02:38 msk, 24 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

2007 йил июнь ойи охирида Тошкентда сотилаётган моллар ва кўрсатилаётган хизматлар қиймати

04.07.2007 11:11 msk

Ўз ахб.

Июнь ойи мобайнида Ўзбекистон пойтахтидаги аксар моллар ва хизматлар қиймати ўзгаришсиз қолди ёки бир озгина ўзгарди, холос. Бундан фақат пиво мустасно бўлди – унинг нархи аввалги ойга солиштирганда кескин кўтарилиб кетди. Бунга фақат ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетганигина эмас, балки май ойида спиртли ичимликлар савдосига киритилган чекловлар ҳам сабаб бўлди.

Цемент ҳам тобора қимматлаяпти, унинг нархи ҳам ой сайин кўтарилиб бораяпти. Йил бошидан буён “Қизилқумцемент” (Навоий шаҳри) заводи томонидан ишлаб чиқарилган цемертнинг бир тоннаси икки баробардан кўпроқ, аниқроғи, 90 долларда 190 долларга ошган. Қўшни Қозоғистонда қизғин давом этаётган қурилиш ишлари бу маҳсулот нархининг бундан буён ҳам ошаверишига олиб келади.

html-файл жадвалини очиш, 180 Kb (алоҳида саҳифада очилади)

30 июнь куни қайд этилган долларнинг сўмга нисбатан курси: расмий саррофлик дўконларида 1 доллар учун 1.253-1.257 сўмни, “қора бозор”да 1.240-1.250 сўмни ташкил қилган. Марказий банк курси - 1 доллар учун 1.265,02 сўм.

Ҳисоб-китоблар валютани эркин алмаштириш мумкин бўлган ўртача курс – 1 доллар учун 1.250 сўмдан келиб чиққан ҳолда чиқарилди.



 

Реклама