Фотогалерея | Кутубхона|Лойиҳа ҳақида
English | Русский | Français | RSS
21:43 msk, 27 Январь 2012
Web Фарғона.Ру
27.01.2012 15:13 msk
Ўзбекистонда бу йилги қиш мавсуми анча совуқ келиши билан бирга, электр ва табиий газ таъминотидан узилишлар оммавий тус ола бошлади. Табиий ресурсларга нисбатан бой бўлган Ўзбекистон мамлакатдан газни суғуриб олаётган ҳамда иқтисодий ривожланишга ҳеч қандай умид қолдирмаётган “стратегик ҳакморларининг” хом ашё қуйруғига айланиб қолди.
23.01.2012 09:05 msk
Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Косон тумани УЯ64/51 колониясида 2012 йил 18 январь куни сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг суди бўлиб ўтди. Прокурор уни яна тўрт йил 8 ойга озодликдан маҳрум этишни сўради. Суд маслаҳатга кириб кетди. Бу ҳақда Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциациясининг (Франция) раҳбари Надежда Отаева ўзининг блогида маълум қилди
21.12.2011 15:24 msk
Ўзбекистон қийноқларни тўхтатиш борасидаги ўз ваъдаларини бажармаяпти. Турмаларда адвокатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилар азобланмоқда. Адвокатларни сиёсий ишлардан воз кечишга мажбур қилишмоқда, рози бўлмаганларни ишдан ҳайдашмоқда. Habeas corpus институти ишламаяпти. Мустақил фуқаролик жамияти шавқатсизлик билан бостирилмоқда. Ғарб мамлакатлари ҳукуматлари эса Марказий Осиёдаги авторитар режим билан яқинлашишга интилиб, деярли ўн йил давомида БМТ экспертлари ҳам кира олмаётган бу ёпиқ мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига амалда кўз юмиб келмоқдалар. Негаки НАТОнинг Афғонистондаги қўшинларининг коммуникацияларини таъминотида Ўзбекистоннинг стратегик аҳамияти катта. Бу гапларнинг ҳаммаси Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг янги ҳисоботида айтилган.
13.12.2011 13:40 msk
Бир неча кун илгари ўзбекистонлик сенаторлар кутилмаганда мамлакат президентининг ваколат муддатини етти йилдан беш йилгача қисқартирдилар. Боз устига, бу қарорни давлатнинг доимий раҳбари Ислом Каримов шахсан ўзи қабул қилгани маълум бўлди. У қандайдир йўл билан ҳеч кимга билдирмай қонунга тузатишларни парламентнинг қуйи палатасига киритиб қўйган экан, мана энди бўлса юқори палата уни қабул қилишга улгурибди. Бу ҳақда эшитган дунё қалқиб кетди: нима муносабати билан бундай ажабтовур кароматлар? Расмий манбалар ҳам бу борада кишини қаноатландирадиган бирор бир изоҳ бермадилар. Депутатлар президентлик муддатини қисқартириш ҳақидаги қарор “мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини тобора демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича мақсадга йўналтирилган ва босқичма-босқич эволюциявий силжишига муайан мисол бўлади”, дея қўл силтаб қўя қолдилар. Бирор нарсани тушундингизми? Ўзбекистонлик блогер Ёдгор Норбўтаев ҳам тушунмадим, деяпти. Аммо Ўзбекистон президентининг ушбу тантиқлиги борасида унинг ўз фикри бор.
07.12.2011 09:51 msk
“Бирдамлик” Халқ ҳаракати Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишлаб ижтимоий акция ўтказмоқчи. Ўзбекистон пойтахтининг қоқ марказида, мшҳур Олой бозори ёнида “бирдамликчилар” хайрия лотереяси ва танлов ўтказиб, хоҳлаганларга мамлакат Асосий қонунининг матнини тарқатишмоқчи. Акциянинг ғояси – фуқароларнинг Конституциияга қизиқишини уйғотиш, халқнинг талабчанлигини ошириш. Ғайриоддий тадбирнинг мақсадлари, уни ким молиялаштираётгани ҳамда Ўзбекистон расмийлари бунга қандай муносабатда бўлиши ҳақидаги ўзининг тахминлари ҳақида “Фарғона” ахборот агентлигига мухолифатдаги ҳаракат аъзоси, “Ёшлар” телеканалининг собиқ журналисти Малоҳат Эшонқулова сўзлаб берди.
03.12.2011 16:09 msk
Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳар суди 2011 йил октябрь ойининг охирида “Мезон-ТВ” ва “Ўш-ТВ” телевидениеларининг раҳбарлари Жавлон Мирзахўжаев ва Халил Худойбердиевни айбдор дея қарор чиқариб сиртдан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди. Улар Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида содир бўлган миллатлараро можароларга алоқадорликда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилдилар. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖҲҚ, Нью-Йорк) томонидан ўтказилган текширув можарони авж олдириш ва қотилликларда қатнашиш бўйича Мирзахўжаев ва Худойбердиевга қарши қўйилган айбловлар асоссиз ва сиёсий буюртма эканлигини кўрсатди. ЖҲҚ ходимлари сиртдан йигирма йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм бўлган Худойбердиев билан боғланиб, суд ҳукми ҳамда Қирғизистонда матбуот эркинлиги атрофида юзага келган аҳволни шарҳлаб беришни сўрадилар.
02.12.2011 15:02 msk
Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида, Қўқондан Наманганга қараб кетган йўлда Бўстонбува қишлоғи бор (рус тилидаги саҳифада муаллиф адашиб бу қишлоқни Наманган вилоятида деб ёзган). Бу ерда ҳар йили август ойининг охирида анъанавий қум сайли бўлиб ўтади. Минглаб одамлар дардларига даво излаб бу ерга келадилар ва иссиқ қумга кўмилаб ётадилар.
23.11.2011 08:15 msk
Ўзбекистонда бир неча ҳафтадан бери бензин ва автомобиллар учун газ тақчиллиги кузатилмоқда. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ёнида узундан-узун автомобиллар навбати чўзилмоқда, аммо расмий оммавий ахборот воситалари одатдагидек бу ҳақда индамаяптилар.
20.11.2011 12:11 msk
Ўзбекистонда GM Powertrain Uzbekistan автомобиль двигателлари ишлаб чиқарувчи заводни маҳфий равишда очишга уриниб кўрдилар. Гап шундаки, Ўзбекистон Мустақиллиги байрами арафасида президент Ислом Каримов иштирокида заводнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди. Заводнинг ҳақиқий ишга киритилиши эса 15 ноябрь куни бўлди. Ўзбекистоннинг қатор оммавий ахборот воситалари шошма-шошарлик билан ўз саҳифаларида қўшма корхонанинг тегишли пресс-релизини жойлаштирган бўлсалар ҳам, бирмунча вақт ўтиб бу хабарлар веб-сайт саҳифаларидан олиб ташланди. Аммо, завод акцияларининг 52 фоизи Америка Қўшма Штатларига тегишли бўла туриб, бу каби салмоқли воқеани эътиборсиз қолдириб бўладими?..
07.11.2011 05:57 msk
Беш йил муқаддам, 2006 йилнинг январь ойида Олматининг “Мегаполис” газетасида “Пушаймон қилган жаллод” (“Раскаяние палача”) дея аталувчи даҳшатли материали чоп этилганди. Мақолада ўзини Ўзбекистон махсус хизматларининг агенти деб атаган инсоннинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинган. Аниқроғи¸ бу одам ўзининг қандай қилиб “камера агенти” этиб ëлланганию¸ ўзбек турмаларида “гўрковларлар командаси” ташкил қилиб¸ йиллар давомида номақбул аристонларни қандай жазолаб келганини батафсил ҳикоя қилиб берди. Бир неча соатлик интервю берган “камера агенти” шундан сўнг ном-нишонсиз ғойиб бўлди. Бу суҳбатдан кўп ўтмай¸ иқрор ëзилган видеоëзув “Фарғона” қўлига тушди. Қачонлардир ўз виждонини ўзбек махсус хизматининг дўзах малакларига сотган, кейинроқ у ердан чиқиб, Ўзбекистон турмаларидаги ҳукм сураётган ғайри инсоний тартиблар ҳақида сўзлаб беришга қарор қилган бу одамга зиëн етмасин деган истоҳола билан биз бу ëзувни бир-мунча вақт давомида чоп этишга ботинмадик. Аммо бугун Александр Раҳмоновнинг тириклар сафида йўқлиги маълум бўлгани боис, 2005 йилда қозоғистонлик ҳамкасбларимиз суратга олган бу видеоëзувни қандай бўлса шундайлигича эълон қилаяпмиз.
09.09.2011 09:24 msk
Ўзбекистондан фарқли ўлароқ Тожикистон Республикасида насронийларга қарашли ўнга яқин турли миссионерлик ташкилотлари фаолият юритмоқда. Бу ҳолат мамлакатда радикал ёшлар кўпайиб бораётгани қабатида бир томондан, маҳаллий аҳоли орасида норозиликларнинг ўсишига сабаб бўлса, иккинчи томондан, республикага катта миқдорда молиявий кўмак кўрсатаётган ва ҳукуматнинг сиёсий стратегиясини қўллаётган Ғарб мамлакатлари айнан ўша миссионерлик ташкилотларининг ватани саналади. Бугун Тожикистонда аҳолининг насронийларга муносабати ва улар билан алоқаси қандай баҳоланади? Тожикистонлик мухбиримиз Равшан Шамс ахборот агентлигимиз саҳифасида шу мавзудаги илк мақоласи билан чиқмоқда.
26.06.2011 17:31 msk
Ўзбекистон расмийлари икки ой ўйлаб-фикр қилганларидан сўнг “Америка Овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоевнинг чет элга чиқишига рухсат бердилар. Бобоев Германияга бормоқчи, у ерда у бир йил давомида Гамбург фонди ажратиб берган стипендияга ўқийди. Сафар арафасида Ўзбекистон “катта”ларининг назаридан қолган журналист агентлигимизга мўъжаз интервью берди. Унга кўра, Ўзбекистон расмийлари сўнгги пайтда матбуотга босимни кучайтирдилар, Интернетни қаттиқроқ назорат остига олдилар.
23.06.2011 20:22 msk
Ўзбекистон расмийларининг Қирғизистондан олиб кирилаётган Хитой молларини контрабандасига қарши кураши сўнгги ўн йилга етмаган вақт давомида самарасиз қолмоқда. Фарғона вилоятида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси бўйлаб чуқур ва кенг зовурлар қазилгани, юзлаб километрларга тиканли сим тортилгани камлик қилганга ўхшаяпти. Қашшоқликда кун кўраётган аҳоли қандай қилиб бўлса-да тирикчилигини ўтказиш илинжида қўшни республикага мева ва сабзавотлар олиб чиқишга ва қайтишда эса қуруқ келмай, хитой молларини олиб келишга уринмоқда. Аммо шу кунларда қоп кўтариб чегарадан ўтаётган ўзбек фуқаросининг ўзбекистонлик чегарачи ўқидан ўлиб кетиши ҳеч гап бўлмай қолди.
10.06.2011 15:34 msk
Қирғизистонда юзлаб одамларнинг ҳаётига нуқта қўйган оммавий тартибсизликлар бошланганига роппа-роса бир йил ўтди. Ўшликлар бугунги кунда ҳам қўрқув ва хавотирлардан ариганлари йўқ. Айниқса бугун: сўнгги кунларда мамлакатда миллатлараро низоларнинг қайта бошланиши мумкинлиги борсидаги миш-мишлар авж олиб кетди. Расмийлар зарур чора кўрдилар: ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган хизмат тартибига ўтдилар, шаҳарни туну-кун милиционерлар пойлаб юрибдилар, Ўшнинг турли даҳаларида блок-постлар ўрнатилган. Ўтган йил давомида Ўш манзараси қанчалик ўзгарди? Бу ҳақда - “Фарғона” фоторепротажида
07.06.2011 05:34 msk
Ислом Каримов режимининг энг таниқли мухолифларидан бири бўлган Муҳаммад Солиҳ фигураси борасида “Фарғона” ахборот агентлиги ўқувчиларининг ҳамда бу кишини билган кўпчиликнинг фикри турлича. Мухолифатдаги “Эрк” партияси лидерининг маслакдошлари, унга кўра, Солиҳнинг ташаббусларини қўлларидан келганича қўллаяптилар. Унинг рақиблари эса “Солиҳ Ўзбекистонни тарк этганига анча бўлди, у республикадаги замонавий воқеликни билмайди, қўлидан муайан ишлар келмайди” дея таъкидламоқдалар. “Фарғона” мухолифат лидеридан унга қўйилаётган танқидий эътирозларга жавоб беришни ҳамда яқинда тузилган Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг режалари ҳақида гапириб беришини сўради.
20:19 Ўзбекистондаги энг йирик корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
17:36 АҚШнинг Тошкентдаги элчиси: Пентагон Ўзбекистонда ҳарбий база очмоқчи эмас
17:02 Ўзбекистон: Москвадан ўғирланган россиялик 7,5 йилга қамалди
10:13 Матбуот эркинлиги индекси-2011: Ўзбекистон,Қозоғистон, Қирғизистон ўз позицияларини яхшилаб олдилар
19:54 Ўзбекистон: Тошкентда махсус хизмат ходимлари диндор йигитни алдов йўли билан қамадилар
13:19 Муҳаммад Солиҳ: Режим курашдан воз кечтириш учун мухолифатчиларнинг яқинларига тазйиқ ўтказишда давом этмоқда
17:20 Ўзбекистон: Москвада ўғирланган Россия фуқаросини 20 йилга озодликдан маҳрум этишлари мумкин
16:45 Ўзбекистонда Авлиё Валиентин кунини нишонлаш тақиқланди
10:13 Ўзбекистон: 12 йилдан бери турмада ўтирган сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон яна 5 йил қамоққа ҳукм қилинди
19:44 Германиялик режиссерлар Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати тўғрисидаги фильмни суратга олдилар (видео)
14:59 Ўзбекистон аҳолиси 29,55 миллион кишини ташкил этди
14:47 Ўзбекистон Chevrolet автомашиналарини сотиш бўйича 8 ўринга чиқиб олди
13:57 Ўзбекистон Миллий оператори провайдерлар учун интернет хизмати тарифларини арзонлатди
09:14 Ўзбекистон Тожикистонга Россия ва Хитойдан ортиб олган газни сотади
Amerika Ovozi Jurnalist Muhammad Bekjonov qamoqda qoladi, 27.01.2012
BBC Ўзбекистон: 'Севишганлар куни'да Бобурхонлик, ким нима дейди?, 27.01.2012
Ozodlik Махсус хизматлар Интернетда ЎХҲга мойилларни овламоқда , 27.01.2012
Uznews.net Муҳаммад Солих: укамни ҳукм қилишлари мени тўхтата олмайди, 27.01.2012
Harakat Навоий ТКМК директори Қувондиқ Санақулов жиноий жавобгарликка тортилган, 27.01.2012
Jarayon.com Ғойиб бўлган журналист Жамшид Каримовнинг дараги чиқди , 27.01.2012
Янги Дунё Журналист Исмат Хушевнинг “Дунё Ўзбеклари” саҳифаси иш бошлади, 27.01.2012
UzReport O'tgan yilda O'zbekiston milliy aviakompaniyasining havo kemalari 24437 ta qatnovni amalga oshirdi, 27.01.2012
O'zA “O‘zbektelekom” – peshqadam, 27.01.2012
islom.uz Ислом ва мусулмонлар рус адабиётида, 27.01.2012
info.islom.uz Ҳозирги даврда ахборот хавфсизлиги омиллари , 27.01.2012
Muslimaat.uz Нега муслималар саратон касалига камдан-кам чалинишади? , 27.01.2012
Ислом Нури Саодат ҳовлиси , 27.01.2012
Hikmat Nuri Яратилиш ҳикмати, 27.01.2012
Ислом Овози Таркибида спирт мавжуд бўлган дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари, 27.01.2012
Amerika Ovozi "Tolibon urush tugasin desa, terrorizmdan yuz o'girsin", 23.01.2012
Ozodlik "Кредит-Стандарт" валюта операцияларини тўхтатади , 23.01.2012
BBC "Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларига оид кўрсаткичлари қўрқинчли даражада", 23.01.2012
Uznews.net Фермерлар Каримовга: пахта арифметикаси оддий, 23.01.2012
O'zA “Bunyodkor” g‘alaba qozondi, 23.01.2012
Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин.
Ҳамкорлик тўғрисида муаллифлар таклифлари ўрганиб чиқилади, аммо таҳририят жавоб қайтармаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
ICQ 91103731
© Д.Кислов, "Фарғона.Ру", 1999-2009