21:11 msk, 25 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Марказий Осиё: Интеграция йўлларини қидириш тўғрисидаги суҳбат давоми

03.07.2007 17:34 msk

Э. Қобулов

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги аввал хабар қилганидек, 26-29 июнь кунлари Хўжандда (Тожикистон) “Марказий Осиё учун ҳамкорлик ва интерграция лойиҳалари: қиёсий таҳлил, имконият ва истиқболлар” халқаро анжумани бўлиб ўтганди. Мухбиримиз анжуман иштирокчиларидан бири – Новосибирск университети профессори Владимир Никитович Пластундан интервью олган.

В.Пластун. Фото ИА Фергана.Ру (декабрь 2006 г.)
Владимир Никитович Пластун - тарихчи-шарқшунос, тарих фанлари доктори, Новосибирск давлат университети шарқшунослик кафедрасининг профессори. Эрон, Афғонистон, Ҳиндистонда йигирма йилдан кўпроқ ишлаган; Ўрта Шарқ (Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, қўшни давлатлар) мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий тадқиқотларга бағишланган уч юзга яқин илмий ишларни эълон қилган. Сўнгги йилларда ислом ўлкаларидаги сўл-экстремистик ҳаракатлар таҳлили ва террорчилик муаммолари билан шуғулланмоқда

Фарғона.Ру: - Владимир Никитович, бу каби анжуманлар, семинарлар минтақадаги сиёсий жараёнга таъсир этиш нисбатида нечоғли фойдали бўлиши мумкин?

В. Пластун: - Бунақа анжуманлар, агар иштирокчилар чиқишларидаги қимматлироқ таклифлар жамланиб, аъзо мамлакатлар ҳукумат аппаратларининг ақлли раҳбарлари столига биттадан қўйиб чиқилса, фойдали ва таъсирли бўлиши мумкин. Анжуман-учрашувлар якунига кўра қабул қилинажак резолюциялар ҳам керак, албатта, лекин улар фақат оммавий ахборот воситалари учун керак, холос.

Фарғона.Ру: - Мазкур анжуман нақадар сиёсийлашган бўлди? Яъни, холислик даражаси нақадар юқори бўлди?

В. Пластун: - Албатта сиёсийлашган бўлади-да! Ахир гап мелиорация муаммолари ёки пахта ҳосили ҳақида боргани йўқ-ку. Лекин, агар жудаям исталса, бу масалаларни ҳам “сиёсийлаштириш” мумкин. Биз Марказий Осиё давлатлари роли юзасидан энг муҳим муаммоларни геосиёсий нуқтаи назардан кўриб чиқдик. Ҳамма нарса минтақадаги бой заҳираларга келиб тақалиб турган бўлса, уни геоиқтисодий муаммолардан ажратиб олган ҳолда қандай кўриб чиқиш мумкин ахир? Тарафкашлик ҳам бўлди, унинг бўлмаслиги мумкин эмасди. Шундай бўлмай, қандай бўлсин? Ислом террорчилиги, масалан, Осиёда пайдо бўлгани йўқ. Уни бу ерга “ниқтаб киритдилар”, бунинг орқасидан эса “террорчиликка қарши курашувчилар” етиб келдилар ва ҳозир курашиб ётибдилар. Улар Марказий Осиёни Россиядан ажратиб олиш умидида ҳали узоқ вақтгача курашадилар, бу эса уларга қуйидаги имкониятларни берган бўларди: а) Россияни кучсизлантириш; б) Марказий Осиё мамлакатлари интеграциясига йўл қўймаслик, в) Ер куррасининг бошқа нуқталарида тугаб бораётган заҳираларга эга бўлиш.

сурат

Фарғона.Ру: - Жиддий, самарали интеграция, умуман олганда, бўлиши мумкинми? Масалан, Россия-Белоруссия иттифоқи каби...

В. Пластун: - Умуман олганда, мумкин. Бироқ, Россия-Белоруссия бу ўринда намуна бўлолмайди. Марказий Осиё – бу Осиёдир, бу ерда мутлақо бошқача ёндошув керак бўлади.

В.Пластун читает доклад на конференции. Фото ИА Фергана.Ру
В. Пластун анжуманда маъруза ўқимоқда. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Фарғона.Ру: - У ҳолда, минтақада мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш учун энг самарали ва эришса бўладиган йўналишлар қайсилар? Икки томонлама ҳамкорликми, ШҲТ доирасидаги ҳамкорликми ёки бошқа шаклдаги ҳамкорликми?

В. Пластун: - Аввал икки томонлама, кейин эса кўптомонлама миқёсда ўзаро ҳамжиҳатликка эришилган тақдирда, ҳар қандай йўналишлар ҳам маъқул бўлаверади. ШҲТ ҳам ўзининг қисқа тарихи мобайнида бундай ҳамжиҳатликка эришиш юзасидан етарли даражадаги намуналарга эга бўлди – бу ташкилот шуниси билан жозиб.