган бутун бошли маданият марказидир, Ўшда бунга ўхшаган бошқа бирорта ҳам жой йўқ”, - дейди “Браво”нинг дастлабки мижозларидан бири, Қирғизистон жанубида жойлашган халқаро ташкилот ходими.

Кафе Браво-Ош

Аслида, турли-туман таомлар ва юқори сифатли ичимликлардан ташқари қаҳвахона меҳмонларни хонадондагидек эркин муҳити ва камёб мусиқаси билан ҳам хушнуд этади. Бунда одатдаги “умумий овқатланиш жойлари” учун хос бўлмаган ноёб китоблардан иборат кутубхона, мутолаа зали ҳамда “дартс” ўйини учун махсус стенд бор; бу ерда бадиий кўргазмалар ва яккахон созандалар концертлари бўлиб ўтади.

“Браво” қаҳвахонаси ва ахборот-маданий маркази

Банкетлар, байрам тадбирларини ўтказиш. Стол банд қилиш учун +996-3222-5-75-04 телефони орқали мурожаат қилиш мумкин.
Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри, Қурмонжон Додхоҳ кўчаси, 44-уй.
Иш вақти – душанбадан шанбагача соат 9:00 дан 24:00 га қадар
Қаҳвахона кундан-кунга шаҳар аҳли ва саёҳатчилар, маҳаллий зиёлилар ва санъаткорлар танишадиган, йиғиладиган ва мулоқот қиладиган масканга айланиб бормоқда.

Ёз пайтида стол ва сўрилар шинам боғ оралаб қўйилади, ундаги муаттар гуллар киши димоғини чоғ қилади. Салқин кунларда мижозлар қишки бинога таклиф қилинадилар - у жаҳон мусиқа санъати дурдоналари оҳанглари таралиб турувчи иккита шинам хонадан иборат.

Қаҳвахона қаҳва ва чойнинг ноёб навларининг бой коллекциясига эга. Бу ерда меҳмонлар эспрессо, капучино, латте, френч-пресс ичиб, ҳордиқ чиқаришлари мумкин. “Браво” ассортиментида турли хилдаги хуштаъм тамаки солинган чилимлар ҳам бор. Қаҳвахона ўз мижозларига Ўшда биринчи бўлиб ҳақиқий доривор чой - матени (Никарагуа чойи), сара сигараларни, сутдан тайёрланган тотли коктейлларни ва яхна шарбатларни таклиф этади.

Кафе Браво-Ош

Тез орада “Браво” маданий марказида миллий ҳунармандчилик буюмлари – тўқимачилик маҳсулотлари, кигиз буюмлар, шунингдек, рангтасвир ва эсталик буюмлари дўкони очилади. 1 августдан эса “Браво-Ўш”да ёзги кинотеатр иш бошлайди.

“Браво” эгалари чоғроққина қаҳвахонани Марказий Осиёнинг жанубий чеккаларига ташриф буюраётган сайёҳлар учун керакли барча маълумотни таклиф қила биладиган, фаол иш юритувчи ахборот марказига айлантириш ниятидалар. Бу ерда минтақа мамлакатлари саёҳат йўналишларининг харитаси осилган, бу ердаги махсус эълонлар тахтасига эълон осиб қўйиш ва биргаликда саёҳат қилиш учун ҳамроҳ топиш мумкин бўлади.

Кафе Браво-Ош

Талаблари одмироқ бўлган сайёҳлар “Браво”да ҳатто тунаб қолишлари ҳам мумкин: қаҳвахона ўз кичик меҳмонхонасини ташкил қилиш ишларини тугаллаяпти.

Қаҳвахона директори, ҳуқуқшунос ва тадбиркор Арсен Амбарян Ўшдаги “Браво” кафесининг асосий фазилати қаҳвахона жамоаси томонидан юзага келтирилган дилхуш иқлим ва маркетинг қарорларининг ғайриоддийлигида, деб билади. Бу эса ушбу масканга бир марта қадам ранжида қилган меҳмонларни “Браво”га қайта-қайта келишга мажбур қилади.

Кафе Браво-Ош

“Браво” қаҳвахонаси ва ахборот-маданий маркази

Банкетлар, байрам тадбирларини ўтказиш. Стол банд қилиш учун +996-3222-5-75-04 телефони орқали мурожаат қилиш мумкин.

Манзил: Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри, Қурмонжон Додхоҳ кўчаси, 44-уй.

Иш вақти – душанбадан шанбагача соат 9:00 дан 24:00 га қадар

Кафе Браво-Ош